Азиз аёллар биз ўзимизнинг қайдайлигимизни жуда яхши биламиз. Бизнинг қандай эканлигимизни эркарлар ҳам яхши билишади. Оилада қиз бола туғилгач, катта бўла бошлагани сари онасига, отаси меҳрибончилик қилиб уларнинг оғирини енгил қилгиси келади. Уларга қўлидан келганича ёрдам беради. Балоғат ёшига етгач ҳам онасининг қўлидаги ишларини олади. У вояга етиб, турмушга чиққач эса эри учун ўзининг хоҳишларини қурбон қилади. У эрига, эрининг оиласидагиларга ғамхўрлик қила бошлайди. Тез орада бирин кетин фарзандлар туғилади. Фарзандлари бетоб бўлса, бирор жойи оғриса елиб югуради, унинг жонига оро киради. Эри ётиб қолса унинг учун жонини бергудай бўлади. У доимо атрофидагиларни болаларини эрини, ота онасини, қайнона-қайнотасини ўйлайди…Ва ниҳоят энг охирида эса ўзини ўйлайди. Аммо ўзини ўйлаган пайтида балки кеч бўлади. Аллақачон бирорта дардни орттириб олган, болалари, эри ҳақида ўйлаган пайтларида ўзига эътибор бермай, танасидаги дардни даволаб бўлмас даражада ўтказиб юборган бўлади. Балки бироз ошириб юбораётгандирсиз, дейишингиз ҳам мумкин. Албатта ҳамма аёлларда шундай бўлади деб айтмоқчи эмасмиз, аммо ҳозиргина биз тасвирлаган аёллар орамизда жуда кўп. Аёл ўз номи билан ҳаммага ғамхўр, ўзи ҳақида кам ўйладиган зот. Аммо бу шундай бўлмаслиги керак. Аёл ўзи учун ҳам вақтида ғамхўрлик қила билиши лозим. Биз борор еримиз оғриб, касалхонага тушиб қолмагунимизча, танамиздаги баъзан, баъзан безовта қиладиган оғриқларга эътибор қилмаймиз. Шундагина Худовандга нола қиламиз: «Эй Худо менга ёрдам Бер. Мени қийнаётган оғриқдан мени ҳалос қил.” Албатта Худо бизни шифолайди. Аммо шифолашнинг ўзи етарли эмас. Худо бизни шифолаганда Ўзининг ишини қилди. Қолгани эса бизнинг ишимиз. Нима дейсизми? Ўз танамиз ҳақида ўйлаш ва ғамхўрлик қилиш. Биз ўзимизни, танамизни эҳтиётлаб, ғамхўрлик қилмас эканмиз, касалликка ва турли хил дардларга энг юмшоқ ўлжа бўлиб қоламиз. Худованд бизни яратганида бизга энг бебаҳо бўлган танамизни берган. Бизнинг танамиз Худованднинг совғаси. Бизнинг танамиз ҳам руҳимиз ҳам Худовандники. Биз танамизни ё шва кучли сақлашимиз учун тўғри овқатланишимиз, кучимиздан ортиқча даражада меҳнат қилмаслигимиз, мумкин қадар кўпроқ ҳаракатда бўлишимиз ва иложи бўлса бирорта спорт тури билан шуғулланишимиз керак. Баъзан аёллар чиройли кўриниш, сотиб олган кийимлари ўзига ярашиб туриши учунгина жисмоний машқлар билан шуғулланади. Албатта машқлар билан шуғулланиш яхши аммо шуғулланишнинг мақсади тўғри ва соф бўлиши керак. Сиз чиройли кўриниш, бошқаларни васвасага солиш учун эмас, аёл сифатида соғлом бўлиш учун, оилангиздагиларга кераклигинигизни ҳис қилган ҳолда жисмоний машқлар билан шуғулланишингиз керак. Ундан ташқари Худога хизмат қилишингиз учун ҳам сиз кучли ва соғлом бўлишингиз керак. Баъзида аёлларнинг: “Мен ўз танамдан хавотир олмайман, бирор нарса содир бўлиб қолса Худованд мени шифолайди”, — деган сўзларини эшитамиз. Аммо буф икр билан биз фақат ўзимизга зиён қиламиз. Албатта биз касал бўлсак Худованд бизни шифолайди, аммо ўз танамиз учун қайғуриш, уни доимо соғлом сақлаш бизнинг ишимиз. Шунинг учун Худованддан сизга зиён етказиши мумкин бўлган нарсалардан озод қилишини сўранг. Жуда кўпчилик аёллар ширинлик ва шоколадлар ейишни яхши кўрса, баъзилари спиртли ичимликлар ичишни ёқтиришади. Бу одатларнинг ҳар иккиси ҳам соғлиғингизга зарарли. Сизда ҳам шундай одатлардан бири бўлса, тезда бундай одатлардан қутулишга ҳаракат қилинг. Баъзи ҳолларда эса биз қанчалик ўз танамиз ва организмимиз ҳақида ғамхўрлик қилмайлик барибир касал бўлиб қоламиз. Бунинг турли хил сабаблари бўлиши мумкин. Баъзида биздаги касалликлар наслдан-наслга ўтган касалликлар бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам биз ҳар қандай ҳолатларда Худонинг ёрдамига муҳтожмиз. Ҳар доим ҳар қандай ҳолатда Худога боғлиқ эканимизни унутмаслигимиз керак. Энг асосийси Худо совға қилиб берган танамизни доимо соғлом сақлаш ёдимизда бўлсин. Яқинларимиз ҳақида ғамхўрлик қилиш яхши аммо шу билан бирга ўзимизни ҳам унутмайлик.