3:05

Танани бошқариш

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Бугунги суҳбатимизнинг мавзуси аввалгилардан бироз фарқ қилади. Биз ҳар сафар аёллар мавзусига тўхталар эканмиз, аёлнинг соғлиғи, гўзаллиги ҳақида суҳбатлашамиз. Бироқ бу мавзу ҳам ўз ичига ҳам соғлиқни, ҳам гўзалликни, ҳам руҳий ҳолатни ўз ичига олади. Қандай қилиб дейсизми? Яҳшилаб жойлашиб олинг. Суҳбатимизни бошлаймиз. Биз ўтган сафар аёлнинг юраги ҳақида гаплашдик. Уйни уй қиладиган аёл, хонадонда гўзаллик яратадиган аёл мавзуларини сиз билан бўлишдик. Бугун эса фақатгина аёлнинг ўзига диққатимизни қаратамиз. Аёл кундалик ташвишлар билан бўлса-да ўз қомати ҳақида унутмайди. Баъзилар бу ҳақида жиддий ўйласалар, баъзилар шунчаки ўйлаб қўя қолади. Шундан ортиғига ўтмайди. Аёл қоматини чиройли сақлаши учун нималар қилиш кераклигини яхши биласиз. Бунинг учун аёл танасини ва ўзининг ички «мен»ини бошқариши керак. У ўзидаги камчиликлар ва ютуқларни яхши билади. Айнан шу билим асосида танасини бошқаришига тўғри келади. Тана гўзал ва соғлом бўлиши учун аёл тўғри овқатланишга, етарлича жисмоний машқлар билан шуғулланишга эътибор қаратиши керак. Бу нарсага эса ўзидаги камчилик ва ютуқларни билган ҳолда ишга киришиш зарур. Бу танага бир томонлама назар солиш. Худо бизга танани вақтинчалик макон қилиб берган экан, бу маконни соғлом сақлашимиз Худога ҳам хуш ёқади. Танамизни тўғри бошқара олишимиз орқали ҳам Худони мамнун қиламиз, ҳам ўзимиз соғлом ва гўзал бўламиз. Бироқ Худога маъқул келиш учун бунинг ўзиёқ етарли эмас. Муқаддас Каломда ёзилишича, танамизни қандай бошқаришимиз хизматимизга ва қандай ҳаёт кечиришимизга ҳам таъсир қилар экан. Ҳаворий Павлус бу ҳақда шундай ёзган: «Баданимни турткилаб, ўзимга қул қилиб оламан, токи бошқаларга насиҳат қилиб туриб ўзим ярамас бўлиб қолмайин.» (1 Кор 9:27). Фоний дунёнинг мақсади тартиб, ўз-ўзини назорат қила билиш эса иноятли Худонинг инъомидир. Муқаддас Каломда бу ҳақида шундай ёзилган: «Илоҳий Руҳнинг самараси эса — ….. мулойимлик ва ибодир». (Гал 5:23). Ичимиздаги Муқаддас Руҳ васвасаларга қарши туришимизга, ўз иштаҳамизни назорат қилишга куч беради. Шунда иштаҳа ва васваса бизни эмас, биз уларни бошқарамиз. Биз эса Муқаддас Руҳ берган куч билан ўз танамизни ўзимизга бўйсундирамиз. Кўпчилик аёллардан чиройли кўриниш ва бироз озиш учун нима қилиш керак деб сўрасангиз, деярли ҳаммасидан бир хил жавоб оласиз: диета ва машқ қилиш. Бироқ мен бироз бошқача жавоб бераман. Бизнинг кундалик ҳаётдан мақсадимиз чиройли кўринишдан ҳам аълороқ. Биз ҳар кунимизни Худога маъқул қилиб ўтказишимиз, Унга унумли хизмат қилишимиз учун Худога итоат қилишимизнинг ўзи етарли. Чунки Худонинг биздан нима хоҳлашини билсак ва бунга итоат қилсак, қийналиб диета тутишимизнинг кераги бўлмай қолади. Чунки биз ўз танамизни назорат қилишни ўрганиб оламиз. Жисмоний машқ билан шуғулланиш ва танамиз учун зарарли бўлган баъзи нарсалардан воз кечиш ҳам бизга роҳат бағишлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top