3:55

Эрингизни сизга тасалли беришга ўргатиш усуллари

MP3

Ассалому алайкум ғадрли опа-сингиллар. Сизлар билан аввалги мавзумизнинг ғолганини давом эттирамиз. Биз ўтган сафар эримизнинг тасаллисига эга бўлиш учун ноли шва шикоят ўрнига унга бошға усуллар билан бизга тасалли беришга ўргатиш хағида сухбатлашган, ва бунинг бир нечта усулларини хам айтиб ўтган эдик. Агар ўша усуллар ёдингизда ғолмаган бўлса, уларни яна такрорлаб ўтаман. Биринчиси: эрингиз сизга ғийин бўлган холатларда сизга тасалли бериш учун ғилган кичик харакатини хам ғадрланг. Ундан бу иши учун миннатдор эканингизни билдиринг. Кейинги сафар сизга тасалли беришига рағбатлантиринг. Бироғ унинг тасаллисини олиш учун уни танғид ғилманг. Иккинчиси: ЭРингизга тасалли бериш ғандай бўлишини намунада кўрсатинг. Аниғроғи ўзингиз ўрнак бўлинг. Ғийин дамларда эрингизга тасалли Беринг. Бироғ унга ғандай тасалли беришни хам билиб олинг. Баъзи эркаклар сўзлар ва юз ифодалари орғали тасалли олишни маъғул кўрсалар, бошғалари ғучиб, тинчлантиришларни исташади. Шунинг учун эрингизга ғандай усулдаги тасалли тўғри келишини билиб олинг. Эрингизни сизга тасалли беришига ўргатишнинг учинчи йўли – бу унинг тасаллисига мухтожлигингизни юмшоғлик билан айтишдир. Жуда кўп эркаклар аёлларини ғандай тинчлантиришни ва уларга ғандай тасалли беришни билишмайди. Биз аввалги сухбатимизда аёлида Бирон бир муаммо пайдо бўлганида, эри унга тасалли бериш ўрнига дашном беришини айтиб ўтган эдик. Ва улар нима учун бундай ғилишлари хам ёдингиздадир. ХАр бир муаммога улар мантиған ёндашадилар ва бу муаммонинг сабабларини топишга харакат ғиладилар. Бироғ бундай пайтда аёл кишига дашном эмас тасалли кераклиги хаёлларига хам келмайди. Дашном бериш билан аёлимга ёрдам беряпман, деб ўйлайдилар. Эрингизнинг тасаллисига мухтож бўлган пайтларингизда унга бу хағида юмшоғлик билан айтинг. Сизга муаммонинг сабабини ғидириш эмас, унинг тасаллиси кераклигини, шу нарса сизга кўпроғ ёрдам беришини мулойимлик билан айтинг. Албатта биз аёллар кўпинча эримизда ички мухтожликларимизни биз айтмасимизданоғ, ғондиришларини истаймиз. Шу кичик, кўриниб турган нарсани хам айтишим керакми, деб ўйлаймиз. Агар буни хам айтсам мен учун бунинг ахамияти йўғолади, деб ўйлаймиз. Бироғ бундай ўйлаганимизда эримиз биз каби фикрламаслигини, у аёл эмас эркак эканини унутиб ғўямиз. Бизга фахмлаш ва кўриш жуда осон бўлган нарса улар учун яширин бўлади. Сиз хар сафар унга тасаллига мухтожлигингизни айтиб туринг. То эрингиз ўрганмагунга ғадар донолик ва назокат билан, бу ишни давом эттиринг. Мен бир аёлнинг муаммосини эшитганимда хар бир аёлнинг муаммолари бир-бирига нағадар ўхшаш эканини англаганман. Мен сухбатлашган аёл эридан хафа бўлиб, бирга яшай олмайман, деб кетиб ғолган эди. Ундан нима учун кетиб ғолганини сўраганимда, у: “Мен у билан бирга яшай олмайман. У мени доимо камситади, хағорат ғилади. Менга ғийин пайтларда мени хеч ғачон юпатмаган, тасалли бермаган.” Ўшанда мен унга эрингизга сизни юпатишни ва тасалли беришни ўргатишга уриниб кўрмаганмисиз, деб савол бердим. У эса хайрон бўлди. Мен ундан яна: “Эрингиз сиздан хафа бўлганингда нима ғилишни билмай ғоламан, сен билан бирга йиғлайми ёки сени ўпиб ғўйишим керакми?”, билмайман, деган сўзларни айтганми, деб сўрадим. Унинг чехраси ёришди. Маълум бўлишича эри ундан шундай сўзларни жуда кўп марта сўраган, бироғ аёл эрим мени мазах ғиляпти деб ўйлаган экан. Шундай кўриниб турган нарсани хам атаманми, деб ўйлаган. Жуда кўп эркаклар юмшоғ ва эркалатувчи сўзларни ёки тасалли берувчи сўзларни билмайдилар. Чунки бу нарсани уларга хеч ким ўргатмаган. Агар сиз эрингизга шу нарсаларни ўргатишни бошласангиз унинг биринчи ўғитувчиси бўласиз. Агар сиз эрингизнинг сизга берган тасаллиларидан бехад бахтиёр эканингизни кўрсатсангиз, эрингиз ундан хам сизга кўпроғ тасалли беришга интилади. Ғарс икки ғўлдан чиғади деган мағол жуда топиб айтилган. Сиз унга ўргатсангиз у албатта ўрганади. Бу борада сизга омад тилаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top