3:49

Тушкунлик муаммоси

MP3

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Мен Лола сизлар билан яна қизиқарли мавзулар устида учрашиб турганимдан хурсандман. Мен бу суҳбатларни олиб борар эканман, бутун борлиғим билан киришиб кетаман. Вақт ўтганини ҳам билмай қоламан. Чунки сиз каби мени ҳам бу мавзулар қизиқтиради. Энди мавзумизга қайтсак. Агар ёдингизда бўлса ўтган сафар ўз-ўзини рад этиш ёки ёқтирмаслик муаммоси ҳақида суҳбатлашган эдик. Бундай кишилар кўпинча тушкунликка тушишлари ҳақида ҳам эслатиб ўтган эдик. Тушкунлик фақат ўз-ўзини ёқтирмайдиган кишиларда эмас, бошқаларда ҳам учраб туради. Ҳар бир инсон вақти-вақти билан тушкунликка тушади. Баъзилар тушкунликдан қандай чиқиб кетишни билади, баъзилар эса йўқ. Тушкунликка тушган киши учун ҳеч нарсанинг қизиғи қолмайди. Нормал ҳолатида уни қизиқтирган, уни яшашга ва олға интилишга ундаган нарсалар ёки кишилар ҳам бундай пайтда ёрдам беролмайдилар. Хўш ундай бўлса тушкунликдан қандай қутулиш мумкин. Бугунги суҳбатимизда айнан шу ҳақида гаплашамиз. ҲАр бир киши кунда бир маротаба бўлса ҳам ўзларининг шундайликлари учун Худога шукрона келтиришлари керак. Агар Худованд сизни бошқача кўринишда бўлишингизни хоҳлаганида албатта ҳозиргидан бошқача бўлган бўлардингиз. Бу гап кўпроқ ўз-ўзини рад этадиган кишиларга тегишли. Шунинг учун Худованд ҳар биримизни қандай яратган бўлса, шундайлигимизча Унга шукр қилайлик. У бизни бундай яратган экан, бунинг сабаби бор. У оддий одамларни яратиб, уларда ғайриоддий ишларни амалга оширишни хоҳлайди. Атрофимиздаги кўплаб доҳийлар, олимлар, воизла, боринг-ки сиёсий арбоблар ҳам маълум бир камчиликлари бор. Агар шу камчиликларни кўрсангиз, улардан ҳафсалангиз пир бўлиши аниқ. Буюк ёзувчиларнинг болаликдаги кундаликларини ёки бўлмаса, ёзувлари хунуклигини кўрсангиз балки уларнинг китобларини ўқимай қўйган бўлардингиз.

Худованд эса биздаги камчиликларга қарамай, Ўзининг қудрати билан бизда ишлашни биздаги яширин қобилиятларни юзага чиқаришни хоҳлайди. Буни билмаганларнинг кўпчилиги ўзларини ўлдириш билан ҳаётларига нуқта қўядилар. Юзаки қараганда ҳеч қандай сабабсиз ўзларини ўлдирадиганларнинг кўпчилиги ўз-ўзларини рад қилиш оқибатида бундай ишга қўл урадилар. Энг муҳими бу ишни қаттиқ тушкунликка тушиш оқибатида бажарадилар. Айнан шунинг учун ҳам тушкунликка тушиш ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш керак. Тушкунликка тушишни биринчи рақамли муаммо деб айтмаганимизнинг сабаби бор. Чунки тушкунлик жахл, қўрқув, ва ўз-ўзини рад қилиш оқибатида келиб чиқадиган муаммо.Бу ҳислатлар оқибатида келадиган тушкунлик эса бахтли оиланинг бахтига қирон келтиради.

Тушкунлик муаммосидан ҳалос бўлиш учун киши тушкунликдан қутулишни астойдил хоҳлаши керак. Тушкунликка тушишга асосан ўз-ўзига ачиниш ҳисси сабаб бўлади. Тушкунлик ҳеч қандай сабабсиз пайдо бўлмайди. Тушкунликка тушишга яқинда бўлиб ўтган кўнгилсиз ҳолатни эслаш, айни пайтдаги қийинчиликлар, ёки бирор бир кишининг рад этиши кабилар тушкунликка сабаб бўлади. Агар тушкунликнинг келиб чиқишини формула қилиб чиқадиган бўлсак, у шундай бўлади: Рад этилиш, зиён етиши, ҳақоратланиш булар кишида ўзига нисбатан ачиниш ҳиссини келтириб чиқаради. Ўзига ачиниш ҳисси эса тушкунликни етаклаб келади. Бундай бўлмаслиги учун эса киши ўзида пайдо бўлган ачиниш ҳиссини гуноҳ деб билиб, унинг учун Худодан кечирим сўраши, бу ҳисни олиб ташлаши учун илтижо қилиши, кейин эса ўз-ўзига ачиниш ўрнига Худо уни Муқаддас Руҳга тўлдиришини сўраши лозим. Ҳар сафар ўз-ўзига ачиниш ҳисси келганида юқоридаги маслаҳатларга амал қилиши лозим. Рад этилиш, зиён етиши, ҳақоратланиш кабилар учраганида имон билан Худога шукр қилиб, хурсанд бўлинг. Кейинги суҳбатларга қадар дилингизни шодлик ва ҳотиржамлик тарк этмасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top