3:57

Хотин – Севимли ёр.

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Бугунги суҳбатимизда мен Лола сизлар билан ҳаммамиз учун қизиқарли ва мухим бўлган мавзу ҳақида сухбатлашаман. Бугунги мавзу сизларнинг бутун диққатингизни олишига шубҳам йўқ. Агар эътибор қилган бўлсангиз, Муқаддас Каломда аёллар эрларингизни севинг деган буйруқ йўқ. Бироқ эркакларга шундай буйруқ берилган. Эрларга: «Аёлингизни севинг”, деган буйруқ бир эмас бир неча марта такрорланган. Аёллар табиатан ҳис туйғуга бой қилиб яратилган ва уларга эрини севиш осон. Эрлар эса бир нарсага диққатларини қаратсалар бошқа нарсалар ҳақида унутадилар. Масалан сизнинг эрингиз спортнинг бирор бир турига қизиқса, унинг диққатини шу спорт туридан тортишингиз қийин. Баъзи эрлар ўз ишига муккасидан кетган, бошқалари эса машинага ишқибоз. Бундай ҳолатда улар аёлларини севишлари кераклигини унутиб қўядилар. Эрга аёлни севиш кераклигини эслатиш эса биз аёлларнинг қўлида. Бироқ буни сўзлар билан эмас мехр билан билдиришимиз керак. Мухаббат бир томонлама бўлиши мумкин эмас. Бунда икки шахс иштирок этиши керак. Улар биргаликдаги турмуш давомида ўзаро мухаббат ва бир-биридан завқланишни бошларидан кечиришлари керак. Улар орасидаги ўзаро мухаббат жисмоний мухаббатни келтириб чиқаради. Аёл киши эри билан жисмоний мухаббатга киришишдан қўрқмаслиги керак. Бу Худонинг қонуни. Худо Одам Атони яратганида унинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, деб у учун Момо Хавони яратди. Одам Ато ва Момо Хаво иккиси бир тан бўлди. Одатда аёл эрнинг мухаббатига жавоб қайтариши керак, бироқ баъзи-баъзида аёл эрини интим муносабатга бошлаши ҳам Худонинг қонуни. Бундан опа-сингилларимиз уялмаслиги керак. 1 Коринфликлар 7:3-4 оятларга кўра: «Эр ўз хотинига нисбатан ва хотин ўз эрига нисбатан эр-хотинлик вазифасини бажо келтирсин. Хотиннинг бадани устидан хотин эмас, балки эри ҳокимлик қилади. Худди шундай, эрнинг бадани устидан эр эмас, балки хотин ҳокимлик қилади.” Кейинги оят эса эр-хотинларнинг хар иккисига ҳам бирдек тегишли: «Бир-бирингиздан бош тортманглар.” Хотин севимли ёр сифатида ўз вазифасини бажариши керак. Эр хам ўз хотинини севиши керак. Агар аёл эрининг қизиқишларига қатнашса, биргаликда унинг қизиқишлари ҳақида сухбатлашишса, улар орасидаги мухаббат кучаяди. Балки бошида аёлга унинг қизиқишлари қизиқ туюлмас, бироқ астойдил, қатъият билан киришилса, эр қизиқадиган спорт туридаги қонун қоидаларни билиб олади ва аста-секин унга ҳам қизиқарли бўлиб боради. У эрининг қизиқишларини ўрганиш баробарида ўзлари орасидаги мухаббатни мустахкамлайди. Аёл ўзининг мухаббатини мафтункор бўлиш билан хам кўрсатиши мумкин. Бугунги кунда аёлларимизнинг гўзал бўлишлари учун турли хил косметик ва гигиеник воситалар бор. Шунга қарамай, аёлларнинг ўзларига қарамай, кўримсиз бўлиб юришларини кечириб бўлмайди. Хушбўй совунлар билан ювиниш, тоза соч, бир озгина атир ва кўзларни енгилгина бўяб олиш унинг гўзал кўриниши учун етарли. Ундан ташқари эри ишдан келганида кўзларида қувонч билан кутиб олса, ошхонадан мазали таомнинг ҳиди келиб турса, эр албатта унинг мухаббатини ҳис қилади. Оиладаги мухаббатнинг фойдаси фақат эр-хотинларга эмас, болаларга ҳам таалуқли. Чунки ота-оналари бир-бирларини севишларини кўрган ва ҳис қилган болалар бундай ота она қучоғида бехавотир ва хавфсиз, ўзларини ҳимояда ҳис қилган ҳолда улғаядилар. Агар аксинча бўлса, оилада эр-хотин орасида мухаббат бўлмаса унинг ўрнига жанжаллар, танқидлар, кесатиқлар фарзандларнинг ҳис-туйғуларига салбий таъсир кўрсатади. Улар ўзларини ҳимояда ҳис қилолмайдилар. Агар фарзандларингизнинг келажакда бахтли бўлишларини истасангиз хозирдан эрингиз билан ўзаро мухаббатни мустаҳкамланг. Бироқ шундай ҳолатлар ҳам бўладики, эр-хотин ўртасида аввалги мухаббат сўниб қолади. Бундай холатларда нима қилиш лозим? Дастлабки мухаббатни тиклашнинг иложи борми? Албатта бор. Бу ҳақидаги мавзуни эса кейинги суҳбатимизда давом эттирамиз. Унгача соғ ва омон бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top