Ассалому алайкум қадрдонлар. Мана бугун яна сизлар билан биргамиз. Биз хар сафар сизлар билан бирга ғойибона турли хил мавзуларда сухбатлашар эканмиз, хаммамизнинг фойдамизни кўзлаймиз. Аёл бўлганимиз учун хам жуда кўп нарсаларга қизиқувчан, ва билимга чанқоқмиз. Худо йўлида хам шундай. Биз хар куни бўлмаса хам тез-тез Худо Каломини ўқир эканмиз, ундан жуда кўп нарсаларни билиб оламиз. Бошқа опаларимиздан ёки биродарларимиздан хам ўрганамиз. Мияда билим бўлгани яхши аммо, бу билимни, ўрганганларингизни амалда қўллаш энг аълосидир. Мен хозир ўз хаётимдан бир нарса айтмоқчи эдим. Ёшлигимдан билимга чанқоқ, ва ўзим учун сирли бўлган нарсаларнинг мохиятини англаб етишга интилардим. БУ характерим хозирги хаётимда хам ўз кучида қолган деб ўйлайман. Мен Худо фарзанди бўлганимдан кейин хам У хақида кўпроқ билишни истадим. ШУ мавзуда ёзилган китобларни хозир хам севиб ўқийман. БУндан анча олдин яқин дугонам, мен билан сухбатлаша туриб: “Сен жуда кўп нарсаларни биласан, кўп ўқигансан, аммо буни амалда хам қўллаш керак”, — деган эди. Ўшандан кейин мен ўзимга қанчалар бино қўйиб юборганимни англадим. Мен кўп биламан, деб мағрурланиб кетган эканман. Хозир ўша «мен”имни яхши эслайман. ХУдовандни кўп билган эмас, Унинг каломига кўп амал қилган мамнун қилади. Ёқуб китобининг 1 боби, 22, 23,24 оятларида: « Ўз ўзингизни алдаб, Худо каломининг фақат тингловчиларигина эмас, балки ижрочилари бўлинглар. АГар бирор киши каломни тинглаб, ижро этмаса, у ўзининг асл юзини кўзгуда кўрган одамга ўхшаб қолади. Одам ўзига қаради-ю кетди ва дархол қандай эканлигини унутиб юборди”, — деб ёзилган. Агар биз Худованд Каломига амал қилмасак, биз нафақат Худовандни балки ўзимизнинг хам қандайлигимизни унутиб қўямиз.
Худованд каломини ўқир экансиз, ўрганганларингизни амалда қўллашингингиз учун Ундан ёрдам сўранг. Агар сиз ўрганганларингизни малда қўлламасангиз хеч нима ололмайсиз, яна ўзингизда бор деб ўйлаб юрганларингиз хам олиб қўйилади. Сиз каломни яхши эшитишингиз, ўқишингиз , хатто ўргатишингиз мумкин, аммо унга амал қилмасангиз аввалги холатда тураверасиз. Хеч хам ўзгармайсиз. Муқаддас ёзувалар таълим беради, етишмаётган нарсани тўлдиради, шифолайди, ва огохлантиради. Аммо биз ўқиётган каломимизга қараб хаёт кечиришмиз керак. Худованднинг Каломи бизга У хохлаганидай иш тутишга ўргатади. Хўш нима учун Калом ўқишимиз керак? Каломни нима учун ўқишимизни билмоқчи бўлсангиз, қуйидага ўнта сабабларни тингланг.
1. Сиз қаерга кетаётганингизни биласиз. Сиз ўз келажагингизни қандай бўлишини қисман билишингиз ёки Қиёматдан сўнг қаерда бўлишингизни аниқ биласиз. 2. Доноликка эга бўласиз. Худованд Каломини билиш, хар биримизга донолик беради. 3. Сиз муваффақиятга эришасиз. Агар сиз Худованд буюрганидай яшаётган бўлсангиз, хаётингизга мазмун ва мақсад киради. 4. Солих хаёт кечирасиз. АГар Худованднинг хузури билан хурсанд бўлмоқчи бўлсангиз сизнинг хаётингиз поклик ва солихликнинг намунаси бўлиши керак. Хазрати Довуд шундай деб ёзган: «Йигит ўз йўлини қандай соф сақлар, Сенинг каломинг билан юрса бу бўлар.”5. Сиз итоаткорликда юрасиз. Агар сиз Худованд қонунининг мазмунини билмасангиз, уни қандай қилиб бажарасиз. 6. Худодан дилингизга ва хаётингизга шодлик келади. Агар сиз ўқиган Худованднинг Каломи юрагингизда амал қилмас экан, хавотир, ташвишланишлардан қутула олмайсиз. “Худованд фармони ростдир, у кўнгилни қувонтиради. Худованд амри ёруғдир, кўзни ёритади.” 7. Имонда ўсишни бошлайсиз.Каломни ўқимай туриб Имонда ўсмоқликнинг имкони йўқ. 8. Сиз озодликка эришасиз. Муқаддас Каломни ўқимай туриб, ўзингиздаги нималардан озод бўлишингиз кераклигини билмайсиз. 9. Сиз тинчликка эга бўласиз. Худованд сизга бошқа одамлар, атрофингиздагилар беролмаган тинчликни беради. Худованднинг каломисиз, нима яхши-ю, нима ёмонлигини ажрата олган бўлармидингиз.