4:23

Худо йўлида йиқилишлар

MP3

Ҳурматли аёллар. Бизнинг ҳар биримизни Худованд бетакрор этиб яратган. У бизнинг қандайлигимизни ўзимиздан ҳам яхшироқ билади. Ўйлаб кўринг-а, сиз ҳали дунёга келмасингиздан олдин у сиз ҳақингизда биларди. Онангиз қорнида бўлганингиздаёқ, сизнинг кунларингизни тайин этган. Худонинг йўлида юриб Унинг ажойиблигини, унинг ҳузурини қандайлигини билиб кўрганингиздан кейин, бу ҳақида бошқаларга ҳам айтгингиз бу совғани бошқалар билан бўлишгингиз келади. Имонга келишимиз билан, Худо бизга муқаддас руҳини беради. У бизга қандай яшаш кераклигини ўргатади. Аммо бу билан биз бутунлай гуноҳсиз бўлиб қолмас эканмиз. Бизда ҳали ҳам аввалги эски табиатимиз бор. Янги табиатни қабул қилгач, уни ўстириб озиқлантириб боришимиз керак. Агар Худонинг оиласига қабул қилинганимиздан сўнг ҳам эски табиатимиз амрларини бажаришда давом этсак, Янги табиатимиз заифлашади. Муқаддас Руҳни ҳафа қиламиз.

Шудай пайтлар бўладики, фақат Худони хурсанд қилиш ҳақида ўйлаймиз. Тинимсиз Худойим мени ўзгартир дея ибодат қиламиз. Доимо Эгамизнинг амрларига бўйсунишга, У хоҳлаганидай яшашга ҳаракат қиламиз. Аммо шундай кунларнинг бирида… . Худованд биз учун тайёрлаган йўлда йиқилиб қолганимизни билмай қоламиз. Ўша пайтдаги ҳолатингизни тасаввур қилаяпман. Қаттиқ тушкунликка тушамиз. Энди ўзимизни Худонинг оиласига нолойиқдай ҳис қиламиз. Аслида аввал ҳам лойиқ эмас эдик. Худонинг кўзига қандай қарайман. Билиб туриб, гуноҳ қилдим-а?! Бундай қилиш керак эмаслигини билардим-ку! Аммо энди нима қиламан? Шундай пайтда шайтон бизни ўзининг ёлғон тўрлари билан ўрай бошлайди. У бизнинг ўзимиз ҳақимизда ёмон фикрлай бошлаганимиздан фойдаланиб, бизни Худодан узоқлаштиришга ҳаракат қилади. Бундай ёлғонлардан сиз ҳам боҳабар бўлсангиз керак. Ҳа, бу ҳолатни тасвирлаш осон эмас. Виждонингиз Худонинг Руҳи билан қўшилиб шундай азоб берадики… Бундай пайтда нима қиламиз?! Яна ва Яна фақат Худонинг олдига боришдан ўзга чорамиз йўқ! Шундай пайтда сизни Ким яратгани ҳақида ўйланг. У сизни биларди. Сизнинг мукаммал бўла олмаслигингизни ҳам билади. У сиздан мукаммал бўлишингизни кутаётгани йўқ. У фақат сиздан Унга ишонишингизни, ҳеч нарсага қарамай, Унга яқин бўлишингизни кутади. Муқаддас Каломда: «Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликлардан ҳалос этади”, — деб ёзилган. Бу Худонинг каломи, унга ишонмаслик мумкин эмас. Худонинг йўлида юриш осон эмас. Бунда шайтон бизга кўп қаршиликлар қилади. Аммо Худонинг ҳақиқат қиличи билан қуроллансак, имон қалқонини қўлга олсак, илдамлик пойабзалини ва нажот дубулғасини кийсак, бу йўлдаги ҳар қандай қаршиликларни енгамиз. Ҳар қандай шароитда ҳам Худо сизни ташлаб кетмаслигини эсга олинг. У бизни севади. Биз ҳали гуноҳга ботган чоғимиздаёқ у бизни севди ва бизни абадий ҳаётга эриштирди. Энди бу йўлда йиқилсангиз ҳам Худонинг ёрдами билан тура оласиз. Биз шундай йиқилишлар орқали бу йўлда юришни ўрганиб оламиз. Гуноҳ қилганингиздан сўнг даров тавба қилинг. У сизни албатта кечиради. Забурда шундай ёзилган: «Қурбонликни сен хоҳламассан, акс ҳолда сўйиб келтирар эдим. Худовандга ёқадиган қурбонлик бузилган кўнгилдир. Бузилган кўнгилни Сен хўрламассан”. У бизнинг бузилган кўнгил билан унинг ёнига келишимизни ёқтиради. Юрагимизда заррача ёвузлик бўлса ҳам Унинг ҳузурига киролмаймиз. Югагингиздаги ҳар қандай гуноҳ учун тавба қилинг. Сиз билган ва билмаган гуноҳларингизни Худованд сизга кўрсатиши учун ибодат қилинг. У сизга кўрсатганида эса улар учун ҳам тавба қилинг. Доимо эски табиатингиз билан курашишингизга тўғри келади. Инсон имонга келгач унинг эски табиати унга ҳеч қандай яхшилик келтирмайди. У фақатгина инсонни Худодан узоқлаштиришга ҳаракат қилади ҳолос. Шунинг учун дунёвий хоҳишларимизни бир четга улоқтириб, қийин бўлса ҳам Худонинг иродасини қабул қилиш, доимо Унинг хоҳишларига кўра яшаш учун ибодатда бўлинг. Бунда Муқаддас Руҳнинг ёрдамига таянинг. Ўз кучингизга ишонманг. Бугунги суҳбатимиз сизларга ёққан бўлса, бундан жуда хурсандмиз. Худованднинг кучи доимо сизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top