3:17

Ëлғонга қулоқ солиш

MP3

Ассалому алайкум. Лола яна ҳузурингизда. Қадрли аёллар биз ҳаммамиз Момо Ҳавога ўхшаймиз. Ҳаммамиз ҳам омадсизлик, йўқотишлар, кўнгилсизликларни бошимиздан кечирганмиз. Ҳаммамиз ҳам худбинликдан, сал нарсага асабийлашишдан, дилхираликлардан чарчаганмиз. Бироқ ҳаммамиз бу ҳаётда тинч ва бахтли ҳаёт кечиришни истаймиз. Адан боғидаги гуноҳ нимадан бошланганини биласизми? Момо Ҳавонинг итоатсизлигидан, дерсиз. Тўғри лекин бунгача ҳам Момо Ҳаво бир неча босқични босиб ўтган. Биринчи босқич бу ёлғонга қулоқ солиш. Момо Ҳаво шайтоннинг ёлғонига қулоқ солди. 100 фоиз кафолат бераман, Момо Ҳаво шайтоннинг ёлғонига қулоқ солиш, охири нималарга олиб боришини ҳаёлига ҳам келтирмаган. У шайтоннинг гапига қулоқ солиш унчалик ёмон эмас, деб ўйлагандир.

Шайтоннинг гапига қулоқ солиш бу ҳали итоатсизлик эмас. Бироқ бу қулоқ солиш Момо Ҳавони итоатсизликка олиб борадиган сўқмоққа тушириб қўйди. Ҳақиқат бўлмаган гапга қулоқ солиш қулликка тушиб қолишнинг бошланишидир. Шунинг учун ҳам эшитаётган хабарларимизни юрагимиз ёки онгимизга киритишдан олдин яхшилаб тахлил қилиб олишимиз керак. Мен оилада каттасиман. Худованд менга ажойиб ота-она берганидан миннатдорман. Чунки улар биз оладиган хабарларнинг ҳаммасини филтрдан ўтказардилар. Ота-онам бизни худди руҳий иссиқхонада сақлагандай сақлардилар. Бизни четдан келадиган ёмон маълумотлардан ҳимоя қилишган. Шу билан бирга руҳан озиқлантиришган. Шу таҳлитда биз ёмонликни яхшиликдан ажрата билишни ва гуноҳни ҳали узоқдалигидаёқ сезишни ўргандик.

Уларнинг бундай тарбияси бизларга ўша пайтда ёқмаган, бироқ хозир улардан миннатдорман.

Бизни қулликка олиб борадиган ахборотларнинг манбаи турлича. Бу ахбортлар телевидение, журналлардан, фильмлардан, мусиқа, дўстлар, магазинлар, каталоглар ва бошқа нарсалардан келади. Булар ҳали ҳаммаси эмас. Киши ўзини қаттиқ назорат қилибгина бу ёмон хабарлардан сақлана олади. Авваллари мен ёлғонларим ҳеч кимга зарар етказмайди. Бу ёлғонлар хавфсиз ёлғонлар, деб ўйлардим. Бир куни хавфсиз ва безарар ёлғонлар бўлмаслигини билиб қолдим. Биз бу дунёнинг ёлғон ва алдамчи фикрлари билан яшаб туриб хавфсиз ҳолатда бўла олмас эканмиз. Момо Ҳавонинг биринчи хатоси ҳам унинг мевани егани эмас, шайтоннинг гапига қулоқ солгани эди. Ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайдиган маслаҳат ёки гапларга қулоқ солиш, охир-оқибат бизни қулликка бошлайди.

Биз ёлғонга қулоқ солдикми, кейинги қадам бу ёлғон ҳақида фикр юритиш бўлади. Аввалига биз ёлғонга қулоқ соламиз, кейин эса бу ҳақида ўйлай бошлаймиз. Биз олган хабаримизни «ҳазм қиламиз». Шу аснода душманимиз билан суҳбат олиб борамиз. Кейин «балки у тўғри айтаётгандир» деб ўйлаб қоламиз. Шу билан биз ўзимизни ёлғонга очамиз. Шайтон ичимизда ўз уруғини сепади. Ёлғон ҳақида фикрлаш билан ўша ёлғонни ичимизда ўстирамиз. Вақти келиб бу ёлғон ўз самарасини беради. Биз ёлғонга ишона бошлаймиз. Азизлар қулликка тушиб қолишнинг кейинги босқичи бу ёлғонга ишониб қолишдир. Бироқ бу ҳақида биз сизлар билан кейинги суҳбатларимизда давом эттирамиз. Биз қандай қилиб, шайтонга қулоқ солмаслик кераклиги ҳақида гаплашдик. Кейинги суҳбатимизда қулликдан озод бўлиш ҳақида суҳбатлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top