3:11

Ëлғоннинг стратегияси

MP3

Ассалому алайкум. Мен Лола сиз билан баъзи маълумотларни ўртоқлашмоқчиман. Икки шоҳлик бир-бирига қарши жанг қилганда, жангда ғалаба қозониш учун душман ҳақида кўпроқ маълумот тўплашга ҳаракат қилади. Душманнинг кучли ва заиф томонларини билиш, жангда зийракроқ бўлишга ва ниҳоят ғалаба қозонишга ёрдам беради. Айнан шунинг учун ҳам бугун сизлар билан шайтоннинг табиати ва унинг ҳужум усуллари ҳақида суҳбатлашамиз. Душманимиз ҳақида қанчалик яхши билсак, уни енгишимиз ҳам осонроқ бўлади. Ëлғон азалдан шайтоннинг асосий ҳужум қуроли бўлиб келган. Исо Масиҳ айтганидек, ёлғон шайтон учун табиий нарса, чунки ёлғон — унинг табиати. «Азалданоқ иблис қотил эди. У ҳақиқат томонда турмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ. У ёлғон сўзлаганда, ўзига яраша сўзлайди. Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир.»

Нима сабабдан шайтон алдаш ва гуноҳга етаклаш учун айнан аёл кишини танлаганини билмаймиз. Муқаддас Каломда ҳаворий Павлус бу ҳақида икки марта айтиб ўтган: «Мабодо Момо Ҳавони илон ўзининг ҳийлагарлиги билан алдаганига ўхшаб, сизларнинг ўй-фикрларингиз ҳам бузилиб, Масиҳга хос соддаликдан айрилиб қолмасангизлар, деган ҳавотирдаман.» «Шунингдек, Одам эмас, балки хотин шайтонга алданиб жиноят қилди.» Баъзилар аёл киши табиатан заиф ва осонгина васвасага тушадиган бўлгани учун шайтон хотинни танлади, дейишади. Бошқалар эса Худо аёл зотини эрига тобе қилиб яратган. У эрининг ҳукмронлиги остида бўлиши керак. Момо Ҳаво эрининг ҳукмронлиги остидан чиққани учун ҳам руҳан ҳимоядан узоқлашиб, гуноҳ қилган, дейишади. Нима бўлганда ҳам биринчи гуноҳ биз аёллар орқали кириб келган.

Ëдингизда бўлсин, шайтон эркакнинг олдига боришга ҳаракат қилмаган. У атайлаб аёлнинг олдига келди ва уни васвасага солди. Айнан аёл киши эрини гуноҳга бошлади. Иккаласи эса биргаликда бутун инсониятни гуноҳга қул қилиб қўйди. Менимча, шайтон бугунгача аёлларни ўз тўрига туширишга уриниб келмоқда. Бу унинг жанг усулларидан бири. Бундай қилишдан ўз мақсади бор. Агар аёл кишини алдай олса, аёл эрини бу ёлғонга тортиши мумкинлигини шайтон яхши билади. Баъзан худди Момо Ҳаво билан бўлганидай, шайтон бизни очиқдан-очиқ алдайди. Бироқ алдаш учун у бошқа одамлардан фойдаланади. Павлус Эфесликларга ёзган мактубида шундай дейди: «Ҳеч ким сизларни қуруқ гаплар билан алдамасин…» Павлус қайта-қайта Худо халқини бир-бирига фақат хақиқатни айтишга ундайди.

Баъзан психотерапевтлар ҳам инсонларни гуноҳга нисбатан оддий кўз билан қарашга ундайди. Масалан: Жахл – ҳақиқий ҳисларимизнинг ифодаси. Худбинлик – шахс одамлар билан ўзи ўртасига тўсиқ ўрнатиши керак. Шунда атрофдагилар сиздан кўп нарса талаб қилмайдилар. Жавобгарликни ҳис қилмаслик – сизни қаттиқ ҳафа қилишган, шунинг учун ҳам сизда шундай муаммо бор. Хиёнат – сиз турмуш ўртоғингиз билан ажрашиб, яна бошқасига турмушга чиқишингиз мумкин. Худо сизга иккинчи имкониятни беради. Бу ёлғонлар билан улар ўз қабулига келган кишиларни аврайдилар. Кўзингизни очинг! Атрофингиздаги алдовларга учманг. Ачинарлиси бугунги кунда кўпгина имонли кишилар шундай ёлғонларга ишониб қолганлар. Биз китоб ўқиймиз, телевизор кўрамиз. Улар орқали янги маълумотларга эга бўламиз. Аммо айтинг-чи, ўша маълумотларимизни Худо Каломи билан солиштириб кўрамизми?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top