4:43

Эрингизга доимо ёқимли бўлиб қолинг

MP3

Ассалому алайкум мехрибон ва бетакрор опа-сингиллар. Бугун хам сизлар билан сухбатлашиш имконига эга бўлганимдан хурсандман. Худованд сизни ва мени оиламни мархаматласин. Ахир хаммамиз хам шуни истаймиз-ку! Яна аёл зотининг энг катта истаги эри учун доимо ёқимли бўлиш. Бу мавзуни бошлашдан олдин Сулаймон пайғамбарнинг Маталлар китобидан бир оятни келтириб ўтсам: “Тўқ одам асални хам оёқ ости қилади, очга эса аччиқ нарса хам ширин.” Бу оятнинг мавзумизга қандай алоқаси бор деб ўйлаётгандирсиз, агар сухбатимизни охиригача тингласангиз бунга жавоб топасиз. Бу оятни ўқиганимда инсон табиатидаги хақиқатни топдим. ХАқиқатдан хам агар киши тўқ бўлса энг ширин нарсалар хам унга бемаза туюлади. Аксинча оч бўлса аччиқ ва бемаза овқат хам мазали туюлади. Бу инсон табиатига хос нарса. Инсон хали эришмаган нарсасига интилади, эришиб бўлганларидан эса зерикиб қолади. Тўйгача балки эримизни дунёдаги энг яхши ягона эркак деб билганмиз. ЭРимиз хам бизни шундай деб ўйлаган. Сизга эга бўлгач у дунёдаги энг катта шодликка эришди. Эркак киши аёлни забт этиш, унга эришиш учун хамма нарсани ишини хам, яқинларини хам бир четга суриб қўяди. Афсуски тўйдан кейин эса ундаги бу иштиёқ сўнади. У энди бошқа нарсаларга эга бўлиш учун харакат қилади. «Агар астойдил харакат қилсам унинг эътиборини яна қозона оламан”, — дейишингиз мумкин. Бироқ нотўғри харакат қилсангиз бу фақат унинг ғазабини қўзғатади холос. Бироқ агар сиз ўзингизни хотиржам тутсангиз ва табиат инъом этган ёқимтойлигингиздан фойдалана билсангиз бунинг уддасидан чиқишингиз мумкин. Хар бир аёлнинг ёқимли томонлари бор. Шу томонлардан фойдалана билиш эса унинг ўзига боғлиқ. Эрингиз сизни нима учун ёқтириб қолган? Балки мулойим ва ёқимли овозингиз учундир. Ё бўлмаса юмшоқ табиат бўлганингиз, тинглашни билганингиз учундир. Балки ғайратли, ақлли, хазилкаш бўлганингиз учун ёқтириб қолгандир? Ўша у ёқтирган ёқимли ва мулойим хислатлар қайга йўқолди? Турмушга чиққанингиздан сўнг ўша хислатлар йўқолиб кетмадими? Йўқолишига нима сабаб бўлди? Авваллари жуда юмшоқ табиат бўлган бўлсангиз энди турмушдаги хар хил холатлар сабаб эрингизга овозингизни баландлатиб гапирадиган бўлиб қолдингизми? Эрнинг эътиборини тортиш учун шундай салбий харакатлар қилгандирсиз? Сизнинг харакатларингизни тушунаман. Тўйдан олдин сиз учун ўлиб тирилган йигит энди сизга вақт ажратмаса, сизни эшитмаса бу албатта алам қилади. Аммо аввал айтганимиздек бақириш, идиш синдириш, хафа бўлиш билан унинг эътиборини қозона олмаймиз. Фақат уни ўзингиздан узоқлаштирасиз холос. Сизни жуда яхши тушунаман. Рўзғор ишлари, унинг эътиборсизлиги туфайли тинглай билиш хислатингиз хам, хазилкашлигингиз хам йўқолиб кетгандир. Эрнинг эътиборсизлигини оқлай олмайман, бироқ буни уларга тўғридан тўғри ўргата олмаймиз. Бошқача йўллар билан яна унинг эътиборини қозонишимиз ва унда бизга нисбатан мухаббатни оширишимиз мумкин. Агар чиндан хам яна унинг эътиборини қозонишни истасангиз ўзингиздаги табиат инъом этган хислатлардан фойдаланишингизга, авваллари эрингизга ёққан хислатларни тиклашингизга тўғри келади. Баъзан эрим ва оилам учун фақат мен харакат қилишим адолатсизликдай туюлади. Мен узоқ вақт шундай ўйлаб юрдим. Баъзан муносабатларни яхшилашга фақат мен харакат қилаётганим учун ХУдодан хам хафа бўлардим. Бир куни эримнинг менга мухтожлигини сезиб қолдим. Унинг гап-сўзларидан унга менинг ёрдамим кераклигини хис қилдим. Баъзи холларда унинг учун хам мен кучли бўлишим кераклигини англадим. Ўша пайтда Худованднинг Момо Хавони Одам Ато учун ёрдамчи қилиб яратгани ёдимга тушди. Демак менинг асосий вазифам унга ёрдам бериш. Ахир Худованд мени унинг учун ёрдамчи қилиб яратган-ку! Қийин дамларда сиз хам шу хақиқатни ўйланг. Оиланинг мустахкам бўлиши учун биз кучли ва иродали бўлишимиз керак. Худованд ато этган ўша вазифани бажаришимиз учун эса Унинг ўзи бизга ёрдам беради. Фақат Унинг хузурига келиб, илтижо қилсак бас. Бугунги сухбатимиз сизга бир оз бўлсада ёрдам берса бундан мамнунман. Азизлар сиз аёллар учун мухим мавзулар бизнинг www.najot.com сайтимизда кўплаб топилади. Сиз у ердан, болалар тарбиясига, ўсмирлар муаммосига оид мавзуларни ва ундан ташқари оила ва никох тўғрисидаги мавзуларни хам топишингиз мумкин. Мен Лола сизларга хамсухбат бўлаётганим учун ХУдога шукроналар айтаман. Эрингизга доимо ёқимли бўлиб қолишингизни тилаган холда сизлар билан хайрлашаман. ОМОН бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top