Ассалому алайкум азизлар. Биз бир неча сафардан буён сизлар билан кичик туюлган аммо чуқур мавзулар хақида сухбатлашаяпмиз. Бу мавзулар хаётий мавзулар. Биз хаётимизда ўзимизнинг ёки яқинларимизнинг соғлиғига таълуқли бўлган муаммоларни тез-тез учратамиз. ШУнинг учун хам соғлиқ хақидаги хар қандай мавзу сизни бефарқ қолдирмайди, деб ўйлаймиз. Мен хам яқинларимнинг соғлиги хақида қайғураман. Шу сабаб бугунги сухбатимизни хам соғлиқ мавзуси бўйича танладик. Агар эътибор бераётган бўлсангиз, борган сари юрак-қон томирлари хасталиклари кўпайиб бормоқда. Бунга бизнинг яшаш тарзимиз, кам харакатлигимиз ва кундалик таомларимиз сабаб бўлмоқда. Агар бу мавзу сизни қизиқтирса қуйида юрак қон томир касаллигни қандай енгиш хақида маълумот берамиз. Диққат билан тингласангиз ўзингизга керакли маълумотларни билиб оласиз.
Юрак аритмияси – юрак уриш маромининг бир текисда кетма-кет келишининг бузилиши ёки юрак қисқариши тезлигининг ўзгаришидир. Пароксизмал тахикардия эса юрак уриши маромининг бузилиши дир. Агар шу хасталиклар сизни ёки яқинларингизни безовта қилса қуйида сиз учун даво усулини тавсия қиламиз. Ярим стакан қайнаган сувга 1 чой қошиқ валериана ўсимлигининг дамламаси ва бир чой қошиқ, дўлана дамламаси солиниб аралаштирилади. Ушбу аралашма эрталаб оч қоринга ичилади. Шундан сўнг кун бўйи осойишта бўлиб юрасиз. Келажакда инфаркт хавфи сизни ташвишлантираётган бўлса, 10 бош саримсоқ, 10 дона йирик лимонни гўшт қиймалагичдан ўтказиб, 1 литр асал билан аралаштирасиз. Ушбу доривор бир кунда уч махалдан истемол қилинади. БИр ой давомида юқоридаги доривор билан бир вақтда дўлана гулидан дамланган чой ичишнинг хам фойдаси кўпдир.
*10 дона ёнғоқ ғўрасини олиб, гўштқиймалагичдан ўтказасиз, сўнг ярим килограмм шакар билан аралаштирасиз. Кунига икки марта бир ош қошиқдан ейилади. Шундай қоришмадан 1,5 литрини истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Юракка шифо бўладиган турли хил мева ва сабзавотлар бор. Уларнинг ичида ўрик энг оммабопи ва мазалисидир. Ўрик юракни даволайди. Хар куни пишга ўрик истеъмол қилиб туриш юрак фаолиятини яхшилайди, шу хасталик туфайли сув-туз алмашинувининг умумий ёки махаллий бузилишидан пайдо бўладиган шишларни йўқотади. Қон босимини мўтадиллаштиради. Уйқу хам тинч бўлади, тирноқлар мустахкамланади, сочларингиз қуюқ ва товланадиган бўлади. Бунинг учун ўрикни хар доим танаввул қилиб туринг. У бўлмаганда туршаги ва шарбатини истемол қилиш лозим. Шунингдек ўрик данагидан чиққан мағзини талқонлаб чой каби дамлаб ичиш хам юрак касалликларига фойда беради. Қуйидаги ретсепт бўйича тайёрланган доривор хам тўйимли, хам шифобахш бўлиб соғлиғингизга катта фойдаси бор. Янги савзини артиб қирғичдан ўтказасиз, ёнғоқ мағзини майдалаб тўғрайсиз, туршакни бир оз сувга ивитиб қўясиз, хамма масаллиқни қориштирасиз ва қаймоқ қўшасиз. БУндан тез-тез истеъмол қилиб турсангиз хам юрагингиз мустахкам бўлади, хам организмингиз керакли дармондориларни олади. Агарда сизни қон босими безовта қилса-чи? Унда нима қилиш керак? Қон босими юқори бўлганда қуйидаги муолажа усуллари қўлланиши мумкин.
* Саримсоқ ва лимон аралашмасини истеъмол қилинг.
* Икки дона лимон, 50 дона ёнғоқ мағзи ва ярим килограмм майиз оласиз. Лимоннинг уруғини чиқариб ташлаб, хамма махсоулоларни гўшт қиймалагичдан ўтказасиз ва яхшилаб аралаштирасиз. Хар куни уч махал овқатдан сўнг бир Ош қошиқдан истеъмол қиласиз. АГар хохласангиз юқоридаги масаллиққа 0,5 килограм туршак, 400 грамм асал қўшишингиз мумкин.
* Бир стакан лавлаги ва сабзи шарбати, бир стакан қирғичдан ўтказилган ер қалампири, ва бир стакан асални яхшилаб аралаштирасиз. ХАр куни уч махал овқатланишдан бир соат олдин ёки овқатдан икки уч соат кейин бир ош қошиқдан истемол қиласиз. Даволаниш курси 1,5 – 2 ой. Аралашмани шиша банқада яхши бекитилган холатда қоронғу, салқин жойда сақланг. Сизга фақат соғлиқ тилаган холда сухбатимизни якунлаймиз. ОМОН бўлинг.