2:52

Юрак ва ақл бирликда бўлсин

MP3

Биз ўтган галги суҳбатимизда муҳаббат ҳақида сўз юритдик. Муҳаббат қалбингизга изн сўрамай кириб келади. Унинг қачон кириб келганини баъзида билмай қолишингиз мумкин. Муҳаббат инсонни қанчалик яхшиликка ўзгартирса, шунчалик унинг кўзларини кўр қилиб қўйиши ҳам аниқ. Аммо бундай ҳолатда юрак билан ақл бирга ишлагани маъқул бўлади. Муҳаббат дардини тортаётган киши ақлни ҳам ишга солиши кераклигини унутмаса бас. Авваллари ошкор севги изҳор этиш бугунгидай урф эмасди. Йигит қизлар кўз қирлари билан, узоқдан ташланган нигоҳлари билан муҳаббатларини изҳор қилишган бўлса, бугунги ёшлар бу соҳада анча ривожланиб улгуришган. Аммо уларнинг севгиларини ота оналари «тушунишмаса” дарров дийдиё қилишга тушишади. Ёки бўлмаса ота-она иҳтиёрисиз қочиб кетамизга тушиб қолишади. Асло ундай қила кўрманг. Ота-она фарзанди учун доимо яхшилик тилайди. Сизнинг муҳаббатингиз шунчалик кучли ва шунчалик чин бўлса ўз муҳаббатингиз учун курашинг. Қийинчиликлардан қочиб, ота-онани юзини ерга қаратиб кетиш ақлли иш бўлмайди. Муҳаббат доимо пок сақланиши лозим. Унинг номига доғ туширманг. Бу туйғуни одамларга ёмон кўрсатиб қўйманг. Ага рота-онангиз сизнинг муҳаббатингизни тушунишмаган бўлса, уларнинг кўнглига йўл топишга ҳаракат қилинг. яқинларингиздан мадад сўранг. Муҳаббат сизнинг қалбингизда макон топибдими, бошқаларнинг шаънига доғ туширмаслик, айниқса севгилингизнинг номига доғ туширмаслик учун ақл билан иш тутиш лозим. Ҳақиқий муҳаббат ўзини ўзи тўлдиради. У қанча берса шунча ўсади. У бошқаларни ўйлар экан. Бошқалар учун энг яхши нарсаларни соғинар экан, нега энди ақлни ишлатмай фақат ҳис-туйғуларингизга эргашиб кетаверишингиз керак. Ақл ва юрак уйғунликда муҳаббатни ҳис қилса, муҳаббат абадий ва ҳар нарсани енга оладиган бўлади. Бундай муҳаббатдан ота-оналар ҳам озор чекмайди.

Қиз билан йигит бир-бирига изҳори дил қилмоққа ҳар доим ҳам журъат қилавермайди. Муҳаббат изҳор қилишда қизлардан кўра йигитлар журъатлироқ бўлгани яхши. Сирлилик, туйғуларини ибо пардаларига яшириш азал-азалдан аёл тоифаида бўлиб келган. Бизнинг бу муқаддас эътиқодимизга асло тегинмангиз, бу шундайлигича қолсин!

Яна мағрур, тошюрак деб исм қўйманг бизларга,

Шарму ҳаё бизга бўлди, ошкор ёнмоқ сизларга.

Ўша мағрур турган куйи сизлар дея, мисли ҳас,

Ёна ёна кул бўлсак ҳам айтиш бизга расм эмас.

Мағрур туриб севилдик биз, мағрур туриб севдик биз

Гоҳо сизни бой берар чоқ, мағрур тура билдик биз.

Шул ўринда табиатдан қилгум келар ўгитлар,

Бепарвороқ яралдингиз, беғамроқсиз йигитлар!

Мана шу сатрларда аёл кишининг муҳаббат бобида қандай бўлмоғи акс эттирилган. Муҳаббат боғида сайр қилар экансиз, ёнингизда ақл ҳамроҳингиз бўлсин! Суҳбатимизда Тусуной Содиқованинг эсселаридан фойдаландик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top