3:58

Зўравонликлар ҳақида

MP3

Ассалому алайкум қадрли ва дилкаш аёллар. Бугун ҳам сизлар билан ғойибона учрашиб турмганимиздан ва ҳаётимизга тегишли яна бир мавзу ҳақида суҳбатлашиш имкони туғилганидан хурсандмиз. Бугунги мавзу Нафақат шарқ дунёсидаги аёлларни балки бутун дунёдаги аёлларнинг ҳам оғриқли нуқтаси бўлса ажаб эмас. Бу оилада эркак кишининг аёл кишига нисбатан қиладиган зўравонлигидир. Сиз турмуш қурдингиз, қанча ширин орзула билан севиб севилиб турмуш қурдингиз. Аммо йил ўтмай турмуш ўртоғингизнинг ҳали сизга очилмаган қирралари маълум бўла бошлади. Шу мен севиб турмуш қурган одам-ми? Нега у бунчалик ўзгариб қолди? Бу каби саволлар сизга тинчлик бермайди. Аммо у ўзгариб қолгани йўқ, у аввалдан шундай бўлган. Фақат ҳаёт давомида унинг камчиликлари ва нарсаларга бошқача муносабатлари ошкор бўлаяпти ҳолос. Нима учун оилаларда ҳали ҳам зўравонликлар, яъни аёл кишини калтаклаш ҳоллари учраб турибди? Бунинг сабаблари нимада? Бу саволга турли даражадаги одамлар турлича жавоб берадилар. Кимдир бу муаммога аёлларнинг ўзлари сабабчи, эркак кишининг жахлини чиқаради, дейишса, бошқалар бундай эркаклар жуда хавфли дейишади. Аммо келинг-чи бу саволга бошқача ёндашиб кўрайлик? Мутаҳасисларнинг фикрича, энг кўп зўравонликлар оилада аёл муҳим ўрин тутадиган, мустаҳкам ва яхши ишда ишлайдиган ёки моддий томондан эркин бўлган оилаларда учрайди. Бундай аёллар етарлича ақлли, дунёқараши кенг ва руҳан кучли одамлар бўлишади. Бундай ҳолат эса аёлдаги сифатларнинг бутунлай акси бўлган эркакларга ёмон таъсир қилади. Улар аёлидаги бундай сифатлар ва интилишларни кўриб ўзларини кучсиз ҳис қиладилар. Табиийки эркак киши ўзини заиф ҳис қилишни истамайди. Ахир улар табиатан кучли қилиб яратилганку! Шунинг учун ҳам улар оиладаги ҳукмронликни зўравонлик орқали ўрнатишни маъқул кўрадилар. Бу билан улар оиладаги мавқеини мустаҳкамламоқчи бўладилар. Кўпчилик зўравонликларнинг ишлатилишига ичкилик сабаб деб ҳисоблайдилар. Аммо бу ундай эмас, ичкилик инсондаги ички ва яширин бўлган зўравонликнинг юзага келишига сабабчи бўлади ҳолос. Хотинини дўппослайдиган одам ўзини заиф ва ҳавфсиз ҳис қилади. Шунинг учун ҳам баъзида шундай эркаклар аёлларига хасад қилади, юқорида келтириб ўтган руҳан кучли аёллар мисолида ҳам эркак кишининг бундай сифатли аёлини уриши унинг хасад қилишидан келиб чиқади. Шунинг учун ҳам эркакнинг ички руҳияти унинг шахс сифатидаги қарашлари унинг қай даражада зўравон эканлигини билдиради. Буни енгишда аёлларимизга янада кучли ирода, сабр-тоқат ва донолик керак бўлади. Худо муқаддас каломда эркаклар учун аниқ ва тушунарли буйруқ берган. “Шундай қилиб эркаклар ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган ўзини ўзи севади.” Бу буйруқ эркакларга аёл кишини авайлаши, парваришлаши ва ғамхўрлик қилиши учун берилган. Бу буйруққа баъзида имонли эркаклар ҳам амал қила олмай қоладилар. Шунинг учун ҳам аёллар Худованд бизга берган кучли ирода, мустаҳкамлик ва доноликни ишга солиб, эрларимизга ёрдам беришимиз керак. Баъзида имонли катталарнинг: “САбр қил, Худованддан ёрдам сўра, тинмай ибодат қил”, деган насиҳатларини эшитиб азобланган ҳолатимизда уларни қабул қила олмаймиз. Эркакка бирор бир чора кўриш керак, деб ўйлаймиз, аммо бундай ҳолатда энг кўп ёрдамни бизга фақат Худойимиз Бера олади. У қийналган пайтларингизда сизга ёрдам Бера олишга қодир. У сизга тасалли ва далда беради. Ўшандан ҳолатларда нима қилишни кўрсатади. Эрингиз сизга азоб берган бўлса ҳам уни кечиришни ўргатади. У сизнинг азобларингизга индамай қараб турмайди. Шундай ҳолатларда эсингизда бўлсин. У ҳеч қачон шошмайди ва кеч ҳам қолмайди. У ҳар бир ишни ўз вақтида бажаради. Унга чин дилдан қилган ибодатимиз эса ката кучга эга. Худованд бизнинг эримизни биздан ҳатто ўзидан ҳам кўра яхшироқ билади. Уни сизнинг ибодатларингиз орқали ўзгартиришга қодир. Шунинг учун тушкунликка тушмасдан, мумкин қадар эрингизга ёрдам беришга ва оилангизни мустаҳкам сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Биз эса бу мавзу келгуси суҳбатларимизда давом эттирамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top