2:47

Эркаклар

MP3

Ассалому алайкум қадрдон тингловчи дугонажонлар. Аллақачон турмуш қурган бўлсангиз, бу суҳбат сиз учун эмас. Бу айнан ҳали турмуш қурмаган ва ўз шаҳзодасини кутаётган бўй етган қизлар учундир. Агар эркакларнинг тоифалари ҳақида билишни истасангиз, сиз ҳам яқинроқ келиб, бизни диққат билан эшитишингиз мумкин. Кўпни кўрган ва мулоҳазали аёллар биладики, эркакларнинг характери ва тури жуда кўп бўлади. Баъзи эркаклар маишатбоз, баъзилари ўсмирлигича қолган ва яна баъзилари одамови ва ҳокозолар. Бугун мана шундай эркаклар ҳақида фикр юритиб уларни қаерларда учратиш мумкинлиги ҳақида маълумот оласиз. Маишат ва ўйин-кулгуни ёқтирадиган эркакларнинг кийимига қараб, унинг дизайнери кимлигини аниқлаш қийин эмас.

Бундай йигитларни шаҳарнинг барча замонавий – кафе, клуб, ресторан ва барларида учратса бўлади. Агар сизга охирги урфда кийинадиган йигитлар ёқса ва уларга ҳам ёқишни истасангиз, нигоҳларингизни ундан узманг. Улардан нималарни кутиш мумкин. Улар жиддий муносабатлар қуришни истамайди. То ўзлари истаган ва уларга маъқул келадиган жуфтини топмагунча ҳаётдан завқланиб яшайверади. Бундай йигитлар антиқа совғаларни ва гул олишни хуш кўради. Юқорида айтганимиздек, баъзи йигитлар доимо ўсмирлигича қолади. Улар жуда қийин катта бўладилар. Агар сиз ҳам шундай қизлар тоифасига кирсангиз, бундай йигитларни ёрқин рангли футболкасидан, жинсиси кедасидан билиб олишингиз мумкин.

Ундай йигитларнинг уйида Play Station, сўнгги моделдаги техника мавжуд бўлиб, қўлларида охирги моделдаги уяли телефонлар бўлади. Шунингдек, улар бўш вақтларида мултфилм телеканалларини томоша қиладилар. Бундай йигитларни Facebook, Odnoklasniki каби виртуал маконларда учратиш мумкин. Бироқ бу каби сайтларда уларнинг асл юзларини кўра олмайсиз. Агар сизга мана шундай йигитлар ёқса уларга ёқиш учун баланд пошнали туфли ва замонавий кийимлар кийинг. У билан бирга вақтингизни мароқли ўтказаман десангиз, видео ўйинларни яхшилаб ўрганиб олинг. Мана шунда уни ҳам сизни ҳам хурсандичиликка тўла онлар кутади. Бундай йигитларга янги чиққан видео ўйинлар тақдим қилинг.

Мўмин қобил йигитлар жуда кўп қизларнинг орзуси. Бундай йигитлар алоҳида қобилият эгаларидир. Улар жуда тор жинсилар кийсаларда, ўзига хос тарзда ярашиб туради. «Ҳа, мен ташқи кўринишимга алоҳида эътибор қаратаман», — дейди улардан бири. Шунингдек, менга атрофимдагиларнинг қаратаётган эътибори ёқади. Бундай йигитларни шинамгина тамаддихоналарда, ошхоналарда учратиш мумкин. Улар вақтичоғлик қилишни билишади, бироқ шовқинли улфатчиликни ва бегона инсонлар даврасини ёқтирмайдилар. Уларга дўстларининг даврасида бўлиш ва улар билан сайрларга чиқиш жуда ёқади. Бундайлар зерикарли аёлларни ёқтиришмайди. Улар билан суҳбатда топқир бўлинг. Саволларига кутилмаган жавоблар қайтаринг. Бундай йигитлар нодир ва қимматбаҳо буюмлар ёки иссиқ пуловерни мақул кўришади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top