3:39

Бўронлар пайтидаги лангаримиз

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Сизда қандай билмадим-у, аммо мен қийинчиликлар пайтида, Худонинг этагини ҳудди Ёқубдек ушлаб оламан. Агар Худо шу пайтдан ўтиб олишимга менга ёрдам бермаса, мен бу қийинчиликлардан омон чиқмаслигимни яхши биламан. Биз бу қийинчиликларни бўронларга ўхшатсак бўлади. Тажрибали денгизчилар, бўрондан уларни фақат кучли ва мустаҳкам лангаргина қутқариб қола олишини билади. Сабаби, лангар етарлича оғир ва мустаҳкам бўлса, бўрон кемани жойидан силжита олмайди. Акси бўлса, бўрон ичида кема парчаланиб йўқ бўлиб кетади. Бу жуда аянчли тақдир. Худованд Ишаё китоби 40 боб 8 оятда шундай деган, “Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади, Худойимизнинг каломи эса абадий туради.” Калом яна шундай дейди — “Сенинг каломинг қадамларим учун чироқдир, Йўлимга нур сочадиган ёруғликдир.”

Бу оятлар чиндан ҳам бўронлар пайтида лангардек ёрдам беради. Ўрта Ер денгизи атрофидаги халқлар лангар сўзининг маъносини жуда яхши тушунишади. Масиҳийлар яширинча тўпланган катакомблар деворларида 66та лангар сурати бор. Масалан, бир суратда шамол кемага қарши эсмоқда, кема хатарда қолган аммо у қандайдир қаттиқ ва мустаҳкам, ўринидан қўзғалмайдиган бир нарсага боғланган. Худо бизга ҳаётимиздаги бўронлар пайтида ёрдамга мурожаат қилишимиз учун лангар берган. Бундай бўронлардан қандай чиқиб кетасиз? Бундай пайтда одатда шикоят қиласиз, нола қиласиз, инграб Худодан “Нега?”, деб сўрайсиз. Ёки ундан чиқиб кетасизми? Улардан чиқиб кетаётганингизда Худованд ҳаётингизда нима қилишини билиб оласиз. Мен сизларга бундай бўронларнинг бир нечта белгиларини кўрсатаман, сиз эса ҳаётингизда содир бўлган бўронлар ҳақида ўйланг.

Денгизга чиққан ҳар бир кема ўзи билан бир ёки иккита лангар олади. Сабаби лангар хавфсизлик ва мустаҳкамлик рамзи. Имонлининг ҳаётидаги лангар нима? Имонлининг ҳаётидаги лангар бу Худонинг Каломи. Лангар бизга бўронлардан ўтиб олишимиз учун қандай ёрдам беради? Бу бўронлар турли кўринишда ва ҳаётимизнинг турли даврларида келади. Масалан, бугунги кунда жуда кўп одам моддий етишмовчилик ва қалбдаги дардлар бўронидан ўтаяпти. Улар уйидан, ишидан айрилган, шу уларнинг ҳаётидаги бўрон. Яна бошқа кўплаб одамларнинг эса саломатликлари яхши эмас. Бу ҳам бўрон. Бугун биз саломатлик ва бошқа нарсалар ҳақида гаплашамиз. Чунки кўп одамлар соғлиғига алоқадор бўронлардан ўтаяптилар. Турли бўронлар ҳаётнинг турли даврларида келади. Уларнинг баъзилари яширин бўлади. Бундай бўронлардан ўтаётганлар “бу унча катта муаммо эмас”, деб бу ҳақида бошқаларга билдирмайдилар.

Бундай одамлар бўронларни ўзлари тинчгина, ҳеч кимга билдирмай қарши оладилар. Аммо бошқаларга айтган тақдирда ҳам бундай бўронлар кучи камаймаса нима бўлади? Баъзи бўронлар қисқа вақт давом этса, бошқалари жуда узоқ вақт давом этади. Ҳаётимиздаги бу бўронларга жавобимиз қандай бўлади? Бундай бўронлар пайтида қандай яшайсиз? Шуни билингки, бу бўронлар доимо келиб туради. Ҳеч қачон, “Бўлди бу бўрондан ўтиб олдим. Энди бошқа бўрон бўлмайди”, деб айтолмайсиз. Улар қаердан келишини аниқ айтолмайсиз. Масалан, баъзи бўронларни ўзимиз яратамиз; ҳаётмизда қилган қандайдир ишимиз орқали бўронлар пайдо бўлади. Бошқалари эса, одамларнинг бизга қилган қандайдир ишининг натижасидир. Баъзида ҳаётимизда бўрон бўлишига Худо ҳам сабабчи бўлади. Муқаддас Каломни ўқисангиз, баъзан У бўронларнинг келишига йўл қўйишининг гувоҳи бўласиз. Аммо У бўронларни бемақсад келтирмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top