3:18

Мода луғати

MP3

Ассалому алайкум гўзал ва назокатли опа-сингиллар. Бугун ҳеч бир аёл модасиз ҳаётини тасаввур қила олмайди. Ўзини севадиган, чиройли кўринишни истайдиган аёл урфдан қолган кийимларни кийишни истамайди. У ҳам бошқалар каби урфда бўлган либосларда ўзини ҳотиржам ва беқиёс ҳисоблайди. Шундай экан, ҳар бир аёл кийишни истаган кийимларнинг номини билиб олиши керак. Баъзан сотиб олаётган нарсамизнинг номини бошқаси билан адаштирамиз. Ё бўлмаса умуман уни бошқа ном билан атаймиз. Шундай бўлмаслиги учун бизга четдан кириб келган кийимларнинг номлари билан бугун сизларни таништиришга қарор қилдик. Анорак – совуқ ҳамда шамолдан асровчи ушбу кийимни шимолдагилар кийишган. Урф эса ўз ўрнида ушбу либос жиҳатларидан ва номидан фойдаланган ҳолда ўзига хос кийимни мослаштирди.

Ҳозирги кунда аноракнинг икки хил: спорт ҳамда кундалик учун яратилган кўринишлари мавжуд. Биринчиси – сув ўтказмайдиган куртга ва плашлар. Капюшонли бошдан кийилувчи тугмасиз, замоксиз курткалар. Кнопка ва тугмали икки қаватли қалин нимпалто-плашлар. Иккинчиси, пляж ва ҳордиқ либоси сифатида таклиф қилинувчи анораклар, пахмоқ матоли замокли ёки умуман қадагичсиз капюшонли курткалар. Қорин ёки кўкрак қисмида кенгуру-чўнтак тикилган. Бриджи – этиклар билан кийиш учун мўлжаллаб тикилган шимлар. Бриджилар биринчи бор жуда кенг тикилган. Пуловер – қоматга ёпишиб турувчи ёқасиз, қадагичсиз трикотаж фуфайкалар. Инглиз тилидан «бош орқали кийилувчи» деб таржима қилинади. Тафта — узоқ вақтдан сўнг яна урфга кирган мато.

Ялтироқ, дағал, табиий ёки сунъий ипак, силлиқ бўялган ёки катак гулли турлари мавжуд. Фасллар алмашинуви аёл либосларига жозиба бахш этади. Аммо ҳамма ҳам бирор бир либосни бошқа бири билан мослаштириб кия олмайди. Бунинг учун нима қилиш керак? Бу саволга мода яратувчилари шундай жавоб беришади: «Ҳар бир аёл ўзининг феъл-атворидан келиб чиққан ҳолда кийим танлаши керак. Кимнингдир устида кўргани кўзига чиройли кўриниб, ўз шахсиятига тескари либосни танлаши унга ноқулайликлар туғдиради. Ундан ташқари либослар ансаблини тўплаётганда унинг фасонига ва рангига ҳам алоҳида эътибор бериш керак.» Аёл фақат либос билангина чекланиб қолмайди. Унга шу либосга мос келадиган тақинчоқ ҳам зарур. Аслида рангли тошли тақинчоқларга шу тусдаги кийимларни уйғунлаштириш шартми?

Масалан, кўкиш рангли ёқутлар жуда камёб тошлардир. Бундай рангдаги тошли тақинчоқларни кўк ёки ҳаворанг кийимлар билан уйғунлаштирилса ва кўзларингиз ҳам кўк рангда бўлса, идеал вариант бўлади. Шунингдек, зумрад кўзли тақинчоқларни севсангиз, зирак ҳамда узукларни, ундан ҳам яхшиси билакузукни бирор бир либосингиз биалн, ҳеч бўлмаса, шарф ёки рўмол билан уйғунлаштирсангиз бўлади. Ҳозир қиш мавсуми. Қишда ҳам ташқаридан кийиладиган либосни ҳам ичингизда киядиган либосни тўғри танлай билиш лозим. Бу йили курткалар билан бирга драп палтолар ҳам яна қайтадан урфга кирди. Палтолар классик услубда кийинишни хуш кўрадиганлар учун жуда мос келади. www.najot.com сайтимиз мода ҳақидаги фикрингизни бойитади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top