3:04

Ортиқча вазн

MP3

Ассалому алайкум қадрдон мунис ва гўзаллар. Суҳбатимиз ортиқча вазн ҳақида. Аслида ортиқча вазн эркак ва аёлга бирдек ноқулайлик келтиради. Бироқ биз гўзал жинс вакилалари бўлганимиз учун ортиқча килограмлардан ҳалос бўлишни кўпроқ ўйлаймиз. Озишга ҳаракат қилаётган деярли ҳар икки одам пархез қилишга ҳаракат қилар экан. Керакли натижага эришолмагач, ундан кўнгли совийди ва давом эттирмайди. Натижасига 100 фоиз кафолат берадиган бирор бир пархез йўқ. Пархез тутиш учун кучли сабаб керак. исталган натижага эришиш учун эса анчагина вақт зарур. Ҳаракатга келтирган сабаб муҳим ҳисобланади. Бу, масалан, соғлиқнинг ёмонлашиши, ёки семизликдан уялиш, ўзидан руҳий қониқмаслик каби ҳолатлар бўлиши мумкин.

Агар соғлом кўринишни, дугоналаринги орасида энг хушбичими бўлишни истасангиз, тезда ҳаракатни бошланг. Намунали овқатланиш тартибида – 5 маҳал овқатланиш, сутка давомида 2 литр сув ичиш, охирги овқатни уйқуга ётишдан 3,5 соат олдин тановул қилиш керак деб ҳисобланади. Кун давомида 5 маҳал оз-оздан овқатланиш лозим. Аммо кескин ўзгаришлар организмингиз учун қийин кечади. Аксарият одамлар кун давомида 3 маҳал овқатланадилар, енгил тамаддига эса эътибор қаратишмайди. Агар сиз озишга жиддий аҳд қилган бўлсангиз, бу ишни бошлашдан олдин парҳез кунларини тузишингиз керак. Организм кам овқатланишга ўрганиши учун унга имкон беринг. пархез кунларида кўпроқ олма енг ёки шарбат, шакарсиз кўк чой ва газсиз минерал сув ичинг.

Кейин овқатланиш тартибини ўзгартиришингиз мумкин. Баъзи бир маҳсулотлардан воз кечиб, ҳеч қандай қийинчиликсиз бир неча килограммни осонгина йўқотиш мумкин. Масалан, таомномангиздан фаст-фуд, ярим фабрикатлар, майонез, спиртли ва газли ичимликлар, макарон маҳсулотлари, шакар, туз ва нон маҳсулотларини ўчириб, оғирликни йўқотишни бошланг. Бу маҳсулотлар рўйхати эмас, албатта, аммо айни парҳез пайтида уларнинг истеъмолини камайтирган яхши. Агар сиз нон, макарон маҳсулотларидан воз кечолмасангиз, уларнинг дағал ундан тайёрланганларини меъёрида истеъмол қилинг. Буғдой унидан тайёрланган нон фойдали. Қора нон бўладими ёки оқ нонми – кўп истеъмол қилиш қандли диабет касалини келтириб чиқариши мумкин.

Қора ва оқ нонда калория миқдори бир хил. Ҳазм қилинмаган нон қонга катта миқдорда шакар чиқариб ташлайди. Ноннинг суткалик меъёри 120 грамм бўлиб, ҳатто фойдали ҳам. Агар сиз гўшт маҳсулотларини ёқтирсангиз, уларнинг қайнатилган ёки тоблаб пиширилганини истеъмол қилинг. Қовурилган мол гўштини иложи борича камроқ енг. Колбаса, сосиска ва дудланган гўшт маҳсулотлари диетологларнинг ҳисоблашича «ўлик» маҳсулот бўлиб, таркибида катта миқдорда консервант ва ёғлар бор. Майонез қўшилган салатларни хуш кўрувчилар унинг ўрнини бошқа маҳсулот билан алмаштиришлари мумкин. Агар майонезни салатни емоқчи бўлсангиз, ўша бир тарелка майонезли салатингизни кун давомида оз-оздан ейишингиз керак бўлади. Ундан бошқа ҳеч нарса еманг. Ортиқча вазн муаммосидан қутулиш борасида кўпроқ маълумотларга эга бўлишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top