2:37

Гўзаллик талаб этадиган қурбонликлар

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Инсониятнинг феъл-атвори, туриш-турмуши турфа хил бўлгани каби уларга азоб берувчи касалликлар ҳам турли-туман бўлади. Аммо биз қуйида эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлган суҳбатимиз ажабтовурлиги билан фарқланади. Улар нафақат ғаройиб, шу билан бирга, инсонларнинг ейиш-ичиши ёки гўзалликка интилиши ва кўркамлик борасидаги фикру-мулоҳазалари сабаб юзага келади.

Тадқиқотлардан маълум бўлишича, ҳозирги кунда ҳар 100 нафар ўсмир қизнинг 1таси анорексиядан азият чекади. Ҳатто, 10 ёшгача бўлган болалар ҳам мазкур касаллик сабабли даволанмоқда. Анорексия беморнинг озиш мақсадида овқатдан кескин юз буриши билан ифодаланиб, гарчи унинг таомга эҳтиёжи ва иштаҳаси бўлса-да, у ўзини бундан қаттиқ тияди.

Улар кундан кунга озиб бораётганига қарамай, семириб кетганлигидан қаттиқ ваҳимага берилишади. Бу хавотир мия фаолиятини издан чиқариш натижасида уларда овқатга нисбатан нафрат уйғотади. Анорексиядан қийналаётган берморларнинг бош мияси сканер қилиб кўрилганда улардаги овқатланишга хоҳиш йўқлигини, ҳаттоки, ароқхўр ёки гиёҳванднинг бу иллатларга қаттиқ ружу қўйгани билан таққослаш мумкинлиги ойдинлашди. Ажабтовур ҳасталиклардан бири: асабга хос булимия, деб аталади. Булимия очофатлик балоси бўлиб, унга асосан организмини тозалаш мақсадида турли сурги дорилар, пешоб ҳайдовчи воситалар ичадиган ва ҳар доим ҳуқна қўллайдиган инсонлар йўлиқадилар.

Чунки тозалов мақсадида тез-тез турли хил махсус сироплардан фойдаланиб туришар экан, бунинг натижасида иштаҳалари очилиб, кўпроқ овқат ейишни тусаб қоладилар. Бундай беморлар ўзларидаги бу одани ғалати эканлигни ҳам, уни бошқалар тўғри қабул қилмаслигини ҳам жуда яхши билишади. Шу боис бундай ғайритабиий ҳолатни ҳаммадан сир тутишга интилишади. Гарчи улар организмни тозалаб юришлари натижасида очкўз бўлиб қолсаларда, ҳар доим тана вазнининг меъёрда эканлиги жуда ҳам ажабланарли. Дисморфофобия – бу ҳақида эшитганмисиз? Бу хасталикка йўлиққан инсонлар ўзларини камчиликлар булоғи эканлигига қаттиқ ишонишади ва ҳар доим вазнларидан норози кайфиятда юрадилар.

Шунингдек, ўзлари бадбашара, сочларини дунёдаги энг сифатсиз, пахмоқ калава, тишларини қинғир-қийшиқ, хунук, оғзидан ва бутун танасидан бадбўй ҳид анқиб туради деб ишонадилар. Шунинг учун дисморфофобия ўзига ишонмаган кишиларни азоблайди. Гарчи улар жуда ҳам келишган бўлса-да, кўзгуга қараганда ўз аксларининг реал тасвирини эмас, аксинча, дунёдаги барча камчиликлар жамланмасини кўрадилар. Биз тушуниб етмайдиган, ғалати ҳасталиклар сони ҳали тугагани йўқ. Аммо афсуски вақтимиз адоғига етай деб қолди. Бу ҳақидаги маълумотларга қизиқсангиз бизнинг кейинги суҳбатимизни асло ўтказиб юборманг. Бизнинг www.najot.com сайтимиз эса сизга шунга ўхшаш ва яна бошқа кўплаб қизиқарли маълумотларни тақдим этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top