2:56

Гуноҳнинг оқибати

MP3

Ассалому алайкум мунис опа-сингиллар. Мен Лола Худованд яна бугун ҳам яшаш ва нафас олиш имконига эга қилгани учун Унга шукроналар айтаман. Худованд бу дунёни гўзал ва мунаввар қилиб яратган, бироқ илк гуноҳнинг сабабчиси бўлган шайтон эса ҳаётимизни дўзаҳга айлантириш учун ҳаракат қилмоқда. Ўтган сафар Худо гуноҳ деб айтганини шайтон, гуноҳ эмас аксинча бу яхши ва безарар деб айтиши ҳақида гаплашгандик. Гуноҳнинг оқибатлари борлиги ҳақида ҳам биламиз, шунга қарамай гуноҳга дуч келганимизда ўз танавий истакларимизга бўйсуниб гуноҳни танлаймиз. Шайтон бизга гуноҳ учун жазо олмайсан, деб уқтиради. Адан боғида ҳам Момо Ҳавога: «Худога қулоқ солмасанг ҳеч нарса бўлмайди, қилган ишингнинг оқибатларидан қочишинг мумкин.

Бу дарахтнинг мевасидан есанглар сизлар учун фойда бўлади», деган эди. Келинг Каломдан шу ҳақида ўқиймиз: «Чунки Худо биладики, ундан еган куниёқ кўзларингиз очилиб қолади ва Худо каби яхши ва ёмонни биладиган бўласизлар». У итоатсизлик қилсангизлар ҳам бундан фойда кўрасизлар деб уқтирмоқда эди. Момо Ҳаво шайтоннинг гапига ишонди, биз ҳам ишонамиз. Гуноҳ қилишда давом этсак, охир оқибатда бундан ҳеч қандай роҳат ва фойда йўқлигига амин бўламиз. Шайтон бизга гуноҳ қилиш яхши ва ундан роҳатланасан, деб ишонтиради. Гуноҳ қилиб қанчадир муддат роҳатланишимиз мумкин, бироқ охир-оқибат гуноҳнинг ҳаётни барбод қилувчи кучи ишга тушади. Гуноҳ қилган ҳеч кимса бунинг оқибатларидан қочиб қутула олмайди. Бир дўстим гуноҳнинг оқибатлари ҳақидаги рўйҳатни доимо ёнида олиб юради.

Бу рўйҳатни сизнинг эътиборингизга ҳам ҳавола этмоқчиман:

*Гуноҳ хурсандчиликни ўғирлайди (Заб 50:14)

* Гуноҳ кишидаги ўзига бўлган ишончдан маҳрум қилади

* Гуноҳ айбдорлик ҳиссини чақиради

*Гуноҳ шайтонга қудрат беради.

* Гуноҳ Муқаддас Руҳни сўндиради

*Гуноҳ жисмоний зиён келтиради

* Гуноҳ руҳий оғриққа сабаб бўлади

*Гуноҳ Муқаддас Руҳни ҳақорат қилади

*Гуноҳ бошқа гуноҳларга эшик очади

* Гуноҳ Худо билан муносабатни бузади

* Гуноҳ қўрқувни келтириб чиқаради

*Ва ниҳоят гуноҳ мени қул қилиб олади.

Шайтон Худога итоатсизлик қилишингизга ундаса мана шу рўйхатдаги нарсаларни ёдга олинг. Сўнг ўз-ўзингиздан: «Қилмоқчи бўлган гуноҳим учун шунча нарсаларни бошимдан кечиришга тайёрманми?» — деб сўранг. Баъзида қилган гуноҳимизнинг оқибатлари фақат бир неча ойдан кейин, ёки йилдан кейин кўринади. Баъзан эса биз қилган гуноҳнинг оқибатлари фарзанларимизга ўтади. Худонинг гуноҳни жазосини ортга суриши бекорга эмас. Бунинг сабабларидан бири, У одамларга тавба қилиш имконини беради. Каломда бу ҳақида шундай ёзилган: «У ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамма тавба қилсин, деб сабр тоқат билан кутиб турибди». Шундай бўлса ҳам гуноҳимиз учун тўлов тўлаш вақти келади. Азизлар биргина гуноҳ учун катта йўқотишларга рози бўлманг. Худо сизни ва фарзандларингизни марҳаматласин. Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top