2:50

Он-лайн танишув

MP3

Ассалому алайкум. Бугун замонамиз тараққий этаётган бир пайтда, йигит қизлар онлайн суҳбатлашувни топиб олишди. Жуда кўп турмушга чиқмаган қизлар, танимаган инсони билан онлайнда суҳбатлашишмоқда. Бу яхшими ёки ёмон? Бу ҳақида суҳбатимиз давомида билиб оласиз. Онлайн танишувлар ҳақиқат бўлгани билан уни жамият ҳали жиддий қабул қилмаган. Кўпчилик қизлар онлайнда танишиб турмуш қуришмоқда. Бироқ бу атрофдагилар томонидан жиддий қабул қилинмайди. Шунинг учун ҳам онлайнда танишганлар қандай танишганларини айтиб ўтиришмайди. Чунки онлайнда танишиб турмуш қурмоқчи бўлганларнинг кўпчилиги «виртуал муҳаббатга » алданиб қолишди. Қизларнинг аксарияти ўқиш ва иш, уй юмушлари билан машғул бўлиб, кўча-куйда, қаҳвахонада дуч келган билан танишишни ўзларига эп кўрмайдилар.

Бунга уларнинг одоби йўл қўймайди. Шарқона табиати бегоналар билан танишиш тугул, ҳатто бошини тузукроқ кўтариб, рўпарасидаги одамнинг кўзига тик қарашга изн бермайди. Ҳар куни кўчада кўрадиган, кўнглига ўтирган йигит билан бир оғиз гаплашишни истаса ҳам ортиқча гап-сўзлардан, биров кўриб қолишидан қўрқиб, орият кучлилигидан, эҳтимол ёнидаги бахт қушини учириб юборган қизлар қанча… Компъютер, интернет деган нарсалар чиқди-ю, унда ўзинг кўрмаган, билмаган, синамаган одамлар билан ғойибона суҳбатлашиш, яқиндан танишиш, жоиз бўлса, кўришиш имкони бўлди. Бу онлайн танишув ва суҳбатларнинг ижобий ва салбий томонлари ҳам бор. Ижобийси, табиатан камгап ёки тортинчоқлар учун айни муддао.

Чунки бундай инсонлар ички олами ниҳоятда кенг ва тасаввурга бой бўлади. Ёзишмалар орқали эса ўзини тўлиқ намоён эта олишига имконият яралади. Онлайн суҳбатлар учун ортиқча ҳаракату ҳаражат керак эмас. Интернет ва вақт бўйича лимит бўлса бас. Бошқа ишларни бажариб ҳам ора-сира суҳбатлашиб туришингиз мумкин. Ундан ташқари суҳбатдошингизнинг ёзаётганларидан, дунёқарашидан мактабда қандай ўқигани ва қандай инсонлигини билиб олса бўлади. Суҳбатдош расм ёки ўзидан ҳам кўра биринчи бўлиб кўнгил билан танишади. Сизда қарама-қарши жинс вакиллари билан суҳбатлашиш кўникмаси ҳосил бўлади. Бироқ яхши томонидан кўра унинг салбий томонлари кўп. Суҳбат жараёнида ким ёлғон сўзлаётганини билмайсиз.

Сиз ҳам ёлғон ишлатасиз, табиийки у ҳам. Интернетда танишганингиз учун ҳам йигитга эрмак, овунчоқ, текин тингловчига айланишингиз мумкин. У сизни жиддий қабул қилмайди. Йигит ҳақидаги асл ҳақиқатни билиб ололмайсиз. У уйланган ёки ажрашган бўлиб чиқар. Унга боғланиб қолишингиз ва ҳамма сирларингизни айтиб қўйишингиз мумкин. Бегона одамнинг нияти қандайлигини билмайсиз. Уни севаман деб ўйлайсиз-у, юзма-юз кўришиб мулоқот қилмагунча бир тўхтамга келолмайсиз. Профилдаги видеоларингизни иложи борича бегоналар кўрмагани маъқул. Онлайн шайдолари буларни ҳам қайта ишлаб юборишга уста бўладилар. Байрамларда электрон гулхатлару сайтлардан кўчирилган изҳорларга хурсанд бўлиб ўтираверасиз. Сизга севги изҳор қилса ҳам ўзингизни севилганман деб тўлақонли ҳис этолмайсиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top