3:26

Нега ғайирлик қиламиз?

MP3

Ассалому алайкум. Ғайирлик қилишимизга яна битта сабаб шуки, истаган нарсамизни Худодан ололмаймиз, ёки ҳаётда истаган нарсамизга эришишга қурбимиз етмайди. Шунинг учун ғайирлик қиламиз, натижада жаҳлимиз чиқади, баъзан ишончимиз йўқолади, безовта бўлиб, ташвишга тушиб қоламиз. Келинг, ҳозир кўнгил истакларимиз ҳақида ўйлаб кўрсак. Истакларимиз рўёбга чиқишида Худо қандай йўл тутади? Орзуларимиз амалга ошиши учун биз нима қилишимиз керак? Истакларимиз ҳаётимизга чуқур таъсир қилибгина қолмасдан, ўзимиз ҳақимизда ҳам баъзи нарсаларни очиб беради. Мисол учун, истакларимиз бизнинг характеримизни очиб беради. Ўй-фикрларимизни, ўзимизни тутишимизни, ҳатти-ҳаракатимизни, бу ҳаракатларимиз ортида нима турганини ҳам очиб беради. Истакларимиз ўзимиз ҳақимизда билганларимиздан ҳам кўпроқ нарсаларни очиб беради.

Нима ҳақида ўйлаётганимизни, қандай ўйлаётганимизни ҳам очиб беради. Яна қадр-қиммитимизни, ҳаётдаги йўналишимизни, ҳаётдаги мақсадларимизни ҳам кўрсатади. Демак, кўнглингиздаги истакларингиз ҳақида ўйлаганингизда — бу истаклар саломатлигингизга алоқадорми, пулга алоқадорми, муносабатларингизга алоқадорми – қандай истак бўлишидан қатъий назар, бу истаклар сиз ҳақингизда жуда кўп нарсаларни очиб беради. Улар ҳаётда сиз учун нима муҳимлигини, ҳатти-ҳаракатларингизни, ҳаётдаги устунликларингизни очиб беради. Сиз нима ҳақида энг кўп ўйлайсиз? Бу саволларга жавоб топиш асносида истакларимиз қанчалик муҳимлигини билиб оламиз. Жуда кўп инсонларнинг турли истаклари бор, лекин уларда аниқ бир истак йўқ. Кўпинча одамлар нимани исташини аниқ билмагани учун ҳам аниқ бир нарса айтолмайдилар.

Айрим инсонларнинг истаклари жуда тез ўзгариб туради. Бугун мен буни истайман. Эртага бу бўлса яхши бўларди. Йўқ-йўқ, менимча, мени қизиқтирган нарса мана бу. Биласизми, ҳозирги ишим менга ёқади, деб ўйлаган эдим, лекин ундай эмас экан. Ҳаётда нимагадир эришмоқчи бўлсангиз, истакларингиз аниқ ва кучли бўлиши керак, токи бу истакларингизга эришиш учун ниманидир қурбон қилишга тайёр бўлишингиз керак. Келинг, сизга бир нарса айтай. Нотўғри истак учун ниманидир қурбон қилишингиз мумкин. Аслида нотўғри истагингизга етишишингиз ҳам мумкин. Агар қаттиқ тиришсангиз, орзуингизга эришиш учун керак бўлса ёлғон гапирсангиз, нотўғри истагингизга етишишингиз ҳам мумкин. Лекин бу истагингизга эришганингизда, уни бефойда ва кераксиз эканини кўрасиз. Бироқ кўп одамлар тўғри истак нималигини билмайдилар, шунинг учун улар ўзгарувчан бўлишади. Улар орзуларига етиша олмайдилар, чунки бошлаган ишини охирига етказмайдилар.

Бошлаган ишини охирига етказишни ҳоҳлашади, лекин доим орқага қараб, “мен буни ҳоҳлардим, бироқ мен ким бўлибман” деб ўйлаб қолишади. Орзуларига эришолмасликларининг яна бир сабаби, ўзларини нолойиқ ҳис қилишларидир. Уларнинг ўй-фикрлари чалкашиб кетган. Муқаддас Каломдаги бу хабарда Худо нима қилади, деб аниқ айтилган экан? Кўнглингдаги орзуларингга етказади. Ҳоҳиш-истак бўлиши ёмон эмас, чунки Худонинг ҳам ҳоҳиш-истаклари бор. 1 Тимўтий 2-бобда аниқ қилиб ёзилган: “Худо барча инсонларни нажот топишини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди”. Баъзан биз оятларни бир қисмини ўқиб, қолган қисмини ўқимаймиз. Бу оятда нима айтилганига эътибор беринг — У сиз ва мени нажот топишимни истайди. Сиз билан мен ҳақиқатни билиб олишимизни истайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top