Ассалому алайкум қадрдон аёллар. Биз ҳар куни кундалик ишлар, фарзанд тарбияси, турмуш ўртоларимиз билан муносабат пайтида синовлардан ўтамиз. Агар ҳаётимизга Худовандинг кўзи биланқарасак, Худованд биз сабоқ олишинмиз учун жуда кўп имкониятлар беради. Бу имкониятларни кўра оламизми, йўқми, бу бизнинг истагимизга боғлиқ. Ҳаётимизга қандай назар билан қарасак, ундаги имкониятлардан ҳам шундай йўл билан фойдаланамиз ва муаммолари билан ҳам шу тушунча ва қараш билан курашамиз. Агар ҳаётимизга эски ўзлигимиз ва дунёнинг фикри билан қарасак, асабийлик, кўнгил қолишлар билан муаммоларимиз билан курашишга ҳаракат қиламиз. Бироқ ҳаётимиз, унда учраётган муаммолар, қийинчиликларга Худованднинг кўзи билан қарашга ўргансак, бу муаммолар бизга кўринганича каби қийин ва катта эмаслигини билиб оламиз.
Аксинча, бу муаммолар ортидан бизга қндай фойда, сабоқ келишини кўра биламиз. Ҳар бир муаммодан Худованднинг кучи билан ўтиб олгач, эришилган сабоқлар У билан муносабатимиз, ҳаётда яшашимиз учун қанчалик фойда келтиришини билиб оламиз. Инсон табиатида қийинчиликлар билан курашиш ҳислати бор. Аммо ундан ташқари инсон учун энг катта душман, иштаҳа бор. Бу камчиликдан биз аёллар ҳам ҳоли эмасмиз. Инсондаги бу нафс ва иштаҳани тийиш инсондан катта матонатни ва кучни талаб қилади. Ҳар бир художўй аёл ҳар куни мана шу нафс билан курашиб яшашига тўғри келади. У кўчага чиқади, бошқа аёллар билан кўришади, гаплашади, улардаги безаклар, чиройли кийимлар, уйидаги шинамлик ва охирги замонавий русумдаги мебел ва пардалар, гиламлар унинг ҳам иштаҳасини очилиб кетишига сабаб бўлади.
Агар ўша пайтда, Худовандга қарамасак, ичимизда доимо пайт пойлаб турган нафси ўпқондай эски ўзлигимиз юзага чиқиб, бизни бошқара бошлайди. Бу нафс бизни ҳасад қилишга ундайди. Ҳасад туфайли, ўша нарсаларга эришиш истагида уйимизда жанжал чиқиши тайин. Биз ўша нарсалар бизда йўқлиги учун, турмуш ўртоқларимизни айблай бошлаймиз. У кўзимизга ёмон кўринади. Ўша нарсаларга тезроқ эришиш истагида турмуш ўртоғимизга тинчлик бермаймиз, иложи бўлса ўзимиз ҳам ишлаб, пул топишга ҳаракат қиламиз. Аммо, бу масалага Худованд кўзи била қарасак, Худованд биздан истаган нарса бу эмасигини билиб оламиз. Аёлнинг Худованд назаридаги гўзаллиги бу унинг қалбидаги сокин ва итоаткор руҳи, имони ва Худовандга интилиши эканлигини билиб оламиз.
Энди, ҳар бир муаммога, кўзимизга кўринган гўзаллик ва мол-дунёга бошқача кўз билан қарашни ўрганган эканмиз, бу ҳақиқатни доимо ёдимизда тутишимиз керак бўлади. Ҳар сафар бирор нарса сизнинг иштаҳангизни қитиқласа, яъни нафсимиз уйғонишига сабаб бўлаётганини сезсак, ўша масалага Худованднинг назари билан қарашга ҳаракат қилиб кўрайлик. Энг тўғри йўл, бундай пайтда Худованднинг Ўзига ибодат қилишдир. У бизнинг ҳамма нарсамиз. У бизга керакли бўлган ҳамма нарсани бера олади. Бу дунё мол-дунё ва бойликдан, ҳашаматлардан иборат эмас. Муҳими, қалби сокинликда, ҳотиржамликда Худованд бошқаруви билан яшаш. Агар шунга эришолсак, фарзандларимиз ҳам келажакда шундай Худовандга интиладиган инсонлар бўлиб етишишади. Бу мавзу ҳақида кўпроқ билишни истасаниз бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг