3:15

Аёл саломатлиги

MP3

Баҳор тасаввурларимизга қай ҳолатда кириб келади? Албатта, ўзининг ажойиб ва нафис гуллари билан! Турмуш тарзингизга ҳам бешта «гулли» сирларни олиб киринг. Гулли ванна қабул қилинг. Таъбингизга хуш ёқувчи гуллар «дастаси»ни танланг. Исталган қуруқ гуллар аралашмаси: лаванда, мойчечак, бўтакўз, ясмин, гулҳамишабаҳор, атиргул япроқларига денгиз тузини аралаштириб, шиша идишда сақлаб қўйинг. Бир ҳовуч аралашмани докага ўраб, ваннани тўлдириш пайти оқаётган иссиқ сув остида қолдиринг. Сочлар учун махсус гулли кондиционер. 1 сиқим гибискус(каркаде) гулларини қайноқ сувга дамлаб, 10 соатча қоронғу жойда сақланг. Ҳар сафар сочларингизни ювганда, уларни ушбу кондиционер билан чайиб олинг. Натижада мафтункор сочларингиз тезроқ ўса бошлайди. Юзингизни гулли ниқоб билан сийланг.

1 ош қошиқдан календула ва мойчечак гулбаргларини 2 стакан сувда қайнатинг. Сувини тўкиб ташлаб, гиёҳ бўтқасини 1 ош қошиқ бодом (ёки бошқа ўсимлик) ёғи, қирғичдан ўтказилган 1 ош қошиқ сабзи, 3-4 томчи Е витамини (дорихонадан олиш мумкин) билан биргаликда блендерда аралаштиринг. Тозаланган ва парда буғланган юзингизга ниқобни қалин қилиб суринг ва 15 дақиқадан сўнг ювинг. Ушбу сийлов юз терисини намлантириб, ундаги барча муаммоларини бартараф этади. Ғунчадек лабларингизга эътибор қаратинг. Календула бальзами (1 чой қошиқ календуланинг спиртли эритмаси ва 1 ош қошиқ косметик вазелин аралашмаси) лабларингизга нафислик ва софлик бағишлайди. Гулли ифорлардан фойдаланинг. Шу пайтгача шарқона ифорли атирларни маъқул кўрармидингиз? Ҳозироқ дўконга йўл олинг, фаслнинг неъматларига мурожаат этиш вақти келди (айниқса, аммо эҳтиётлик билан ўткир бўйли гуллар оҳангидан «тотиб кўриш» тавсия этилади). 

Тўртинчи мажбурият — Янгича ҳаёт бошланг! Айтишларича, баҳорда салбий қувватлардан тозалаш ва тартибга келтириш ишларини нафақат уйда, балки мия ва қалбимизда ҳам ўтказишимиз даркор экан. Тажрибали боғбонлар алоҳида қайднома тутиб, гуллар рўйхати ва уларнинг экилиш вақти жадвалини ёзиб борадилар. Сиз ҳам шу йўлни тутинг: янги режалар ёндафтарига уларнинг амалга ошиш вақтини батафсил баён этиб, орзу кўчатларини «экиш» га киришинг. Йўл-йўлакай вазифа — ниҳолларни «парваришлаб бориш»ни ҳам унутиб қўйманг. Француз хонимларининг ҳаёт қонунларига кўра: «Ҳар бир ҳафта — янги бир воқелик». Театр томошалари, дугонангиз билан бир финжон қаҳва устида суҳбат, либосларни янгилаш борасидаги шоппингми, хуллас, кўнглингиз тусаган машғулотлардан бирини вақти-вақти билан бир хилдек туйилган турмуш тарзингизга киритиб туринг. 

Бешинчи қоида — Севиб яшамоқ! Ўаётда кимгадир кераклигингизни ҳис этолсангиз, барчанинг кўз ўнгида кун сайин гўзаллашиб бораверасиз. Негалигини биласизми? Муҳаббат туйғуси ўта кучли стрессга сабабчи бўлади. Севган инсоннинг буйрак усти безлари гормонлари бор қуввати билан ишга тушгани боис, организм кучли ғайрат ва шижоатни бошдан кечиради. Натижада… Чақноқ нигоҳлар, мафтункор ва ҳаёт барқ уриб турган чеҳра, ўзингизни қадрлаб, парваришлашингиз ва дадил карашмали қадам ташлашлар кафолатланади. Оила бекаларига яна бир муҳим сирни очамиз: нафақат бир инсонни севишда, балки янги ғоялар ва ўзингизга ёққан уй юмушлари билан шуғулланишда давом этишингиз — сизнинг бошқалардан устунлигингиз ва ютуғингиз ҳисобланади. Меҳрли қалбларга доимо севиб севилиб яшаш насиб қилсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top