3:11

Бола характери

MP3

Ассалому алайкум. Қадрли оналар, фарзандингизга қараб, унинг нега шундай характерда эканини айтиб бера оласизми? Бундай ёмон характерни қаердан олди, деб ўйлаб қоласиз, баъзан унинг камчиликларини кўрганда. Аслида ҳар бир одамнинг ўзига яраша яхши ва ёмон сифатлари бўлади. Болаларда ҳам шундай. Болалардаги бу ёмон сифатлар кўп ҳолларда ота-онага ёқмайди. Айниқса оналарга. Чунки улар кўпроқ фарзандлари билан вақт ўтказадилар, шунинг учун ҳам уларнинг бу сифатлари кўпроқ уларга кўринади. Шундай пайтларда болангиздан аччиқланманг. Унинг бу сифатини жазолаш ёки бошқа бир қаттиқроқ усул билан йўқотишга ҳаракат қилманг. Худди танганинг икки томони бўлганидай, ёмон сифатнинг ҳам яхши томони бўлиши мумкин. Масалан, сиз қизингизни ўта олифта деб билсангиз, унинг бу сифатининг яхши томонини ҳам кўринг. У олифта бўлса, демак у озода, саранжомликни, гўзалликни яхши кўрадиган қиз. У шунга амал ҳам қилади. Ëки ўғлингизни қайсар деб билсангиз, бу қайсарликнинг яхши томонини кўришга ҳаракат қилинг. Демак у ўз сўзида турадиган, ўз фикрига эга, тезда бошқаларнинг фикрига оғишиб кетмайдиган бола. Бу сифат уни кўп ёмон ишлардан ҳимоя қилиши мумкин. Ëмон болалар жамоасига тасодифан тушиб қолганида ҳам, ўз сўзига ва фикрига эга бола бўлади. Тезда уларнинг ёмон фикрлари таъсирига тушиб қолмайди. Баъзи болалар ўзига ўта талабчан бўлади. Бу талабчанлик уларнинг тез-тез асабийлашишига, ўзидан қониқмаслигига олиб келади. Бу ҳатти – ҳаракат ҳам ота оналарни хурсанд қилмайди. Бирор бир ишни уддалай олмаса, асабийлашади, қилиб турган ишини ағдар-тўнтар қилади. Бу нарса унинг салбий сифати бўлса-да, бу салбий сифатнинг яхши томони ҳам бор. Бола ўзига талабчанми, демак ўзига берилган ҳар бир ишни мукаммал қилиб бажаришга ҳаракат қилади. Ҳар бир ишнинг мукаммал бўлишини истайди ва бунга ҳаракат қилади. Бу ахир яхши-ку!

Шундай экан, фарзандингизнинг салбий сифатларини кўрганингизда, бу сифатларнинг ижобий томонларини ҳам кўришга ҳаракат қилинг. Бу осон иш эмас. Бунинг учун даставвал, болангизнинг ҳатти-ҳаракати ҳақида кундалик тутинг. Ундаги яхши ва ёмон сифатларни рўйхат қилиб чиқинг.

Масалан: Фазилатлари. Инсофли – у ҳар куни эрталаб ўз жойини ўзи тўғрилаб қўяди.

Яхши чизади – ижодий характерга эга.

Меҳрибон – ўзидан кичикларга мурувватли. Уларга ёрдам беришга тайёр

Кучли адолат ҳиссига эга болакай.

Камчиликлари

Тартибли эмас – ҳамма нарсани тезда эсидан чиқариб қўяди.

Ношукур – ибодатда фақат сўрайди, ҳеч ҳам раҳмат айтмайди.

Фарзандингиздаги бу ҳислатлар учун Худога ибодат қилинг. Ундаги камчиликларни йўқотиш учун Худо билан бирга ҳаракат қилинг. Шунда Худо сизга ундаги бу муаммони ҳал қилиш учун нима қилиш кераклигини айтади. Ундан ташқари ҳар сафар бу камчиликка дуч келсангиз, камчилигидаги яхши томонини ўзига кўрсатиб, бу камчиликни тўғрилашга ҳаракат қилинг. Азизлар болалар ҳақида кўпроқ ўрганишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз бу борада сизга бажонудил ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top