3:04

Турли хиллик

MP3

Ассалому алайкум. Оилада келишмовчиликлар қаердан келиб чиқади? Бунда кимнинг айби кўпроқ. Аёллар “Асосан айб эркакларда бўлади” деса, эркаклар “Аёллар ўйламай иш қилади”, дейишади. Уларнинг қай бири ҳақ? Аслида аёл ҳам эркак ҳам бир бирининг мутлақо ўзига ўхшаган эмаслигини унутишади. У ҳам мендек ўйлайди, деб ёки мендек ҳис қилиши керак, деб янглишишади. Эркак билан аёл мутлақо бошқа бошқа дунё вакиллари. Ҳатто эркакни Марслик, аёлни Венералик дейиш мумкин. Кўп ҳолларда турмуш ўртоқларимиз, худди биздек кимнидир ёки ниманидир ёқтиради. Биз аёллар нимани ҳис қилсак шуни ҳис қилади, деб ўйлаймиз. Агар ундан кутган нарсаларимиз ёки жавобимиз чиқмаса, ҳайрн бўламиз. Баъзида ҳатто жаҳлимиз чиқади. У билан талашиб тортишиб, ўзимизникини маъқуллаймиз. Унинг ҳам худди биздек фикрлашга ўргатмоқчи бўламиз.

Севги жуда ажойиб туйғу. Севиб қолган икки ёш, ота онасининг жанжалларини, келишмовчиликларини, ёки ўзидан катталарнинг “Севги турмуш ичида ўлади” деган гапларини ўзларига тааълуқли эмас деб ўйлайди. Бизнинг севгимиз абадий, ҳеч қачон ажралишмаймиз, то бизларни ўлим ажратмагунча, дейишади. Аммо Асал ойи борингки йили тугагач, бир бири билан жанжаллашишни бошлайди. Энг эзгу тилакларни қилишган бўлса ҳам, севги ўлиб бораверади. Муаммолар қандайдир қилиб оила ичига кириб келади. Мулоқот бузилади. Ўртадаги ишонч йўқолади. Севгининг мўъжизаси ғойиб бўлади. Кейин эса ўз ўзимиздан сўраймиз: Нега бундай бўлди? Бу қандай содир бўлди? Нега биз билан бундай бўлди? Бу саволлларга жавоб бериш учун бор билимиимзни ишга соламиз, маслаҳатлар оламиз, лекин барибир шу нарса содир бўлади.

Афсуски, жуда кўпчилик бу саволларнинг жавобини билмай ажрашиб кетишади. Бунинг сабаби ва севгининг гуллаб кетишини биргина йўли бор – турмуш ўртоқлар бир бирининг фарқли жиҳатларини ҳурмат қилиши ва қабул қилиши керак. Шунда севги аввалгидан ҳам мустаҳкам бўлади.

Кўпинча аёллар эрлари уларга қулоқ солмаслигидан нолийди. Унга ҳар сафар бу ҳақида айтса ҳам барибир ўзиникини маъқуллаб тураверади, ёки яна ўзи билганидек қилади. Аёл куйиб пишиб у билан содир бўлган воқеани баён қилганда эркак ё телевизор кўриб ёки газета ўқиб ўтирган бўлади. Аёл киши турмуш ўртоғини севса унга мумкин қадар кўпроқ ёрдам бергиси келади, уйда назорат ва тартиб ўрнатади. Эрининг ишларига аралашиб, унга ҳам маслаҳатлар бера бошлайди. Бу билан у эримга ёрдам бераяпман, деб ўйлайди.

Аслида ҳам шундаймикан? Биз аёлларнинг ўйлаган нарсаларимиз ёки фикрларимиз эркакларникидан бутунлай фарқ қилиши билан бирга, уларга бутунлай бошқача кўринишда етиб боради. Улар биз ёрдам бераяпман деб ҳисоблаган нарсаларни бошқаришга ва назорат қилишга уриниш деб қабул қилишади. Бундай ҳолатларда келишмовчиликлар бўлмаслиги учун, аёл эри ҳақида яхши маълумотга эга бўлиши, унинг нарсаларга бўлган муносабатини ўрганиши ва сиздан бошқача эканини қабул қилиш керак бўлади. Шунда уни тушуна бошлайсиз.

Аёллар ҳаётига оид ҳар қандай фойдали маълумотлар қизни қизиқтирса, бизнинг суҳбатларимизни тинглаб боринг ва www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top