3:07

Фарзанд учун ибодат

MP3

Ассалому алайкум мунис опа-сингиллар. Суҳбатимизни бошлашдан олдин сизларга бир савол бермоқчиман? Сиз фарзандингиз учун қанча ибодат қиласиз? Бу саволга жавоб бериб бўлган бўлсангиз, суҳбатимизни бошласак ҳам бўлади. Бугунки кунда нафақат жамоатлар ҳаракати балки имонлиларнинг ҳам шашти паст кўринади. Имонлиларнинг умумий кўриниши шундай бўлса, оилада оналарнинг ҳолати қандай экан? Ҳар бир имонли аёл фарзанд тарбияси деган олий маъсулиятни бажариш билан бирга ибодатгўй бўлиши ҳам керак. Бусиз ўзига топширилган вазифани бажара олмайди. Ҳозирги кун аёли фарзанди учун ибодат қилаяптими? Бунга ҳамма ҳам «ҳа», деб жавоб беролмаса керак. Ибодат билан биз фарзандларимиз ҳаётига, шахсиятига хавф соладиган хатарларнинг олдини оламиз, уларни Худо паноҳига топширамиз.

Худо ҳақида ўргатиш, имконият туғилди дегунча, Худонинг каломига кўра насиҳат қилиш етарли эмас. Она ибодат қилганида, фарзандининг руҳий шахсиятига куч беради. Худо онанинг ибодати орқали фарзанд ҳаётида ишлайди. Бу нарса фақат она-бола муносабатида эмас, бошқа муносабатларда ҳам қўлланилади. Кўпгина масиҳий оилаларнинг фарзандлари учун чеккан қайғусини эшитамиз. Уларнинг бари у ёки бу фарзандининг Худодан узоқлашгани, ёки умуман Худога эргашмаётгани учун йиғлашади. Холбуки, бу оилалар Худога хизмат қиладиган ва кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўлган кишилардир.

Шунда бир савол туғилади, нега Худо бу фарзандларни имонга келтирмаяпти?

АФсуски, кўп ҳолларда Худо ота-оналарнинг бу ибодатларига тез жавоб бермайди. Бироқ, ибодатгўй оналар тушкунликка тушмай, фарзанди учун ибодат қилиши керак. Чунки онанинг ибодати уларнинг руҳий уйғонишига сабаб бўлади. Билсангиз, Худо ҳеч бир кишини у ёки бу ишни қилишга мажбурламайди, шу жумладан фарзандларимизни ҳам. Агар улар Исо Масиҳни Раббим ва Нажоткорим деб қабул қилмаган бўлсалар, Худо уларни бундай қилишга мажбурламайди, акс ҳолда дунёда масиҳий бўлмаган одам қолмаган бўларди. Бизнинг қилаётган ибодатимиз, фарзандимизнинг руҳий онгини, кўзини очиб, Худога юз буришга туртки беради. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ибодатларимиз Худонинг қудратини фарзандимиз томонга буради. Худо қудрат билан уларнинг қалбида бизнинг қилаётган ибодатларимиз орқали ишлайди ва вақти келиб, улар ҳам Худонинг ҳақиқий фарзандлари бўлади.

Фарзанд учун қилинаётган ибодат унинг ҳаётига максимал даражада ижобий ўзгаришларни олиб келади. Гарчи, бу ўзгаришларни кўрмасак ҳам, Худо уларнинг юрагида, ҳаётида ишлаётганига ишонишимиз керак. Худо ибодатларимизга жавоб беради, айниқса Унинг иродасига кўра тилаган нарсаларимизга албатта жавоб беради. Ҳеч қачон бўш келманг. Бир неча ойдан ёки бир неча йилдан бери ибодат қилиб келаётган бўлсангиз ҳам, умидсизликка тушманг. То Худодан керакли жавобни олмагунча ибодат қилишда давом этинг. Умидсизликка тушиб, ҳеч қачон ибодат қилишни тўхтатиб қўйманг, айниқса фарзандингиз учун қилинадиган ибодатни. Асло енгилманг, бир кун келиб, аччиқ кўз ёшларингизнинг ширин ҳосилини териб оласиз. Ибодат ҳақида яна кўпроқ билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга кириб ўзингизни қизиқтирган маълумотларга эга бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top