Ассалому алайкум қадрдон бекалар. Эрталаб тонг отгандан ишингиз тугаб кеч киргунича тиним билмайсиз. Уйга келганингиздан кейин ҳам иш тугамайди. Кечки овқат тайёрлайсиз, идишларни ювасиз, фарзандларни ўринга ётқизасиз яна бир иккита кутилмаган ишлар чиқади. Хуллас, то ўринга ётгунингизча бутунлай ҳолдан тоясиз. Шундай ҳолатда уйқуга ётсангиз хато қиласиз. Сиз ҳам жисман, ҳам рухан чарчагансиз. Шунинг учун ҳам уйқуга кетишдан олдин, рухан бақувват бўлиб олишингиз керак. Худонинг олдига келиб, кейинги кун учун куч олинг. Руҳан бақувват бўлмаган одам бир кун давомида учрайдиган ташвишлар, муаммоларга тўғри бахо бера олмайсиз. Келинг бундай бўлмаслиги учун Раббимиз Исо Масиҳ шогирдларига қандай сабоқ берганини кўрайлик.
Муқаддас Каломда ҳалқ доимо Исо Масиҳнинг сўзларини тинглаш учун, касалликларига шифо олиш ва Осмон Шохлиги ҳақида кўпроқ билиш учун ортидан юришган. Кўп марта Муқаддас Каломда шундай сўзлар битилган: “Исо тумонат одамни кўрди. Уларга ачинди ва хасталарига шифо берди”, “Ўша куни Исо уйдан чиқиб, кўл бўйида ўтирди. Унинг олида анчагина халойиқ тўплангач, У қайиққа тушиб ўтирди. Бор халойиқ эса Унга кўз тикди.” Исо Масиҳ худди шундай қилган. Каломда яна бир нарса ёзилган: “Исо талай халойиқни кўриб, тоққа чиқиб ўтирди. Шогирдлари Унинг олдига келишди.” Исо Масиҳ шогирдларини тўплаб таълим беришни бошлади. Бу парчага диққат қилинг ва яхшилаб кўз олдингизга келтиришга ҳаракат қилинг. У оломонни кўрди ва тоққа чиқиб кетди. Шогирдлари ҳам унинг ортидан тоққа чиқишди. У ўтириб шогирдларига таълим беришни бошлади.
У бу билан шогирдларига катта сабоқ берди. У оломоннинг олига боришдан олдин тоққа чиқди. Унинг ўзи ҳам тез тез Худо билан ёлғиз қоларди. Исо Масиҳ шогирдлари оломон билан кўришишдан олдин У билан учрашишини истаган. Одамлар билан гаплашишдан олдин уларга нима муқаддаслиги эслатиб қўйишни истади. Шогирдлар ҳар доим шундай қилишлари керак эди. Бу бизга ҳам тегишли. Аввал ўз иш фаолиятимизни бошлайдиган жойга боришдан, ҳамкасбларимиз ва бошқалар билан учрашишдан олдин, Худо билан учрашиб, муқаддас бўлган ва Худонинг амрлари ҳақида эслатма олсак, кунимиз яхши ўтади. Бироқ афсуски жуда кўп ҳолларда буни қилиш, яъни “тоққа кўтарилиш” ёдимиздан чиқади. Кейин эса серташвиш ва хатоларга тўла иш куни охирида “Нимани нотўғри қилдим?” деб ўз ўзимизга савол берамиз.
Кечқурун ҳамма ишларингизни қилиб бўлгач, сокинликни ҳис қилинг. Сокинликда инсно мияси яхши ишлайди. Мана шундай пайтларда, ўз ўзингизга эмас Худога савол беринг. Унинг жавобини ҳам эшитасиз. Худди шогирдлар каби ўзингизни унинг олдида ҳис қилинг. Унинг сизга айтмоқчи бўлганларига қулоқ тутинг. Каломни вароқланг. Мана шу жой сизнинг ўзгармас Худо билан учрашадиган жойингиз бўлсин. Ҳаётда ҳамма нарса ўзгаради, аммо ҳар куни дунёга, шайтон ҳукмронлигидаги одамлар орасига киришдан олдин Худованда билан учрашиш ва ундан кунингиз учун йўл йўриқ ва эслатмалар олиш одатингиз ўзгармасин. Шундагина ҳаётда тўғри ва мустаҳкам бўлган қадамларни боса оласиз. Бизнинг суҳбатларимиз сизларга манзур бўлаётган бўлса, кейингиларини ҳам ўтказиб юборманг. Сизга ёққан суҳбатлар ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.