Ассалому алайкум. Фикримча, аёллар кўпинча Худога ташна ва ўрганишга тайёр бўладилар. Шуни инобатга олган ҳолда бугун Худонинг Муқаддас Руҳи ҳаётимизда қандай ишлаши ҳақида гаплашишни истадик. Исо Масиҳ амр этганидек, шогирдларига Худонинг Муқаддас Руҳи юборилмагунча, улар Қуддусда қолишди. Ҳосил байрами бўлганда, шогирдларнинг ҳаммаси якдиллик билан бир жойда йиғилиб турган эдилар.Сиз, албатта, Исо Масиҳ Қутқарилиш байрами арафасида хочга михланганлигини эслайсиз. Бу кунда одатда Эгамиз ўз халқини Мисрдаги ўлим жазосидан қутқариб қолганлиги эсланган ва қўзи қурбонлик қилинган. Қутқарилиш байрамидан кейин эллик кун ўтгач, Ҳосил байрами бўлган. Эгамиз Мусо пайғамбарга тошга ўйилган Қонунни берганлигини ҳам одамлар шу байрамда эслашган. Айтиб ўтилганидек, бир кун келиб Эгамиз Қонунини Ўзига эргашувчиларнинг қалбларига Муқаддас Руҳ ёрдамида жойлашини пайғамбарлар башорат қилишган.
“Шундай кунлар келадики, — дейди Эгамиз, — Мен Исроил ва Яҳудо халқлари билан янги аҳд тузаман. Бу янги аҳд Мен ота–боболари билан тузган эски аҳдга ўхшамайдиган бўлади. Мен ота–боболарини қўлидан тутиб Мисрдан олиб чиққанимда, улар билан аҳд тузган эдим. Мен уларни эр хотинини севгани каби севган бўлсам ҳам, улар аҳдимни бузишди. Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади, — дейди Эгамиз, — Мен қонунимни одамларнинг ичига солиб қўяман, уни юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар. Сизларга янги юрак бериб, қалбингизни янги руҳга тўлдираман. Бағрингиздаги тош юракнинг ўрнига юмшоқ, мулойим бир юрак бераман. Ичингизга Ўз руҳимни соламан, шунда сизлар қонунларимга риоя қиладиган, амрларимни битта қолдирмай бажарадиган бўласизлар. Эгамиз Сион тоғида Мусога Қонунни бераётганда, кучли момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақди.
Бу ҳодиса ўша ерда Эгамиз ҳозир эканлигини англатган. Эгамизнинг ҳузурини кўрсатувчи шунга ўхшаган ҳолат Масиҳга ишонганларнинг қалбларига Ўзининг Руҳини юборганда ҳам кузатилган. Тўсатдан осмондан кучли шамол эсаётгандек бир шовқин келди-ю, улар турган уйни тамоман тўлдирди. Оловга ўхшаш алангаланиб турган тиллар уларга кўринди. Булар бўлиниб, уларнинг ҳар бири устига биттадан қўнди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Унинг бераётган башорати билан янги тилларда гапира бошлашди. Турли тилларда гапириш қобилияти нажот ва марҳамат ҳақидаги ҳабарни ёйиш учун Эгамиз яратган мўъжизалардан бири эди. Бу нажот ва марҳамат ҳақида Эгамиз кўп йиллар бурун Иброҳимга ваъда берган эди.
Ўша замонда Қуддусда фалак остидаги ҳамма эллардан келган диндор яҳудийлар турар эди. Бу товушни эшитганларида, эл-улус бир жойга ялпи тўпланиб келди. Ҳар бири ўз шевасида гапиришаётганини эшитиб, эсанкираб қолди. Ҳамма ҳайрату таажжубга тушиб, ўзаро: “Бу гапираётганларнинг ҳаммаси жалилалик эмасми? – дейишарди.– Бу ҳақда Йўэл пайғамбар башорат қилган эди: “Мана, охирги кунларда воқе бўлади,– дейди Худованд –Мен бутун жонзод узра Ўз Руҳимни ёғдираман. Сизнинг ўғил-қизларингиз башорат қиладилар, Йигитларингиз ваҳий кўрадилар, Мўйсафидларингиз кароматли туш кўрадилар. Ўша кунларда Мен қулу чўриларим устига Ўз Руҳимни ёғиндай юбораман. Биз ҳам Худонинг халқи ва унинг фарзандларимиз. Ундан Муқаддас Руҳини сўранг ва У сизга мўл-кўл беради.