3:23

Қиз бола тарбияси 2

MP3

Ассалому алайкум. 11 ёшдан бошлаб ҳар бир ўсмир қизнинг руҳияти, дунёқараши ва фикрлаши кундан-кунга ўзгара бошлайди. Она фарзандини тушунишга иложи борича ҳаракат қилиши лозим. Она қизига қанчалик яхши йўл кўрсатиб дашном бермасин, бола ота-онасининг гапига қулоқ солмай, аксинча, яна ҳам баттарроқ ҳаракат билан жавоб қайтариши мумкин. Аслида онаси уни яхши йўлга бошлашга ҳаракат қилаётгани тўғрисида ўйламаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун иложи борича она ўсмир қизининг кўнлига йўл топгач, яхши гапни ўзига қурол қилиб олиши лозим. Кўп вазиятда ўсмир кизлар жўяли гапга муҳтож бўлган маҳал онаси билан сирлашиб, маслаҳат сўрамоқчи бўлади. Лекин онасидан қўрққани сабабли ундан сир сақлашга мажбур бўлади. Болаларининг ўсмирлик давридаги ҳавойилигига фақат онанинг сабри чидайди. Чунки бу даврда кимдир қайсар, яна кимдир одамови бўлиб қолади.

Сал нарсага жаҳли чиқади. Бу биологик жараён эканлиги ва у яқин орада ўтиб кетиши ёдингиздан кўтарилмасин. Унутманг: фарзанд билан ота-онанинг ўзаро муносабатига боланинг гўдаклигида пойдевор қўйилади. «Қизим ҳали кичкина, нимани ҳам тушунарди” деб ўйламанг! Унутманг: қиз боланинг жинсий тарбияси учун — она маъсул. Қиз балоғат ёшига етишидан аввалроқ жинслар борасида ҳамда ҳайз жараёни ҳақида етарли маълумотга эга бўлиши лозим. Онадан етарли маълумот ололмаган қиз атрофдан маслаҳатгўйлар қидиришга тушади.  Ҳар бир она қизи вояга ета бошлагач, уни оилавий ҳаётга тайёрлаб бориш ниятида бўлади. Бир оиланинг бекаси бўлиши учун нима керак бўлса ҳамма нарсани ўргатади. Асосийси эса, қийинчилик ва кўнгилсизликларга бардошли бўлишни уқтиринг. Оилада аёлнинг сабр-тоқати тоғдек келадиган муаммоларни енга олишга қодир.

Унутманг: қизингиз бўлажак оиласининг андозасини сиздан олади. Аниқроғи «қуш уясида кўрганини қилади” Баъзи оналар турмушга чиқаётган қизларига оиладаги устунликни қўлга олиш, эр ва қайнонага бўш келмаслик ҳақида «насиҳат” қиладилар. Сиз ундай эмассиз, тўғрими? Оқ ювиб, оқ тараб, асраб-авайлаб катта қилган қизингизни ўқитиб, ҳунарли қилиб, қўлингиздан ишни олганида ўзга хонадонга узатдим деб қайғурманг. Ўша ерда тиниб-тинчиса, кўнглингиз хотиржам бўлади-ку. Эртадан кечгача тинмай қайнона-қайнотасига хизмат қилади, катта оилани эплайди, деб миннатга йўл берманг. Бу ишлари учун қудангиз қизингизга «Баракалла” демаётган бўлса ҳам андишадан айри тушманг.. Куёвингизнинг қизингизга муносабатида беэътиборликни сезсангиз ҳам аралашманг. Қизингиз энди ўзга оила аъзоси. У оилада сизнинг иштирокингиз қанчалик кам бўлса, унинг ҳаёти тинчроқ бўлади.

Умуман қайноналар учун келиннинг пазанда, хушмуомала ва чаққон бўлиши мажбурият ҳисобланади. Сиз ҳам куёвингизни ҳунарли, ўқимишли, топармон-тутармонлиги учун мақтамаганингиздек, қизингизни ҳам қайнонаси қилган ишлари учун алқашини кутмаган маъқул. Ўй-фикрларингиз билан уйингизга ойда бир ё икки марта келадиган қизингизни заҳарламанг. Муаммолари билан ўзи курашишига ташлаб қўйинг демаймиз, лекин ўша муаммолар келиб чиқишига сабабни ҳам топиб берманг.  Унутманг: қизингиз энди ёш бола эмас. Ёрдам сўраганидагина унга кўмак беринг. Оилани тинч сақлаш борасидаги маслаҳатларингизни аяманг, лекин муаммонинг ўзига аралашмаган маъқул.  Сиз тарбиялаган қиз эртага бутун оилангизнинг юз-у кўзи бўлиб бошқа хонадонга боради. Қизалоғингиз нозик елкасига катта маъсулиятни олган. Сиз эса ҳотиржамсиз, ахир шундай оқила қизни вояга етказдингиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top