3:21

Яхши уйқу

MP3

Ассалому алайкум бекажонлар. Сездингизми замонамиз кишиси худди урушдаги аскардек ухлашга ўрганиб ҳам қолди. Ҳаёт бизнинг иҳтиёримиздан ташқари жадаллаб бормоқда, иш кўп, ҳаммасига улгуриш керак. Ундан ташқари интернет деган ёқимли бало бизга турли кўнгилочар машғулотларни таклиф қилиб турган бўлса. Хуллас, замонавий ҳаётга ҳавас қилиб бўлмай қолди. Нега дейсизми, чунки танамиз етарлича дам олиши ва кейин яна катта куч билан янги иш кунини, турли ҳиссиётга бой ҳолатлари билан қарши олиш учун бизга етарлича куч ва ҳотиржамлик керак. Кучимизни тиклайдиган энг яхши нарса бу уйқу. Аммо шу уйқу аёллардан кўра эркакларга жуда зарур нарса экан. Аниқроғи эркаклар саломатлигининг асоси шу –уйқу экан. Улар баъзида буни эсларидан чиқариб, шундай ўйлашади: Иш соатидан кўпроқ ишлаш керакми? Майли, кейин дам оларман.

Дам олиш кунлари дўстлар билан дийдорлашиш керак, майли, кейин ухлаб оларман. Бу яхши, албатта. Бироқ кейин эркакнинг куч-қуввати қолмаганда, ҳаётдан қувониш ҳиссини чарчоқ ва заифлик эгалласа, ажабланманг. Trendymen бу борада эркакларга зарур маълумотлар билан ўртоқлашди. Шифокорлар ҳақ: ҳақиқатда кунига камида 6 соат ухлаш зарур. Яхшиси 8 соат ухлаган маъқул, албатта, лекин агар кундузи ҳеч бўлмаганда ярим соат ухлаш имкони бўлса, тунда 6 соат ухлаш ҳам мумкин. Сиз ухлайдиган вақт ҳам катта аҳамиятга эга. Бунинг учун энг мукаммал вақт — 22:30. Уйқу олдидан турли хил техник гаджетларингизни ётоқхонангизга олиб кирманг. Унинг ўрнига бирор зерикарли китоб ўқинг. Бу сизга тезроқ уйқуга кетишингизга ёрдам беради. Уйқусизлик безовта қилганда кўпчилик, бир стакан спиртли ичимликни маъқул кўради.

Аммо маслаҳатимиз зарарли ичимликларга эмас, яхши тўшакка пул сарфланг — шунчаки хилма-хиллик учун. Энг яхши танлов — ўртача қаттиқликдаги пружинасиз тўшак. Қоринда ухлаш мақсадга мувофиқ эмас, бунда пешоб пуфаги ва қон томирларига ортиқча босим тушади. Энг яхшиси, ён томонда ухлаш, тепага қараб ухлаш ҳам мумкин. Катта ёшли инсон соат 19:00, узоғи билан соат 20:00дан кейин овқатланмаслиги керак. Енгил тамадди билан чекланинг, сув ичинг — эрталабгача сабр қилинг. Тунги чироқларни унутинг: ҳар қандай, ҳатто у қадар ёруғ бўлмаган чироқ манбаи ҳам организмда мелатонин ишлаб чиқаришига ҳалақит беради, бу гормонсиз эса уйқуга кетиш қийин. Умуман олганда, ётоқхонани ҳордиқ чиқариш учун мукаммал жойга айлантиринг. Бу хонада имкон қадар ўзингизга техникдан фойдаланишни тақиқланг.

Уйқу вақтида шовқиндан ҳимояланиш — жуда муҳим. Айниқса эркак киши ухлаганда уйда болалар тўпалон қилмаслиги керак. Бу уларнинг асабини бузади. Шунинг учун турмуш ўртоқлар иложи борича эри учун ухлашга қулай сокинликни яратиб бериши лозим. Севимли ва меҳрибон оила бошлиқлари яхши уйқуни қадрлаганлари сабаб, аёли ухлаганда унга ўзи истаганидек уйқу шароитини яратиб беради. Уйда ҳотиржамлик ва тинчлик бўлса ухлаш осон. Аммо кўча-кўйдан ҳам ҳар хил товушлар эшитилади. Бундай ҳолатда товушдан ҳимояловчи қулоқчинлар харид қилинг. Ер юзидаги ҳар учинчи кишини таъқиб қилади. Бунга сабаб, уларнинг биринчи ва иккинчиси — хитойлик, улар эса барчасини тўғри бажаришга одатланишган, шу жумладан ухлашни ҳам. Стресс, қаҳва, жисмоний машқларнинг етишмовчилиги организм фаолиятини ўзгартиради. Саломатлигингизга эътиборли бўлинг, шунда уйқусизлик учун сабабнинг ўзи бўлмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top