3:04

Болаларга катталар ҳақида ўргатиш

MP3

Азиз аёллар биз ўтган галги суҳбатимизда болаларимизнинг телевозор ва фильмларга бўлган қизиқиши ҳақида айтиб ўтган эдик. Бугун ўша суҳбатимизни давом эттирамиз. Бола мактабдан келиб телевизорни ёқди. Телевизорда эса беъмани фильм намойиш этилмоқда. Бу фильмдан сўнг боланинг мияси заҳарланади. У вақтидан олдин билиши мумкин бўлмаган нарсаларнинг гувоҳи бўлди. Шундай ҳолатга дуч келмаслик учун нима қилмоқ лозим? Ўтган сафар айтганимиздай, болаларимизни иложи борича Худонинг йўлида тарбия беришимиз, уларга солиҳ ҳаёт кечириш ҳақида ўргатишимиз, Яратувчимизнинг гуноҳга бўлган муносабатини тушунтиришмиз лозим. Уларга Яратгувчидан қўрқишни ва Уни ҳурмат қилишни ўргатишимиз баробарида ўзимиз ҳам Уни ҳурмат қилишимиз ва ундан қўрқишимиз керак бўлади. Агар биз оилада болаларга етарлича ўрнак бўлолсак болаларимиз ҳам албатта келажакда яхши инсонлар бўлиб етишади. Юқорида болаларнинг беҳаё саҳналарнинг гувоҳи бўлишини айтиб ўтдик. Бугунги суҳбатимиз асли ана шу ҳақида. Хўш болаларга катталар ўртасида бўладиган муносабат ҳақида қачон тушунтириш керак бўлади. жуда кўп болалар ёшликлариданоқ, ота-оналаридан ўзининг қандай пайдо бўлганини ва қандай туғилганини сўрашади. Ота-оналар эса бу пайтда бирорта ёлғонни тўқиб чиқаришади. Ваҳоланки вақти келиб бола шу маълумотни кўчадан, ёки бўлмаса телевизордан олади ва сизнинг ёлғон гапирганингизни билиб қолади. Бундан у ҳам ёлғон гапиришни ўрганади. Энг ёмони ҳали бу эмас. Мадомики сиз катталар ўртасидаги муносабатни болангизга вақтида ўргатмасангиз, у ҳам шу нарсалар ҳақида эшитган, кўрганларини ва у ҳақида нима ўйлашини сиздан яширади. Болаларга қачон бу ҳақида ўргатиш керак, ёки умуман ўргатиш шартмикан? Дейдиган оналар ҳам топилади. Албатта болангизнинг ёшига қараб берадиган маълумотингизни соддалаштириб айтишингиз керак ва ҳатто шарт. Чунки вақти келиб болангиз барибир шу маълумотларни кўчадан олади. Аммо кўчада нотўғри ва ёмон маълумот олади. Сиз эса уйда бу маълумотни Худога боғлаб тўғри маънода ўргатсангиз, кейинчалик бу манзараларни телевизорда ёки кўчада кўрганида ўша манзараларга Худонинг кўзи билан қарашни ўрганади. Катталарнинг орасидаги муносабатларнинг қайси бири гуноҳ-у, қайси бири Худонинг хоҳиши билан бўлишини ажрата олади. Масалан ўпишиш ва қучоқлашиш ҳақида тушунтириб кўринг. Турмуш қурмасдан олдин йигит ва қиз қучоқлашиши, ва ўпишиши мумкин эмас, агар шундай бўлса бу гуноҳ ҳисобланади. Фақатгина турмуш қургандан кейингина ўпишишга ва қучоқлашишга Худо рухсат беради, деб тушунтиринг. Шунда болангиз бу манзараларни кўрганда уларга Худонинг кўзи билан қарашни ўрганади. Иложи борича болаларингизга катталарнинг фильмларини кўришга рухсат берманг. Бундай киноларни кўриш гуноҳ ёки бўлмаса сен учун фойдали эмас, сенга ёмон таъсир қилади, деб тушунтиринг. Ўзининг қандай пайдо бўлганини ҳам соддароқ қилиб тушунтиришга ҳаракат қилинг. Бугунги суҳбатимиз сизларга фойдали бўлди деган умиддамиз. Омон бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top