3:21

Ҳақиқий яхшилик

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Биз болалигимиздан “яхши тарбия” олганмиз. Аниқроғи ота-оналар болаларининг “яхши” одам бўлиб етишишлари учун ҳаракат қиладилар. Биз учун “яхши бола” бўлиш бу – ота-онамизга бўйсуниш, ёлғон гапирмаслик, ўғрилик қилмаслик, катталарни ҳурмат қилиш ва бошқаларга ёрдам бериш эди. Ҳамма оналар болаларининг келажакда у фаҳрланиши мумкин бўлган ажойиб инсон ва яхши одам бўлиб етишишини, одамлардан олқиш олишини истайди. Шу йўлда тинимсиз ҳаракат қилади. Болалар ҳам имкон қадар “яхши бола” бўлишга қўлларидан келганча ҳаракат қиладилар. Аммо Муқаддас Каломда ҳаворий Павлус бу ҳақида шундай дейди: “Биз Исо Масиҳ туфайли фахрланамиз, инсоний хусусиятларимизга ишонмаймиз.” Агар кимдир яхши оилада катта бўлиб, яхши тарбия кўргани ва яхши одам деб ҳисоблангани билан фаҳрланса, биз Худони билганлар фақат Худони билишимиз ва Унга тегишли эканимиз билан фаҳрлана оламиз.

Ҳаворий Павлус ўзи ҳақида шундай деган эди: “Ваҳоланки, мен ўз хусусиятларимга ишонсам бўлади. Ахир, бундай қилишга менда ҳамманикидан ҳам кўра кўпроқ сабаб бор. Mен саккиз кунлигимда суннат қилинганман, Исроил авлодидан, Бенямин қабиласиданман. Мен ҳақиқий ибронийман. Фарзий бўлиб, қонунларга сўзсиз риоя қилардим. Жон–жаҳдим билан жамоатни қувғин қилардим. Қонунларга риоя қилишга асосланган солиҳликка келсак, айбсиз эдим. Аммо мен учун фойда бўлган буларнинг ҳаммасини энди Масиҳ туфайли зарар, деб ҳисоблайман. Ҳа, ҳамма нарса қадрсиздир, чунки Раббим Исо Масиҳни таниб–билишдан афзалроқ ҳеч нарса йўқ, деб ҳисоблайман. Уни деб, мен ҳамма нарсадан воз кечдим. Масиҳга сазовор бўлиш, бутунлай Унга тегишли бўлиш учун ҳамма нарсани ахлат, деб билдим. Энди қонунга риоя қилиш орқали солиҳликка эришишга умид қилмайман, аксинча Масиҳга бўлган имоним билан солиҳликка эришишга интиламан. Ҳа, бу солиҳликни Худо имон туфайли беради.”

Масиҳга ишониш ва Худонинг яхшилиги олдида, бизнинг инсоний яхшилигимиз ҳудди “ахлат”дай. Ким ўз яхшилиги ёки солиҳлигини Худонинг яхшилиги билан солиштира олар экан?! Инсон ўз “яхши тарбияси” билан Худони мамнун қила оладими? Ҳар ҳолда кўпчилик шундай деб ўйлайди. Аммо Каломда эшитганларимиздан шу нарса маълумки, Павлус қанчалик қонунлар асосида яшаган, яҳудийларнинг урф-одатларига қатъий амал қилган одам бўлмасин, Худованд ундан мамнун бўлмаганини айтаяпти. Худога маъқул келишни ва уни мамнун қилишнинг ягона йўли бу У юборган нажоткор Масиҳга ишониш ва Худо Руҳи билан ҳаёт кечиришдир. Каломда шундай ёзилган: “Аммо мен учун фойда бўлган буларнинг ҳаммасини энди Масиҳ туфайли зарар, деб ҳисоблайман.

Ҳа, ҳамма нарса қадрсиздир, чунки Раббим Исо Масиҳни таниб–билишдан афзалроқ ҳеч нарса йўқ, деб ҳисоблайман. Уни деб, мен ҳамма нарсадан воз кечдим.

Масиҳга сазовор бўлиш, бутунлай Унга тегишли бўлиш учун ҳамма нарсани ахлат, деб билдим.” Биз ўз яхши сифатларимизга ишонмай, умидимиз ва ишончимиз Масиҳда бўлсагина Худони мамнун қиламиз ва Унинг учун яхши ҳисобланамиз. Инсоний яхшилик жуда саёз ва Худонинг назарида етарлича яхши эмас. Чунки биз яхши деб сифат берган одамларимиз ташқаридангина яхши кўринадилар, ҳолос. Уларнинг юракларида қандай мақсад борлигини фақат Худонинг ўзи билади. Чунки у юракларни туб-тубигача назорат қилгувчидир. Худо истаганидек, фақат Масиҳга имон боғласаккина, Муқаддас Руҳнинг бошқаруви остида ҳам ташқи ҳам ички томондан пок бўлган яхши одам бўла оламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top