3:45

Магдалалик Марям

MP3

Ассалому алайкум меҳрибонлар. Бугун Муқаддас Каломда ёзилган аёллардан бири ҳақида гапира туриб, ўзимизнинг Худо олдидаги ўрнимиз, Худонинг бизга қилган режаси ва ҳақиқатини билиб оламиз. Биласизки, Каломда бир нечта аёлларнинг ҳаёти қисман ёритилган. Бугун шундай аёллардан бири Магдалалик Марямнинг ҳаёти орқали биз аёлларнинг ҳаётида Худо қандай ишлаши мумкинликини кўриб чиқамиз. Биз унинг исми Марям эканлигини биламиз ҳолос. Баъзи жойларда унинг Магдаладан эканлиги ҳақида ёзилган, шунинг учун уни Магдалалик Марям деб аташган. Бу аёлнинг ҳикояси Янги Аҳд китобидаги тўртта хушҳабар китобининг ҳаммасида ёзилган. Исо Масиҳ бу аёл ҳақида айтганида шундай деган, “У қилган иш авлодлар оша эсланади”. Бу аёлнинг ҳаётидаги воқеалар ҳақида кўп гапиришимиз мумкин, аммо бугун унинг Исо Масиҳни учратган куни ҳақида суҳбатлашамиз.

Юҳанно 12 бобда ёзилишича, Исо Масиҳ бир фарзийнинг уйига меҳмонга боради. Луқо 7:36 бобда бу ҳикоя яна ҳам батафсил ёзилган. Бу ҳикояга шундай сарлавҳа берилган, “Исони гуноҳкор аёл мойлайди”. Исо Масиҳ даврида ҳам одамлар хонтахта атрофида ўтириб меҳмон бўлишарди. Ҳамма меҳмонлар ёнбошлаб меҳмон бўлишарди. Марям Исо Масиҳнинг ўша фарзийнинг уйида эканини эшитиб, таклиф қилинмаган бўлса ҳам, ҳолатини, одамларнинг у ҳақидаги фикрлари, уни рад этишлари мумкинлигини билиб туриб ҳам борди. У жуда Исо Масиҳни кўришни истаган эди. Бу аёл гуноҳлари ва ёмон ҳаёт тарзи сабабли жамиятдан қувилган аёл эди. Биз Масиҳий бўлиб туриб, баъзи тоифадаги одамларни уйимизга киритишни, улар билан муносабат қилишни истамаймиз. Уларнинг қандай ҳаёт кечиришини биламиз. Бугунги кунда жуда кўп аёллар енгил пул топиш манбаи сифатида шу ишга қўл уришади.

Аммо бу ҳамма аёллар учун ҳам тўғри эмас. Кўп ҳолларда аёллар ёлғон туфайли алданиб, шу йўлга кириб қолади ва кейин яшаш ва бу ҳолатдан чиқиб кетиш учун пул йиғиш мақсадида шу ишини давом эттиришади. Бундай аёллар бутун дунёда бор. Марям ҳикоясига қайтадиган бўлсак, у ёнбошлаб ётган Исо Масиҳнинг олдига орқадан яқинлашиб, оёқ томонига тиз чўкиб, йиғлай бошлади. У шунчалик қайғуда эдики, кўз ёшлари тинимсиз оқарди. У Каломда айтилишича, Исо Масиҳнинг оёқларини кўз ёшлари билан юварди. У ўша даврнинг одатларини бузганига ҳам қарамади. Одатга кўра аёллар эркаклар меҳмон бўлиб ўтирган хонага кирмайди. Аммо Марям шунчалик Худога муҳтож эдики, у одатни ҳам ўйлаб ўтирмади. Марям хонага кирганида сочлари йиғиштирилган эди. У рўмолини ечиб, сочлари билан Исо Масиҳнинг оёқларини артди. Исо Масиҳнинг атрофида турган фарзийлар, бу аёлнинг қанчалик гуноҳкор эканини кўришарди.

Исо Масиҳ унинг қалбига қараган эди. Марямнинг бу қилган иши Исо Масиҳга ёқди. Чунки у Масиҳнинг олдида жуда камтар ва афсусда турарди. Қилган ишидан, ҳаётидан афсусда эди. Худо бугун ҳам ўзгармаган, У ҳар биримизнинг қалбларимизга қарайди. Фарзийларнинг назарида у аёл гуноҳкор аёл эди. Аммо улар ҳам ўз одатларига амал қилишмаган эди. Одатларига кўра, улар уйларига келган одамларнинг оёқларини ювиб, тинчлик ўпичи билан ўпиб қўйишлари керак эди. Аммо улар шундай қилмади. Фарзийлар иложи борича Исо Масиҳни камситишга ҳаракат қилишарди. Улар Исо Масиҳнинг оёқларини ювмади, аммо Марям Унинг оёқларини ювди. Улар уни ўпиб қўйишмади, аммо Марям Исо Масиҳнинг оёқларини ўпишдан тўхтамасди. Охирида, Марям ганч идишдаги қимматбаҳо мойни олиб, Исо Масиҳнинг оёғига қуйиб уни ўлишга таёрлади. Буни балки ўзи билмагандир, аммо Худо унинг юрагини бошқараётгани аниқ эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top