3:15

Ҳосилдор ибодатнинг сири

MP3

Ўша куни сизлар Мендан ҳеч нарса ҳақида сўрамайсизлар. Cизларга ростини

айтайин:агар Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, Ўзи сизларга беради. Ҳозиргача Менинг номимданОтадан ҳеч нарса сўрамадингизлар. Сўранглар,эришасизлар, ва қувончингиз камол топади.” (Юҳанно 16:23-24)

Ассалому алайкум. Биз аёллар Худованд йўлида самарали ибодат қилиш сирини билишимиз жуда муҳим. Ахир биз фарзандларимиз ва оиламиз учун ибодат қиламиз. Бунинг учун эса қандай ибодат қилишни билишимиз керак. Шу сабаб бугунги суҳбатимизни шу мавзуда олиб боришга қарор қилдик. Биз Отага Исо Масиҳ номи билан ибодат қилишимиз керак. Ибодатимиздан натижалар бўлиши учун шундай ибодат қилишимиз шарт.

Бир куни бир жамоатдаги етакчилардан бири Худованд ибодатига жавоб бергани ҳақида шундай деб қолди: “ Жамоатимиздан бўлган бир биродар менга қўнғироқ қилиб, касалхонага келишимни илтимос қилди. Мен у ерга келганимда эса, аёлнинг рак касаллигидан ўлаётганини билиб қолдим. Шу бўлимнинг доктори ҳам келди. Мен унга шу аёл учун ибодат қилишимни айтдим. Доктор эса менга аёл тез орада ўлишини маълум қилди. Докторнинг ўзи ибодат қилинса, аёлнинг асабларини тинчланади, деб ўйлади. Бироқ мен унга аёлнинг асабларини тинчлантириш учун эмас, унинг шифо топиши учун ибодат қилишимни билдирдим. Доктор ҳайрон бўлди. У аёлнинг шифо топишига шубҳаланди. Аммо мен ибодат қилдим ва аёл шифо топди. Мен бўладиган натижага ишониб, яъни Худованд у аёлга шифо беришига ишониб, ибодат қилдим.”

Агар сиз ибодатингиздан натижани кутмасангиз, ибодат қилиш маънисиздир. Худо

ибодатларни эшитади ва уларга жавоб беради. У сизнинг ибодатингизни эшитишни ва унга жавоб беришни истайди. Наҳотки У ибодатга оид бўлган бу барча кўрсатмаларни бор-йўғи Муқаддас Каломнинг саҳифаларидаги бўш жойларни тўлдириш учун ёзган бўлса? Бунинг ҳаммаси бизнинг фаровонлигимиз учундир!

Ишайё 43:25-26 “Ўзимнинг ҳақи–ҳурматим айбларингни кечирадиган Менман. Гуноҳларингни ёдга олмайман. Қани, бирга даъволашайлик. Гапир! Айбсизлигингни исботла–чи! Ёдимга сол–чи!” Худо нима деганига эътибор қилинг: “Ёдимга солчи!”. Кучли ибодат қилувчилар – булар Худога Унинг ваъдалари ҳақида эслатувчилар ва Унинг хотирасига Унинг Ўзининг шахсий Сўзини келтирувчилардир.

Худонинг фарзандлари Унга имон дадиллигида: “Эй Худойим, Сен шундай деб ваъда бергансан, энди амалга ошир”,- деганларида, бу Худони қувонтиради. Сиз буни имон билан айтасиз. Бу Худонинг айтганига мосдир, зеро У: “Менга эслат”,- деб айтган. Сиз Худога Унинг айтганларини эслатасиз. Агарда Худо, бизнинг Унга эслатишимизни истаса, келинг шундай қилайлик. Ишайё 43:26 да шундай дейилган.

Ҳамма жойда бизнинг қаршимизда катта муаммолар турибди. Касаллар шифоланишга

муҳтож. Заифлар кучга муҳтож. Сизнинг тутган ўрнингиз қандай? Сиз Худонинг иродасидамисиз? Сиз Унинг иродасини бажаряпсизми? Сиз Худонинг қаршисида тўғри ҳаёт тарзини кечиряпсизми? Сизнинг юрагингиз сизни ҳукм қиляптими? Агар ҳукм қилса, унда дарҳол У билан ярашинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top