3:24

Масиҳий аёллар

MP3

Ассалому алайкум. Бугунги ҳикоямиз аёлнинг қанчалик кучли бўлиши мумкинлигини кўрсатади. 16 ёшли Жумайра Афаб Покистонда бир офисда ишларди. Бир куни ёлғиз ишлаб ўтирганда бир эркак келиб, ундан ғазаб билан, “Сен Масиҳиймисан?”, деб сўради. Жумайра “Ҳа”, деб жавоб берди. У одам ғазабдан қизариб яна бир неча марта шу саволни берди, қиз ҳам ҳар сафар бир хил жавоб берди. Кейин эса бу одам жаҳл билан офисдан чиқиб кетди-да, бир қанча вақт ўтгач қўлида бир идиш билан кириб келди. У ўша идишдаги суюқликни Жумайранинг юзига сепди. Бу кислота эди. У дераза томонга қочди, аммо бошқа бир одам уни ушлаб, иккиси кислотани унинг оғзидан қуйишди. Жумайранинг юзи ва томоғи жуда ёмон куйган эди. Бошқа масиҳийларнинг ёрдами билан Жумайра Америкага чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Унга ўша ерда тиббий ёрдам кўрсатишди. Ўн йил ичида уни 31 марта жарроҳлик амалиётидан ўтказишди.

У Покистондан чиқиб кетаётганида, унинг чўпони унга, “Агар уларни кечирсанг, ҳеч қандай дори-дармонсиз ҳам тузалиб кетасан. Сенинг ичингдаги кечирим ташқи яраларингни ҳам тузатади”, деган эди. У ўзига ҳужум қилганларни кечирди, инглиз тилини ўрганди ва яқинда Хюстон университетини битириб, АҚШ фуқароси бўлди. У энди 28 ёшда ва шундай дейди, “Худо менга ҳаёт берган экан, демак бундан бир режаси бўлган, мен ана шу режасини амалга оширишда бир дақиқа вақтимни ҳам зое кетказмайман”, дейди. Жумайра юз йиллардан буён имони туфайли таъқибга учраётган аёллардан бири холос. “Мен Масиҳийман”, деб тан олишнинг тўлови жуда оғир. Уларни бозорда кўринишларини, одамлар кўп жойга боришларини таъқиқлаб қўйишади. Мабодо кўриниш берадиган бўлсалар, уларни қўлларига илинган нарса билан тошбўрон қилиб, кийимларини йиртиб ташлашади.

Қадимдан Масиҳийларни одамхўрликда ва яқин қариндошлар билан жинсий алоқада бўлганликда айблаб келишган. Уларни доим одамлар олдида турғизиб азоблашган. Тарихда имони учун азобланган аёллардан бирининг исми Бландина бўлган. Бу аёл қул бўлса ҳам Худованд шундай ожиз аёлни Ўзи ҳақида гувоҳлик бериш учун кучли қилди. У ҳар қанча азоблардан тирик чиқди. Аренада турғизиб қўйишганда ҳам Масиҳ ҳақида Худонинг хушҳабари ҳақида айтишдан тўхтамади. Кейин эса уни ўша жойнинг ўзида ёғоч устунга боғлаб, ёввойи ҳайвонларни унинг олдига қўйиб юборишди. Аммо бу ҳайвонлар Бландинага яқин йўламагач, уни яна зиндонга ташладилар. Бу воқеаларни кўриб турган бир одам бу аёл ҳақида шундай ёзган эди, “У жуда ҳам кичкина нимжон, аммо Масиҳни кийиб олган ички қудратга эга бир аёл эди”. Бу ёлнинг дадиллиги бошқа зиндонбанд қилинганларни ҳам руҳлантирди ва уни томоша қилиб турган оломонни ҳайратга солди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top