Ассалому алайкум қадрдон ва меҳрибон дугона. Яқинда ижтимоий тармоқлардан бирида аборт қилинган кичик мурғакнинг ҳаракатланаётгани тасвирланган видео кенг тарқалди. Бу саккиз ҳафталик ҳомила эди. Жуда кичик, эҳтимол 5-6 сантиметр чиқар, аммо жажжи қўлчалари ва оёқчалари шаклланган, аллақачон одамча шаклига кириб қолган эди. Унга пинцепт билан тегиб кўришганда, у ожизгина қимирлаб қўярди. Бу ҳолатга қараб қайси тошюрак она ўз фарзандини ўлдирди экан, деб ўйлаб қоласиз. Ҳар бир аёл аборт қилишдан олдин унинг нима эканини яхшилаб билиб олиши керак. Аборт бу қотиллик. Бизда ҳомила ҳали тирик бола эмас, деган фикр шаклланган. Бу нотўғри. Ҳомила пайдо бўлганидан бошлаб, у тирик ҳисобланади. Ҳайвонларга меҳр берган ва ҳатто биргина кичик мушук боласини ҳам ўлдиролмайдиган аёл нега ўз зурриёдининг қотилига айланади.
Аборт қилдириш гуноҳ эканини биласиз, аммо шундай ниятдаги аёллар билан кўришиб гаплашсангиз, уларнинг турли иложсиз аҳволда қолганларини кўрасиз. Бироқ бу болани ўлдиришга арзимайдиган сабаблар. Ҳатто энг оғир аҳволда қолган бўлсангиз ҳам ҳаёт тугагани йўқ. Режалаштирилмаган ҳомиладорликдан ҳалос бўлишни истайдиган аёллар ўзларини ҳимоя қилмоқчи бўладилар. Улар ҳаётларини, ўқиши ва ишини шу кичик ҳомиладан ҳимоя қилмоқчи бўладилар. Аммо бу ҳаётингиздаги азойиб ўзгаришларнинг бошланиши бўлса-чи? Ундан ташқари аборт қилишнинг салбий оқибатлари ҳам катта. Кўпгина докторлар абортнинг оқибатлари ҳақида айтмайдилар. Аслида аборт қилдиргандан кўра шу болани туғиш осонроқ. Чунки абортдан кейин баъзи жисмоний асоратлар қолади. Энг катта асоратларидан бири бу наслсиз бўлиб қолиш. Бошқа асоратлари ҳам аёлнинг аввалгидек яшашига ҳалал беради.
Масалан, ишда диққатни жамлай олмаслик, келажакда туғиладиган фарзандлари билан муносабат қилиш, жаҳл, тушкунлик, уйқусизлик, заифлик ва ўз-ўзига зиён етказадиган одатлар ва ҳокозолар. Сиз болани олириб ташлаганингиз билан истаган нарсангизга эришмайсиз. Худованд сизни ҳаёт бериш учун, уни ўстириш учун танлади. Сиз бу болакайни олдириб ташлаганингиз билан ўша болачага она бўлиб қолаверасиз, фақат ўз фарзандини ўлдирган она бўласиз. Ҳомиладорлик мажбуран олиб ташлангач, онанинг танаси қандай ишлашни билмай қолади. Сиз ҳомилани олдириш билан танангизга катта зиён етказасиз. Эҳтимол болани олиришингизга моддий имкониятингиз сабаб бўлаётгандир? Кўпгина аёллар боламни туққаним билан уни таъминлай олмайман, боқа олмайман, деб ташвишга тушишади. Аммо фарзанд туғилгач, у билан бирга сизни таъминлайдиган даражада моддий маблағ топилади.
Ахир бу бола Худонинг иродаси билан дунёга келаяптику. Эҳтимол ҳали она бўлишга тайёр эмасман, дерсиз? Қайси аёл она бўлишни ўрганиб вояга етади? Ҳеч қайси аёл. Сиз то фарзандли бўлиб, унга қарашни ва она бўлишни тажрибада ўрганмагунингизча, она бўлишга тайёр бўлолмайсиз. Сиз юрагингиз остида кўтариб юрган фарзандингиз ўзига ҳос бир инсон. Бор йўғи 6 ҳафтада сиз унинг юрак уришини сезишинги з мумкин. 10 ҳафталик бўлганида болакайнинг тирноқлари пайдо бўлади. 20 ҳафталикда у оғриқни ҳис қилади. Сиз нимани ҳис қилсангиз, у ҳам шуни ҳис қилади. Чунки бу пайтда сиз бир-бирингизга боғлангансиз. Сизда ҳали умид бор. Болани олдириб ташлаш муаммога ечим бўлолмайди. Аксинча, аборт қилдириш келажакдаги муаммоларнинг бошланиши бўлиши мумкин. Ҳар бир жонни яратган Яратувчи сизга шу болакайни тарбиялаш учун билим, тажриба ва керакли маблағни бера олади.