3:23

Болалар учун овқат

MP3

Ассалому алайкум қадрдон оналар. Болаларимиз ҳали чақалоқлигида унга қандай озуқа беришни биламиз. Бундай болалар учун энг маъқул озуқа бу кўкрак сутидир. Кейинроқ чақалоқ 6 ойлик бўлгач, унга қўшимча озуқалардан тухум сариғи, мева шарбати бериш мумкин бўлади. Бир ёшга яқинлашганда эса оз миқдорда турли бўтқалардан бериш мумкин. Аксарият оилаларда катталар нима овқат еса, болалар ҳам ўша овқатдан танаввул қилишади. Болалар учун алоҳида таом тайёрланмайди. Баъзи оилалар эса болаларга алоҳида таом тайёрлайди. Бугунги суҳбатимиз давомида, болаларга қандай озуқалар фойдали-ю, қандайларини истеъмол қилиши зарарли экани ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламиз. Қачон болага алоҳида таом тайёрлашни тўхтатиш мумкин?

Одатда 4-5 ёшдан болаларга алоҳида таом тайёрлаш шарт эмас. Бироқ шу ўринда катталар нима истеъмол қилмоқда, деган савол туғилади. Таомномангизда қалампир, туз, пиёз, саримсоқ кўпми? Бу маҳсулотлар бола фойдалими? Гўшт узоқ қовурилганми? Шундай экан, болани умумий дастурхон атрофига ўтқазишдан олдин катталар истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари қанчалик фойдали ва сифатлилиги ҳақида ўйлаб кўриш керак бўлади. Кўпчилик осон тайёр бўладиган озиқ-овқатларни ейишга ўрганиб қолган. Бу кун давомидаги овқат тайёрлашга кетадиган вақтингизни тежайди. Шу мақсадда катталар кўпинча колбаса, сосиска, пишлоқ ва бошқа маҳсулотларни тановвул қилиш билан чекланади.

Аммо бундай маҳсулотларни болага бермаган маъқул. Биринчидан, бу маҳсулотларга паст навли гўшт қўшишади. Буни гўшт комбинатдагилар алдаш учун эмас, технологияси шундай ўйлаб чиқилгани учун шундай қилишади. Иккинчидан сосиска ва колбаса кескин термик ишловдан ўтади: қовурилади, қайнатилади. Шунинг учун ҳам уни болага фойдали деб бўлмайди. Учинчидан, ҳатто ёғсиз деб ҳисобланувчи колбасада ҳам ёғ бор, боз устига жуда кўп. Лекин биз болаларни озиқ-овқат қувончидан маҳрум қила олмаймиз. Негаки, колбаса маҳсулотлари жуда мазали. Демак, сосискани камдан-кам бериш керак. Унинг ўрнига гўштни шундай тайёрланг-ки, болалар сосискадан кўра сиз тайёрлаган гўштни яхши кўриб есин.

Мактабгача ёшдаги болаларга гўштни қайнатилган, дудланган, буғланган котлет кўринишида бериши мумкин. Фақат қовурилгани мумкин эмас. У нафақат болаларга балки катталарга ҳам фойдали эмас. Болалар учун энг фойдали ва тўйимли таом бу – бўтқа. Ëрмалар – фойдали маҳсулот. Уларнинг таркибида бола организми учун керакли ҳамма нарса бор: оқсил, ёғ, углевод, витаминлар, минерал тузлар ва бошқа моддалар. Шунинг учун болаларга кўпроқ сули, буғдой, гречиха бўтқаларидан тайёрлаб бериб турсангиз, фарзандингиз соғлом бўлиб улғаяди. Бу маҳсулот катталар учун ҳам бирдек фойдали. У ичак микрофлорасини яхшилайдиган, витаминлар билан таъминлайдиган энг зарур таомлардан ҳисобланади. Шундай экан, бу бўтқалардан тез-тез оилангиз учун тайёрлаб туринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top