Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Биз ҳиссиётга берилувчан ва доим ёрдамга муҳтож бўлганимизни ҳисобга олган ҳолда бугунги суҳбатимизни қийинчиликлар даврида Худонинг мақсадига қаратдик. Албатта қийинчилик ҳеч биримизга ёқмайди. Бу пайтда Худонинг севгисига шубҳа қиламиз ва Уни осонгина айблаймиз. Бироқ суҳбатимизни диққат билан тингланг. Ундан бўронларни юборишдан Худонинг мақсади қандай эканини билиб оласиз. Демак, у бўроннинг келишига йўл қўяди. Баъзида бундай бўронларни ёшлигимизда бошимиздан кечирамиз. Аммо бундан Худонинг мақсади нима? Биринчи бўлиб ҳаёлимизга- У бизнинг эътиборимизни тортишни истаяпти, деган фикр келади. Ҳаётингизда ҳамма нарса яхши кетаяпти. Айтайлик, сиз Масиҳийсиз, оқим бўйлаб ҳаёт кечираяпсиз, ҳаммаси яхши. Аммо сизнинг ҳаётингиз учун Худони режаси бор. У нима қилади? У эътиборингизни Ўзига қаратиш учун ёки бўрон юборади ёки унинг келишига йўл қўяди.
Чунки дард-алам, ташвишлар, синовлар, қийинчиликлар, қувғинлар ва яна бошқа кўпгина шунга ўхшаш нарсалар эътибор қилмай қолмаймиз. Шунда Худога диққатимизни қаратамиз. Мана шу Унинг бўрон юборишига бир сабаб. Иккинчи сабаби бу – У ҳаётимиздаги бирорта гуноҳни кўрсатишни истайди. Гарчи қандайдир бир гуноҳнинг ҳаётимизнинг ўша қисмида бўлмаслиги кераклигини ва бу Худога маъқул эмаслигини, бизга тўғри келмаслигини билсак ҳам, унинг пайдо бўлиб, шаклланишига йўл қўйганмиз. Кейин нима бўлади? Шунда Худо бизга ўша ҳаётимизда бўлмаслиги керак бўлган нарса содир бўлаётганини кўрсатади, бизни тинглашга ундайди, ҳаётимизга қараб у ерга муносиб бўлмаган нарсани англашимизга ёрдам беради. У бу нарсани олиб ташлашни истайди. Эшитинг, сиз Худо олиб ташлашни истайдиган нарсага қанча қаттиқроқ ёпишсангиз, ҳаётингизда шунча кучлироқ бўронга дуч келасиз.
Кўп одамларнинг ҳаётида бу кичик шамолдек бошланиши мумкин, бошқаларда эса шунчаки, Худо ҳаётларида нимадир қилмоқчи эканини тушунишни истамагани учун бу кучли бўрон билан тугаши мумкин. Учинчи сабаби бу – У сиздан ниманидир Унга топширишингизни истайди. У қўлингизда маҳкам сиқиб ушлаб олган бирор нарсани қўйиб юбориб, уни Худонинг олдига қўйишингизни истайди. Чунки Худовандда сиз учун бундан ҳам яхшироқ нарса бор. Агар бундай қилмасангиз нима бўлади? У сизнинг ээътиборингизни бирорта гуноҳингизга қаратиб, шу нарсага қаттиқ ёпишиб олганингизни тушунишингиз учун бўрон юборади. Ҳаммамизда ҳам шундай ҳолат бўлган. Сиз, “Бу нарса менга таълуқли эмас”, деб ўйлайсиз. Аммо бундай эмас. Бу сизга ҳам таълуқли, чунки ҳаммамиз шундай нарсани бошимиздан кечирганмиз. Яна бир сабаби бу – У бизни Ўзининг суратига ўхшаш қилиб ўзгартиришни истагани учундир.
У бизга, “Етар, дунёга ўхшаш бўлиб яшашни бас қилинг, унинг ўрнига Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканлигини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар”, дейди. (Рим 12:2) Яъни, Худонинг мақсади бизни Ўзининг Ўғлига ўхшаш қилиб ўзгартириш. У бизни Ўзига ўхшаш қилиб ўзгартирмоқчи. Кўряпсизми, ҳаётимизга бўронларни юборишдан мақсади, бизни Ўзига хизмат қилишимиз учун керакли нарсалар билан таъминлаш. Хўш, энди ўз-ўзингиздан сўрангчи, сиз ҳаётингизда қандай бўрондан ўтаяпсиз? Айнан ҳозир сизни нима қийнаяпти? Имконингиз бўлганида нимани ўзгартирган бўлардингиз? Нима сизга оғриқ, азоб, дард-алам бераяпти, нимадан кўнглингиз совуган? Балки тез-тез жахл қилаётгандирсиз? Асло қайғурманг, буларнинг ҳаммаси Худонинг режаси асосида сизнинг фойдангиз учун содир бўлаяпти.