3:18

Яқинлик зиддиятни бартараф қилади

MP3

Ассалому алайкум доно опа-сингиллар. Зиддиятларни ҳал қилишдаги ёндашувингизни салбий усуллардан бири ёки бир нечтасида билиб олишингиз мумкин. Агар шундай бўлса, сиз уларни бартараф қилишнинг ижобий ва конструктив усуллари мавжудлигидан хурсанд бўласиз, уларнинг ҳар бири ҳаётингизни Раббимиз Исо Масиҳга бағишлаш истаги билан бошланади. Руҳий етуклик зиддиятларнинг бўлмаслигида эмас, балки ўзини назорат қилган ҳолда Калом асосида бартараф қилишда намоён бўлади. Зиддиятларни бартараф қилиш истаги сизнинг муносабатларингизга ҳам боғлиқ: ўша инсонга қанчалик яқин бўлсангиз, зиддиятларни бартараф этишга шунчалик кўпроқ ҳаракат қиласиз. Ҳар бир аёл турмушга чиққанида, турмуш ўртоғи билан умрининг охиригача бирга бўлишга қарор қилади. Шунинг учун турмушда бўладиган ҳар қандай зиддиятларни севимли турмуш ўртоғингиз билан ҳал қилишга келишиб олинг ва бунга ҳаракат қилинг.

Мактабида ёки дўстлари орасида ота-онаси ажрашиб кетган болалар бўлса, тўлиқ оилада ўсаётган болаларнинг ҳам юрагига ваҳима тушади. Улар ҳам тез-тез “Менинг ота-онам ҳам ажрашиб кетса-чи?”, деган қўрқувга тушишади. Оилада ота-она зиддиятларни тўғри ҳал қила олса, болалар хавфсиз улғаяди ва ота-оналаридан зидиятларни бартараф қилишни ўрганади. Мен кундалик ҳаётимда амал қиладиган айрим қоидаларни сизлар билан баҳам кўрмоқчиман. Ҳар доим ҳам уларга амал қила олмайман, бироқ кундалик ҳаётимнинг ҳар бир кунида, айниқса, ўзаро муносабатларда уларга амал қилишни истайман. Биринчи қоида ўзингизга қандай баҳо беришингиз билан боғлиқ: сиз ҳам хато қилишингиз мумкинлигини тан олинг. Танқидларга сабр қилиш ва ўз хатоларини тан олиш – зиддиятларни бартараф қилиш учун биринчи ўринда ривожлантириш лозим бўлган ҳатти-ҳаракат шаклидир.

Муқаддас Калом Ҳикматлар китобида яхши маслаҳат беради: “Насиҳатга қулоқ солмаганларга қашшоқлик ва уят келади, танбеҳга қулоқ солганлар эса ҳурмат ва изаат топади”. Шунинг учун, ноҳақ бўлганингизда буни тан олинг. Агар ҳақ бўлсангиз, ҳеч нима деманг. Бу – зиддиятни бартараф этишнинг энг соғлом усулидир. Павлус шундай дейди: “Худо сизларнинг ҳаётингизда бошлаган эзгу ишини Исо Масиҳ келадиган кунгача битиришига ишонаман” (Филиппиликлар 1:6). Сиз қилишингиз мумкин бўлган хатоларнинг биронтаси ҳам тузатиб бўлмас хато эмас. Худо сизнинг энг катта хатоларингизни ҳам кечиради. Конструктив танқид ёрдамида бизни яхшилаш ва Уни ҳамда бошқаларни кўпроқ севишга ўргатиш учун Худо хатоларимиздан фойдаланиши мумкин. Мана шунинг учун ҳам Ҳикматлар 28:13 да шундай ёзилган: “Ўз гуноҳларини яширган ютуққа эришмайди, уларни тан олиб, воз кечган марҳамат топади”.

Римликларга 14:13 – оятда Павлус шундай деган: “Бир-биримизни ҳукм қилмайлик. Аксинча, биродарларингизнинг йўлига ғов бўлмасликка, уларни васвасага солмасликка қарор қилинглар”. Мен зиддиятни бартараф қилишга бўлган муносабатимни шундай ифода қиламан: “Худойим, бу зиддиятни Ўзинг ҳал қилишингни истайман, илтимос, буни мендан бошла”. Мен амал қиладиган иккинчи қоида шуки, мен ўзимнинг ҳиссий ҳатти-ҳаракатларим учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Биз ўз табиатимиз ёки ғазабимиз учун бошқа бировни айблай олмаймиз. Ғазаб кимнингдир хатосига эмас, балки ноҳақликка қаратилган бўлиши керак. Кўпинча, инсонлар ўзларида мавжуд бўлган салбий сифатларни бошқа одамда кўрганларида жаҳли чиқади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top