Ассалому алайкум. Зиддият мавзусидаги суҳбатимизни давом эттирамиз. Зиддият юзага келганда, ўзимизни ўша инсоннинг ўрнига қўйиб кўриш жуда муҳим. Ҳаворий Павлус Римликлар 10:2 – оятда шундай ёзган: “Ахир, ўзим гувоҳман: улар жон-жаҳдлари билан Худога берилганлар, аммо ҳақиқий тушунчага эга эмаслар”. Павлус уларнинг ҳолатини тушунишини айтяпти, чунки ўзини уларнинг ўрнига қўйиб кўрган. Бундай муносабат “ҳамдардлик” ёки “қониқиш” ни билдиради. Қадимги ҳиндуларнинг “Ўша одамнинг оёқ кийимида бир чақирим юрмагунча, уни айблама” деган доно маслаҳати ҳақида билсангиз керак. Зиддиятга бошқа бировнинг назари билан қаранг. Ақл билан уни тушунишга ҳаракат қилиш бошқа, уни ҳақиқатан ҳис қилиш ва туйғуларни ифода этиш эса – бутунлай бошқа нарса. Шунда ўша инсоннинг зиддиятга нисбатан маълум муносабатда бўлиш учун жиддий асоси борлигини англаб етасиз.
Бу зиддиятни бартараф этиш учун муаммога ўша инсоннинг назари билан қарашингиз лозим бўлади. Ҳамдардликнинг бундай кўриниши анча мушкул. Лекин Филиппиликлар 2:3, 4 – оятларда Павлус шундай эслатади: “Ҳеч бир ишни худбин ниятда қилманг, шаҳратпараст бўлманг, аксинча, камтарлик билан бошқаларни ўзингиздан юқори деб билинг. Фақат ўзингизни эмас, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзланг”. Бошқача айтганда, бошқаларнинг азобларини кўра олиш учун ўз хафачилигингиздан юқорироқ бўлишингиз керак. Буни қила олиш учун биз Худодан мадад сўрашимиз лозим. Бир фикр менга бошқа одам мени тушунишини қанчалик истасам, ўша одамни тушуниш учун шунчалик ҳаракат қилишимга ёрдам берди. Авлиё Франциск Ассиз шундай деган: “Худойим, шундай қилгинки, бошқалар мени тушунганидан кўра, мен уларни кўпроқ тушунишга ҳаракат қилай”.
Агар барчамиз худди шундай йўл тутсак, муносабатларимиз қай даражада бўлишини тасаввур қила оласизми? Кўплаб зиддиятлар барҳам топган бўларди, чунки зиддиятларнинг аксарияти ҳар биримизнинг ўз фикримизга қатъий ёпишиб олишимиз натижасидир. Агар зиддиятни Калом асосида бартараф қилишни хоҳласангиз, ўзингиздан сўранг: “Бу зиддиятда Худо менга нимани ўргатмоқчи?” Нима бўлишидан қатъий назар, мен бу зиддиятдан нимадир ўрганаман. Зиддиятларни бартараф қилишнинг ажойиб режаси Матто 7 бобда берилган. 1-2 оятда шундай ёзилган: “Бошқаларни ҳукм қилишни бас қилинглар, шунда Худо ҳам сизларни ҳукм қилмайди. Сизлар бошқаларни қандай ҳукм қилсангизлар, Худо ҳам сизларни худди шундай ҳукм қилади. Сизлар бошқаларни ҳукм қилганда қандай ўлчовдан фойдалансангизлар, Худо ҳам сизларни ҳукм қилганда худди ўшандай ўлчовдан фойдаланади”.
Бу оятлар бизга ярашиш ҳақида гапиради. Учинчи оятда шундай давом этади: “Нега сен биродарингнинг кўзидаги зирапчани кўрасан-у, ўз кўзингдаги ходани сезмайсан?”. Бу оят бизга эътиборли бўлишимиз кераклигини айтмоқда. Кейин тўртинчи оятдан қуйидагиларни ўқиймиз: “Ўз кўзингда хода бўла туриб, қандай қилиб биродарингга: “Кел, кўзингдаги зирапчани олиб ташлай”, деб айтсан?”. Бу оятнинг моҳияти – ростгўйликдир. Ниҳоят, бешинчи оятда зиддиятни меҳр билан бартараф қилишни насиҳат қилган: “Ҳой, иккиюзламачи! Олдин кўзингдаги ходани чиқариб ол, шунда кўзинг тиниқ кўради ва биродарингнинг кўзидаги зирапчани чиқара оласан”. Исо бизни камтар, ҳалол, ростгўй бўлишга ва севги кўрсатишга даъват қилган. Бу вазият орқали Худо сизга нимани ўргатмоқчи эканига эътибор бермасдан, зиддиятларда осонгина қасос олишга ҳамда орани очиқ қилишга ҳаракат қилишингиз мумкин.