3:25

Хатоларни тўғрилаш

MP3

Ассалому алайкум зийрак опа-сингиллар. Худованд ҳаётимизга бирорта зиддиятни қўйган экан, демак ундан нимадир ўрганишимиз керак. Бироқ ҳеч қачон зиддиятни ўзингиз бошламанг. Мабодо кутилмаганда шундай зиддиятли вазиятга тушиб қолсак, бу вазиятда Худо бизга нима демоқчи эканига диққат қилишимиз лозим. Бу эса мукаммал инсон эмаслигингизни тан олишга тайёр бўлишингизни талаб қилади. Бизнинг ибодатимиз шундай бўлиши керак: “Худойим, камчиликларимни тан олишим учун куч бер”. Тан олиш – ожизлик белгиси эмас. Аксинча, ноҳақ эканингизни тан олиш учун жасорат керак. Нуқсонларингизни тан олишингиз билан бошқа инсоннинг ҳаётдаги камчиликларини қабул қилишингиз осонлашади”. Хатоларни тўғрилашга тайёр бўлиш – Худо бизга ўргатаётган сабоқларни ўзлаштиришимиз учун шартлардан биридир.

Биз кўпинча, ўзимизнинг камчиликларимизга бошқаларнинг камчиликларига қараганда анча юмшоқроқ муносабатда бўламиз. Вазиятга тўғри муносабатда бўлиш ва ўзгаришга тайёр бўлиш ҳаётда жуда муҳим ўрин тутади. Ҳар бир вазиятдан энг яхши инсон, энг яхши хизматчи, энг яхши дўст сифатида чиқиш истаги бўлиши керак. Бундай муносабатда Муқаддас Руҳга Ўз ишини қилишга имкон берасиз. Ёдингизда тутинг, айнан зиддиятлар кўп гуноҳларни ювади. Ҳаворий Бутрус бу ҳақда эслатган: “Авваламбор, бир-бирингизни чин юракдан яхши кўринглар. Чунки севги кўп гуноҳларни ювади” (1 Бутрус 4:8). Исо Масиҳ Танасининг виждони бўлиш ҳақида кўп ўйлайдиган масиҳийларни кўрганман. Нима учундир улар ўзлари кўрган ҳар бир камчилик ёки хатони кўрсатишни руҳий деб ҳисоблайдилар. Павлус Римликларга 15:1 – оятда қандай ҳаракат қилиш кераклигини белгилаб берган:

“Биз, имони кучлилар, ўзимизни мамнун қилишни кўзламасдан, имони суст бўлган биродарларнинг ожизлигига сабр-бардош қилишимиз керак”. Биз эса кўпинча, Муқаддас Руҳнинг ишини қилишга уринамиз. Агар сиз ўша инсонни чиндан ҳам севсангиз, унинг заифликларига тоқат қиласиз ёки уларни ўзингизга оласиз. Агар мен кинога борсам, имони сустлашадиган инсонларни кўрганман. Улар шунчаки кинога бориш ёқимли эканини тунунишмайди. Бундай вазиятларда мен уларнинг заифликларини кўрсатишга ва кино томоша қилишга бўлган ҳуқуқимни айтишга шошилмайман. Бунинг ўрнига ўша инсон билан қанчадир вақтни бирга ўтказаман ва Худо ўша инсонни “Сизни энди англаяпман”, деган фикрга олиб келишидан ҳайратланаман. Севги кўплаб гуноҳларни ювади ва заифликларни ёпиб кетади. Эфесликлар 4:2 да Павлус буни “меҳр-муҳаббат билан бир-бирига нисбатан сабр-тоқатли бўлиш”, деб атайди.

Бошқа инсоннинг фойдаси учун сиз тил топишга ҳаракат қилишингиз керак. Буни аҳлоқий масалаларга эмас, балки индивидуал хусусиятга алоқадор эканига эътибор беринг. Ўзаро муносабатниинг бу жиҳатида севги – амалдаги меҳр-шафқат эканини билдиради. Мен ҳозиргина юқорида айтиб ўтган ҳатти-ҳаракат шакллари устида ишлаш билан бир қаторда, зиддиятларни бартараф қилишда ёрдам берадиган муайян ҳаракатлар мавжуд. Ўрганишни икки нарсадан бошланг. Биринчидан, Каломга қаранг, сиз дуч келган вазиятга ўхшаш ҳолатларни изланг. Мен кўпинча, ўзим дуч келган вазиятларга мос ҳолатларни топганман. Иккинчидан, иккинчи одамга ва мазкур ҳолатга тегишли далилларни изланг. Ҳикматлар 18:13 шундай дейди: “Охиригача тингламай жавоб берган аҳмоқдир, у шарманда бўлади”. Кўп зиддиятлар тушуниб етмаслик ҳамда айтилган гапни нотўғри талқин қилиш сабабли юзага келади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top