3:12

Болани буюртма қилиш мумкинми?

MP3

Ассалому алайкум. Атрофга қараб, баъзи аёлларнинг ҳолатига ачиниб кетасан. Икки ёш севишиб турмуш қуришади-ю, узоқ вақт болали бўлолмайди. Текширтиришади. Ҳар иккиси ҳам соғлом бола бўлиши мумкин, деган ташхис қўйишади. Бироқ боладан дарак йўқ. Бундай пайтларда бола кўришни кутиб тоқатсизланаётган оилаларнинг азобини тасаввур қилиш қийин. Куёв ва қиз томоннинг тазйиқлари, уларни ажрашишга ундашлари ва ҳокозолар эрни ҳам хотинни ҳам ўлар даражада қийнаб юборади. Шундай пайтда мутахассис шифокорлар эмбрион трансплантациси ҳақида айтишади. Хўш эмбрион трансплантациси дегани нима ўзи? Бу ҳақида кўпчилик ёлғон маълумотларга ишонади. Мана шундай ёлғон маълумотларга ишониб қолмаслигингиз учун шу ёлғонларни келтириб ўтсам.

Уруғлантиришда генетик жиҳатдан бегона бола туғилади, чунки бунда донор уруғидан фойдаланилади. Бу нотўғри. Бугун эктракорпорал уруғлантириш усули ёрдамида асосан генетик жиҳатдан ўз фарзандлари дунёга келади. Бунда она тухум хужайраси ва ота спермаси олинади. Донор спермаларига эса иложи бўлмаган ҳолларда мурожаат қилинади. Эркаклар пепуштликнинг энг оғир кўринишида ҳам сунъий уруғлантириш орқали ўз фарзандига ота бўлиши мумкин.

«Пробиркадаги болалар» кўпинча генетик касалликлар билан туғилади, улар ривожланишдан ортда қолади ва нимжон бўлишади, деган фикрлар мутлақо нотўғри. Эко усулида уруғлантирилган ҳомиланинг ривожланиши худди табиий уруғланишдаги каби кечади. Қандайдир касалликларга келсак, бу ҳам табиий уруғлантиришдагидан фарқ қилмайди, яъни ундаги бирор ўзгаришга сунъий уруғлантириш сабаб бўлмайди.

Юқоридаги тахминлар нотўғри бўлса, қандай қилиб эмбрион трансплантациси ўтказилади? Бунинг учун эркак сперматозоиди махсус усулда тозаланиб, сўнг ажратиб олинган аёл уруғ ҳужайрасига қўшилади. Аёлнинг етилтирилган уруғ ҳужайраси ва эркакнинг тозаланган сперматозоиди билан қўшилиши махсус тайёрланган суюқлик ичида амалга оширилади. Уруғ ҳужайра 2-3 кун ичида суюқликда сақланади ва уруғланиб урчитилгач, аёл бачадонига кўчирилади. Бундай уруғлантирилиш бажарилгандан сўнг аёл бачадонидаги жараён мунтазам ультратовуш текшируви назоратида туради. Қондаги гормонлар миқдори аниқлангач, 10-12 кундан сўнг хомиланинг ривожланаётган-ривожланмаётгани текширилади.

15 фоиз холларда бачадонда хомила ривожланиши ҳам тўхтаб қолиши мумкин. Боланинг эсон омон дунёга келиши фақат уруғлантирилишнинг нечоғлик мукаммал бажарилганлигига эмас, онанинг саломатлиги, руҳий аҳволи, иммун даражасининг баланд-пастлигига ҳам боғлиқ. Уруғлантириш йўли билан туғилган болалар жисмонан ва ақлан ривожланишда табиий йўл билан дунёга келган болалардан деярли фарқ қилмайди.

Статистик маълумотларга кўра ҳозирги оилаларнинг 15 фоизи бепуштликдан азият чекишади, ажримларнинг ярми фарзандсизлик сабабли. Баъзи ҳолларда биринчи фарзандини ҳеч муаммосиз дунёга келтирган она, кейинчалик нимагадир ҳомиладор бўлолмай юради. Бунга ҳам кўпгина сабаблар бор. Мана шундай холларда ҳам оилалар сунъий йўл билан фарзанд кўришга қарор қилишади. Нима бўлганда ҳам оилалар бузилмасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top