3:25

Ҳақиқатга тик қаранг

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Агар дастурларимизни тинглаб бораётган бўлсангиз, ўтган сафар сизлар билан кечирим ҳақида гаплашган эдик. Бугун эса кечирмасликнинг бизга акс таъсири ҳақида гаплашамиз. Ҳақиқатга тик қарайлик – Каломда кечирим ҳақида аниқ қилиб айтилган. Бизга кечириш буюрилган. Марк 11:25 – оятда Исо айтганки, ибодат қилган пайтимизда бизга қарши бўлганларни кечиришимиз керак. Матто 6:14, 15 – оятлардаги “Бизнинг Осмондаги Отамиз” ибодатидан кейин, У шундай деган: “Агар сизларга ёмонлик қилганларни кечирсангизлар, осмондаги Отангиз ҳам сизларни кечиради. Борди-ю, сизлар бошқаларнинг гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизларни кечирмайди”. Бир қарашда, бизнинг кечирилишимиз Масиҳда намоён бўлган Худонинг иноятига эмас, балки бошқаларни кечиришимизга асосолангандек кўринади. Лекин бу Масиҳнинг бошқа таълимотларига зид келади.

Бироқ, Исо бу ерда айтмоқдаки, агар бизни хафа қилган одамни кечиришдан бош тортсак, бизнинг ҳар қандай иқрорларимиз ҳамда ўзимизнинг қилган гуноҳларимиз учун қилган тавбаларимиз самимий эмаслигини ва аслида У бизга таклиф қилган кечиримни олмаганимизни Худо яхши билади. Ричард Стресс шундай ёзади: “Ўз гуноҳининг асосини тан олган ва Худонинг кечирим иноятини ўз бошидан ўтказган киши бошқаларга ҳам кечирим бера олади”. Худди Худонинг севгиси ва меҳр-шафқати бизни тавба қилишган ундаганидек, кечирим орқали бошқаларга нисбатан намоён бўладиган севгимиз ва меҳр-шафқатимиз ҳам уларни тавба қилишга ундаши мумкинми? Бизнинг кечирим ўлчовимиз Масиҳнинг кечиримидек – мутлақ ва дарҳол бўлиши лозим. Бироқ, кўпчилигимиз У кечирган инсонларни кечиришни орзу ҳам қила олмаймиз.

Луқо Хушхабарининг 7 – бобида Исо гуноҳкор аёлни кечиргани ҳақида ўқиймиз; Юҳанно Хушхабарининг 8 – бобида Исо фоҳиша аёлни кечирган; У ҳатто Уни хочга михлаганларни ҳам кечирган! Сиз билан биз ўша заҳотиёқ бошқалардан юз ўгириб кетадиган ёки уларни шарманда қиладиган вазиятларда ҳам Исо уларни кечирган. Кечиримни қандай аниқлаш мумкин? Мен бир нечта усулларини биламан ва ҳеч бўлмаганда биттаси сизга мос келади. Қарзларни бекор қилиш, ўчириб ташлаш; хафачиликлардан воз кечиш; ёзувларни ўчириш, қарзлардан кечиш, жазони бекор қилиш; ярашишни ўз қўлига олиш; сизни хафа қилган инсонга нисбатан барча шикоятлардан ҳамда бу хафачиликнинг ҳиссий оқибатларидан воз кечиш. Бу нарса шунчаки “сени кечирдим” деб айтиш эмас, балки хафачиликнинг ҳиссий оқибатларидан ҳам воз кечишдир.

Бу нарса хафачиликни ичингизда сақлашни қанчалик яхши кўришингиздан қатъий назар, ҳар қандай хафачилик ҳисларидан воз кечишдир. Кечириш – ҳаракат бўлиб, қўл қовуштириб, бошқа одамнинг тавба қилишини кутиб ўтиришимизга йўл қўймайди. Биз гуноҳкор пайтимизда Исо бизларнинг барчамиз учун қурбон бўлгани каби, кечирим – муносабатларнинг тикланиши йўлида қўйилган илк қадам ҳисобланади. Воз кечиш ёки бериш. Агар кимдир сизнинг ҳуқуқларингизни поймол қилса, кечириш – ундан қасос олиш истаги қанчалик тўғри бўлса ҳам, унга нисбатан кескин муносабатда бўлиш ҳамда ўч олииш имтиёзидан воз кечишни билдиради. Кечириш — меҳр-шафқат кўрсатиш, адолат талаб қилмаслик, яъни жамият бизга ўргатганларига қарши ҳаракат қилиш демакдир. Ҳаро гал гуноҳ қилганимизда Худо ҳисоб-китобни талаб қилганда нима бўларди? Шунинг учун ҳақиқатга тик қараб кечиримли бўлайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top