2:55

Чиройли гуллайдиган ўсимликлар

MP3

Ассалому алайкум. Гуллар жону-дилим. Сизларга ҳам уйингизни жаннатга айлантирадиган чиройли гуллар ҳақидаги суҳбатимиз маъқул келади деган умиддаман. Мен Лола хонадонингизнинг чиройига чирой қўшадиган гуллар ҳақида маълумот беришдан мамнунман. Бозорга чиқиб ёки гул дўконларидан чиройли гуллайдиган ўсимликни сотиб олиш осон, бироқ улар ҳақида ҳам етарлича маълумотга эга бўлиш лозим. Уларга қандай Навли тупроқ ёки ҳарорат кераклигини эътиборингизга ҳавола қиламан. Дастлаб Гибискус, яъни хитой атиргули ҳақида суҳбатлашамиз. Бу ўсимлик Хитой ва Ҳиндистондан тарқалган.

Оранжереяда ўстирилади. Ҳар доим яшил бўлиб, туради. Гули қип-қизил, оқ, қорамтир тўқ қизил бўлиб, тожбарглари қат-қат ва ингичка. Бу ўсимлик бир қисм чимли, бир қисм барг чириндили тупроқ ва қум қўшиб тайёрланган тупроқ аралашмасида ўстирилади. Ўсимлик ёзда туваги билан ҳовлига чиқарилади, қондириб суғорилади ва шох-шаббасига сув пуркалади, соф ҳаво ва қуёш ёруғида яхши ривожланади. Сояда секин ўсади, кам гул чиқаради. Ҳар йили баҳорда янги, серунум тупроққа кўчириб ўтқазилади, новдалари қисқа қилиб қайчиланади. Гибискус баҳорда қайчилаш вақтида кесиб олинган чала ёғочланган новдаларни қаламчалаш йўли билан кўпайтирилади. Бу қаламчалар қумга ўтқазилади ёки сувда тутиб илдиз оттирилади.

Ёш ўсимликларнинг учи чимдилса, шох-шаббаси серҳашам бўлиб ўсади. Хитой атиргулининг гибискус купери деган тури киши диққатини ўзига айниқса жалб этади, лекин у кам тарқалган. Кала гули назокат тимсоли бўлгани боис, кўпчилик аёлларга айнан шу гул ёқади. Бу гулни оққанот деб ҳам аташади. Кала жанубий Африкадан тарқалган. Чала ботқоқликларда ўсади. Барг шапалоғи кенг, ўткир учли ва узун бандли бўлади. Гуллари цилиндр шаклида жойлашган, оқ парда ичида туради. Ана шу парда ўсимликни жуда хушманзара қилади. Қишда ёки баҳорда гуллайди. Калла баҳорда ҳовлига чиқарилиб, дарахт тагига ёки бошқа бирон соя жойга туваги билан тупроққа ўтқазилса, яхши гуллайди.

У шу ҳолатда барглари ҳазон бўлгунча суғорилмайди. Сўнгра туганаклари терилиб, ҳар қайсиси алоҳида тувакка ўтқазилади. Тувакларга икки қисм барг чириндили, бир қисм чимли тупроқ ва бир қисм қумдан иборат янги тупроқ тўлдирилади. Тувакларга сув қуйилади. Сентябрда, туганаклар барг чиқаргач, ўсимликлар салқин, яхши шамоллатиладиган уйга киритилади. Кала ўсимликлари уруғи ва бачкиларидан кўпайтирилади. Уруғидан кўкарган ўсимликлар иккинчи ёки учинчи йили гуллайди. Каланинг чипор баргли турлари ва гул пардаси сариқ ҳамда пушти тусдаги дурагай шакллари ҳам бор. Азиз опа-сингиллар кейинги суҳбатимизда кўпчиликка маълум бўлган ўсимлик Кактуслар ҳақида маълумот беришни режалаштирганман. Доимо гулдек яшнаб юринг деб хайрлашаман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top