3:22

Кечирим ва манбаалар

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Кечириш учун сизда учта манбаа мавжуд. Биринчиси – бизнинг намунамиз Исо Масиҳ ва кечириш учун Унинг шартлари. Иккинчиси – Муқаддас Руҳ, кечириш учун У бизга куч беради, чунки биз ўз кучимиз билан кечира олмаймиз. Муқаддас Руҳга қанчалик тўлсак, шунча кўп кечира оламиз. Учинчи манбаа – Худо Каломининг бошқаруви. Кечиримни англаб етишимиз ва кундалик ҳаётимизда қўллашда ёрдам бериши учун эътиборимизни қаратишимиз лозим бўлган яна учта жиҳат бор. Биринчиси – Масиҳнинг кечиримини чуқур англаб етишимиз лозим. У барча гуноҳлар учун бир умрлик қурбонлик келтирди. Кейин қанчалик уринмайлик, кечирим олиш учун қўлимиздан ҳеч нима келмайди. Агар биз кечирим олишимизнинг асоси бўлган Масиҳга эътибор қаратсак, ўз кучимиз билан унга эриша олмаслигимизни англаймиз.

Римликлар 1:17 – оятда айтилишича, биз “имон орқали” юрамиз ва менимча, масиҳийча ҳаётни имон орқали бошлаймиз ва имон орқали яшаймиз. Учинчи муҳим жиҳат – бизнинг кечиримга бўлган эҳтиёжимиздир. Баъзан ўз-ўзимдан ҳайратланаман. Кимдир мени хафа қилса, қачондир кимдир мени кечирганини бутунлай унутаман. Қайсар ва ўжар бўлиб қоламан ва шу темперамент билан кечиришдан кўра кўпроқ кечирим олишга муҳтож бўламан. Кечиримга бўлган эҳтиёжим ҳақида ўйлаганимда, бошқаларни кечиришим кераклигини англашим осонроқ бўлади. Кечириш – шунчаки “Кечир” дейиш эмас. Шундай қилганингизда, сиз шунчаки муаммони тан олган бўласиз, бироқ бу муаммо учун ўз жавобгарлигингизни тан олмаган бўласиз. Кечириш эса “Узр. Мени кечирасанми?” – дейишдир. Қолеверса, нима учун кечирим сўраётганини ҳам айтиш керак, деб ҳисоблайман.

Кечириш – шартсиз бўлади ва унга лойиқ бўлиш мумкин эмас. Сиз ҳеч кимдан ўзгаришини талаб қила олмайсиз. “Агар ҳаётингни тартибга солсанг, эҳтимол сени кечирарман”. Ҳақиқий кечирим ҳеч қандай шарт қўймайди. Кечириш — ҳис-туйғу эмас. Менда ҳам кечиришни хоҳламаган ва фақат имонга суянишимга тўғри келган пайтлар бўлган. Бироқ, бирон марта ҳам кейинчалик ҳис-туйғу пайдо бўлмасдан, фақат имон орқали кечирилиш ҳолатини эслай олмайман. Кечириш – ирода кучи ҳиосбланади. Кечириш — ҳисоб-китоб қилмайди. Ҳар гал нимадир содир бўлганда ва сиз кечирдим, деб ўйлаганингизда, юрагингизга ниманидир тугиб қўя олмайсиз. Коринфликларга ёзган биринчи мактубида Павлус бизга севги “кек сақламайди”, деб эслатган ва бу сўзлар биз бошқаларни севишимиз кераклиги ва улар билан аввалгидек муомала қилишимиз кераклигини билдиради.

Кечирим – ҳеч нарса бўлмагандек ўзини кўрсатмайди. Жуда кўп ҳолларда одамлар худди ҳеч нима бўлмагандек яшашда давом этишади ва ҳеч қандай муаммо бўлмагандек юришади. Агар бу вазиятни айнан шундай қабул қилсангиз, бу ҳол қайта содир бўлганда ажабланманг. Кечириш – бефарқлик эмас. Агар сиз вазиятга “ҳечқиси йўқ” деган нуқтаи назар билан қарасангиз, бартараф қилиш зарур бўлган зиддиятни инкор қилган бўласиз. Бу эса юзаки бефарқлик бўлади. Кечириш – ноҳақликка кўнмайди. Кечирим бериш – шунчаки “Кел, буни унутамиз” дейиш эмас. Сиз буни унутолмайсиз. Бу эса кўп ўтмай хафачилик ҳамда норозилик манбаига айланади. Унутиш кечиримга олиб келмайди. Аслида, бунинг акси бўлади: кечириш – унутишга олиб келади. Кечириш – сабр-тоқат эмас. Сиз ҳар гал тоқат қиладиган ва муаммога чидайдиган вазиятлар ҳеч нимани ҳал қилмайди ва муносабатларни яхшилай олмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top