Ассалому алайкум кечиримли опа-сингиллар. Кимдир сизга нисбатан ёмонлик қилди, кўнглингизни оғритди. Аммо Калом сизга “Кечир” дейди. Нега кечиришим керак, дейсиз. Бу сизнинг фойдангиз учун. Ҳам руҳий ҳам жисмоний фойдангиз учун. Юрагингизда кек ва аччиқлик сақлаб юриш сизнинг саломатлигингизга зиён етказади. Сизни ҳафа қилган одам биринчи келиб, кечирим сўрашини кутманг. Исо шундай деган: “Шундай экан, сиз эҳсонингизни қурбонгоҳга олиб келганингизда, яқинингиз нимадандир сиздан хафа эканлиги ёдингизга тушса, эҳсонингизни қурбонгоҳ олдида қолдиринг. Биринчи навбатда бориб, яқинингиз билан ярашинг, кейин келиб, эҳсонингизни назр қилинг” (Матто 5:23-24). Худо бу ерда кечиримга ким муҳтож эканлигидан қатъий назар, ташаббусни ўз қўлингизга олишингизни исташи, агар сиз тўғрилашга ҳаракат қилмаган қандайдир бузилган муносабат мавжуд бўлса, У сизнинг саждангизни ҳам истамаслиги аниқ қилиб айтилган.
Агар барча инсонлар Каломнинг бу кўрсатмаларига амал қилганларида ва кечирим сўрамаганликлари ёки кечирим бермаганликлари учун жамоатга бормаганларида, келаси якшанба куни қанча одам жамоатга келган бўлар эди? Кечиришда учта мақсад бор. Биринчиси, биз ҳозиргина тилган олган Исонинг сўзларидан иборат. Яъни, икки шахс ўртасидаги ўзаро ярашув. Иккинчи мақсад Колосаликларга 3:15 – оятда берилган: “Масиҳ ато қиладиган тинчлик юракларингизда ҳукмрон бўлсин, ахир, сизлар бир тананинг аъзосизлар, тинчликка даъват қилингансизлар”. Кечириш – Масиҳнинг Танаси бўлган жамоатни бирлаштиради. Учинчи мақсад – ҳиссий шифо топиш – бизни кузатиб турган бу оламга Исо Масиҳнинг шифо берувчи севгисини намоён қилишнинг энг яхши йўлидир.
Кечирим беришни ҳаётимизда қандай қўллашни яхши билиб олишимиз учун келинг, аввал, нима учун кечирмаслигимизнинг айрим сабабларини кўриб чиқайлик. Албатта, сабабларнинг биттаси — ишончсизлик. Агар ўз қадримизга ёки Худо билан муносабатимизга ишонмасак, ўзимизни ишонтириш учун ҳар қандай имкониятларни излаймиз. Биз кечирмаётган инсон устидан қилган “ғалабамиз” қандайдир даражада сохта ишонч ҳиссини келтириши мумин. Кимгадир нисбатан қилинган яширин ёмонлик – бу ҳам кечирмаслигимизнинг бир сабабидир. Эфесликлар китобида (4:30, 32) ёзилишича, биз хафагарчиликларни ичимизда сақлаб юрмаслигимиз керак, ҳаммамизга маълумки, бундай хафачиликлар қандайдир завқ беради. Баъзи одамлар бутун умр азоблардан қийналиб яшашади. Ғазаб туфайли бир қатор машҳур тарихий воқеалар содир бўлган.
Кечиришни истамаслигимизнинг сабабларидан яна бири “хафа бўлиш ҳуқуқимизни” сақлашни ёқтиришимиздир. Кечирмаслигимизнинг яна бир кенг тарқалган сабаби – ҳасад. Шоҳ Шоулнинг Довудга нафрати ҳасад туфайли келиб чиққан, чунки бизда бўлиши лозим, деб ҳисоблаган нарсаларимизга эга бўлган одамни кечиришни истамаймиз. Кимдир биздан ўзиб кетса, ўз-ўзидан у одам бизнинг кечиримимизга муносиб эмас, деб ҳисоблаймиз. Қўрқув ҳам одамларни кечирмасликнинг асосий сабабларидан бири. Тушуняпсизми, сиз кимнидир кечирганингизда, қалбингизни очасиз. Аввал панд еганингиз ҳамда яна жароҳат олишдан қўрққанингиз учун бошқаларни кечира олмайсиз. Айнан мана шу жойдан ўзингиз ҳақингиздаги соғлом тасаввур ишга тушади. Ўзингизга Худонинг назари билан қарамагунингизча сизда қалбингизни очиш истаги пайдо бўлмайди.