3:42

Масиҳнинг кураши

MP3

Ассалому алайкум азиз опа-сингиллар. Биз тез-тез ҳаётимизнинг у ёки бу қисмида жангларга дуч келамиз. Баъзан она сифатида Шайтоннинг режаларига ва қўйган тузоқларига қарши турсак, баъзида рафиқа сифатида курашамиз. Шундай пайтларда руҳан ҳолдан тоямиз. Бу курашларсиз яшашни истаймиз. Қадрдоним, аслло ҳафа бўлманг, бизни тушунадиган Масиҳ бор. У ҳам мана шундай курашлардан ўтди. Тиз чўккан ҳолда биз учун курашди. Бу ҳақида Матто китобининг йигирма олтинчи бобида ёзилган. Бугунги суҳбатимиз учун Масиҳ энг яхши намуна бўлади. Гетсемания боғида Унга тухмат қилишгани ва Унга нисбатан соҳта гувоҳлик беришганини биласиз. “Шундан кейин Исо шогирдлари билан Гетсемания деган жойга борди. Исо шогирдларига: — Шу ерда ўтириб туринглар, Мен нарироққа бориб, ибодат қиламан, — деди. У ёнига Бутрусни ва Забадийнинг икки ўғлини олди.

Исони қайғу, ғам қамради. У шогирдларига: — Юрагимдаги оғир қайғу Мени ўлгудай қийнаб юборди. Шу ерда қолинглар-да, кўз-қулоқ бўлиб туринглар, — деди. Сўнг бир оз нари кетиб, ерга мук тушди-да, шундай деб ёлворди: — Эй Отам, агар иложи бўлса, бу азоб косаси Мени четлаб ўтсин. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин”. У қайта-қайта бу оғриқли воқеалар Унинг бошига тушмаслиги учун сўради. У нима билан курашаётган эди? Хочга бориш ёки бормаслик учун курашаётган эдими? Йўқ, бу аллақачон ҳал бўлган эди. Худо Ўз мақсадини амалга ошириши учун хочнинг муҳимлигини У биларди. Шунинг учун муаммо бунда эмасди. Муаммо шунда эдики, Ота бизни айирмасдан туриб буни амалга ошириши учун бирон йўли бормиди? Исо Масиҳ Отадан айрилиши мумкинлигини англашни бошлаганида Унинг ҳаётида ва ҳаёлларидан нималар ўтганини биз ҳатто тасаввур ҳам қила олмаймиз. Яъни, У Масиҳга ишонмасдан оламдан ўтадиган ҳар бир инсоннинг азобларини Ўз бошидан ўтказаётган эди.

Яратгувчидан айрилиш қандай бўлишини, ҳаётда Унга улуғворлик келтиришингиз учун сизни яратган Зотдан айрилиш қандай бўлишини Ўзида синаб кўраётган эди. Мана бу ҳақиқий кураш эди. У курашаётган эди, шубҳасиз, шайтон ҳам У билан курашаётган эди. Шундай қилиб, У курашда ғолиб чиқди. У Отага тиз чўкиб ёлворган ҳолатда курашда ғолиб келди. Бизларнинг ҳар биттамиз ҳам ҳаётда шундай курашларга дуч келамиз. Айтиб ўтганимиздек, баъзилари шахсий, баъзилари иш, маблағ борасида ёки саломатлик борасида бўлади. Баъзи пайтларда бу кураш сизнинг бошқа инсонлар билан муносабатингиз, яъни шаҳват ва очкўзлик, ҳасад, душманлик, ғазаб ёки бошқа нарсалар борасида бўлиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси – биз дуч келадиган кураш ҳисобланади. Гап шундаки, сиз курашни қандай олиб борасиз? Менда савол бор.

Нима учун биз курашларни тиз чўккан ҳолда олиб боришимиз керак? Биз буни қандай қиламиз? Тиз чўккан ҳолда кураш олиб бориш, деганда биз нима назарда тутяпмиз? У Муқаддас Худо бўлгани учун ва илтимосларимизни Унинг ҳузурига олиб келаётганимиз учун сиз билан мен Унинг олдига тиз чўккан ҳолда келамиз. Ҳар қандай илтимосларимизни Унинг олдига қўямиз. Кўпинча шундай қилиш тўғри эканини билсак ҳам буни амалда қилмаймиз. Ишимиз кўплигини, оила, бола-чақа ташвишларини баҳона қилиб қийналган пайтимизда, катта кураш кетаётган пайтда ўрнимизга ётган ҳолда бир неча дақиқа ибодат қиламиз ва ухлаб қоламиз. Эрталаб турганимизда ҳам қисқагина ибодат қиламиз ва ишга кетамиз. Бироқ курашлар пайтида, тиз чўккан ҳолда Худонинг олдига келиш ва душманимиз шайтонга қарши курашиш бошқача бўлади. Бу ҳақида кейинги суҳбатимизда албатта гаплашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top