3:01

Муқаддас Руҳнинг ўрнини босадиган нарса йўқ

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Қалбимизда Муқаддас Руҳнинг мавжуд бўлиши жуда муҳим. Муқаддас Руҳ сизга берадиган ўзингизга бўлган ишончни англаб етишнинг энг самарали усули – Руҳнинг мавжудлиги туфайли ҳар бир имонли киши эга бўлиши мумкин бўлган манбааларни тушунишдир. Ҳосил байрами куни Раббимизнинг шогирдлари билан ҳам ажойиб воқеа юз берган. Улар Муқаддас Руҳга тўлиб, Унинг қудрати билан тарихни ўзгартиришни бошладилар. Шогирдларга муқаддас яшашлари, кучли ва самарали гувоҳ бўлишлари учун куч берган ўша Муқаддас Руҳ ҳозирда биз орқали ҳам Ўз ишини амалга оширишни истайди. Исо Масиҳнинг қалбимизда яшаши, биз орқали Ўз севгисини намоён қилиши ҳайратланарли, лекин бу рост ва Худо Каломининг муҳим ҳақиқатларидан бири ҳисобланади.

Ўз кучимиз билан масиҳийча ҳаёт стандартлари бўйича яшашга уриниш – барчамиз учун муқаррар бўлган ва ўзимизга бўлган ишонч ҳиссини заифлаштирадиган муваффақиятсизликдир. Аслида, иложи борича Масиҳга ўхшаш бўлишга ҳаракат қилаётган масиҳий киши, масиҳий бўлмаган ва инсоний идеалга ўхшашга қарор қилган кишига нисбатан камроқ ишонч ҳиссига эга бўлиши ҳам мумкин. Масиҳийча ҳаёт стандартлари биз ўз кучимиз билан эриша олмайдиган даражада юқори. Худонинг Каломига биноан, фақат бир инсон – Исо Масиҳгина бунга эриша олган. Фақат Муқаддас Руҳ кучи билангина масиҳийча ҳаёт кечириш мумкин. Муқаддас Руҳ имонли кишига нафақат Худонинг оиласида қайта туғилиш имконини беради, балки руҳан ўсишда ва Руҳнинг ҳосилларини етиштиришда ҳам ёрдам беради. Айнан Муқаддас Руҳ бизга самарали гувоҳ бўлишимиз учун куч беради.

Исо бизга “Қуддусда, Яҳудия ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида Унинг шоҳидлари” бўлишимиз кераклигини айтганида, У бу сўзларни “Муқаддас Руҳ сизларни қамраб олганда, куч-қудратга тўласизлар” (Ҳав. 1:8) деб бошлаган. Муқаддас Руҳсиз масиҳий бўлишнинг имкони йўқ бўлганидек, Усиз ҳаётда Руҳнинг ҳосилини келтириш ҳамда бошқаларни Исо билан таништиришнинг ҳам имкони йўқ. Исони қабул қилган вақтимиздан, Муқаддас Руҳ қалбимиздан жой олган ондан бошлаб, биз Худонинг одамлари бўламиз ва Масиҳда ҳосил келтиришимиз учун барча имкониятларга эга бўламиз. Муҳими, ихтиёримиздаги барча нарсалардан тўлиқ фойдалана олишимиз учун ҳаётимизни тўлдириши ва мустаҳкамлаши учун Муқаддас Руҳга имкон беришимиз керак. “Тўлдириш” сўзи ташқаридан келадиган нарсани эмас, аксинча, ичимизда аллақачон мавжуд бўлган ва бизни тўлдирадиган нарса эканини англаш жуда муҳим.

Шунинг учун мен “қамраб олиш”, ёки “куч бериш” деган сўзларни ишлатишни афзал кўраман. Бизни севадиган қудратли Худога ишониш орқали биз Муқаддас Руҳга тўламиз. Сиз банкда пулингиз борлигини билиб, чекни кўтариб борганингизда, банк сизга нақд пул беришига шубҳа қилмайсиз. Ғазначидан сизга пул бериш ёки бермасликларини сўрашингиз шарт эмас. Шунчаки, ишонч билан чекни ғазначига берасиз ва аввалдан ўзингизга тегишли бўлган пулни оласиз. Худодан ҳаётимизда мавжуд бўлган Муқаддас Руҳга тўлдиришини сўраганимизда, биз шунчаки Худонинг фарзандларига тегишли бўлган ҳуқуққа кўра, аллақачон ўзимизга тегишли бўлган нарсани сўраган бўламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top