3:11

Зарур маслаҳатлар

MP3

Ассалому алайкум. Аёл оиласининг шифокори, тикувчиси, ошпази, тозалик фариштаси, болаларининг устози ва турмуш ўртоғининг энг ишончли ёрдамчиси бўлиши лозим. Бундай вазифаларни зиммасига олиш учун аёл ҳар томонлама билимли бўлмоғи лозим. Бугун сизнинг вазифангизни енгиллатиш мақсадида, оилада тез-тез учраб турадиган, соғлиқ борасидаги муаммоларни докторсиз қандай ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашамиз. Бу борада талайгина маслаҳатларимиз ҳам бор. Баъзи болалар тез-тез кўзларига говмижжа чиқишидан азоб чекадилар. Айниқса бу қиз болада бўлса, у бундан жуда ҳам ҳижолат тортади. Шундай пайтда ҳар қандай она фарзандига бу борада ёрдам беришни билиши керак.

Бунинг учун бир стакан қайнатилган сувга бир чой қошиқ қуритиб майдаланган очанка ўсимлигидан солиб, ўн дақиқага дамлаб қўйинг. Сўнг оғриган кўзингиз устига дамламага ботирилган тампонни қўйинг. Муолажа кунига икки-уч марта қўлланилади. Баъзан турли хил замбуруғлар туфайли, баъзан сифатсиз, синтетик хитой пайпоқлари-ю, оёқ кийимлари туфайли ўғил фарзандингиз оёғидан ёқимсиз ҳид келадиган бўлиб қолди. Буни турли хил усуллар билан ўзингиз даволашга ҳаракат қиласиз. Баъзан ҳаракатларингиз самара беради, баъзан эса йўқ. Шундай ҳолларда бизнинг маслаҳатимизни эслаб қолинг. Болангиз оёғини беда дамламаси билан ювинг. Беда таркибидаги хлорофилл оёқни ажойиб тарзда дезинфекциялайди. Агар беда топа олмасангиз, дорихоналардан хлорофилл эритмасини олишингиз мумкин.

Бунда 2-3 қошиқ суюқ экстрактни 4 литр сувга соласиз ва фарзандингиз оёғини унга тиқиб 15 дақиқа ўтиради. Кейин эса унинг оёқларини яхшилаб артиб, териси яхши нафас олиши учун пахтали пайпоқ кийдириб қўясиз.

Жуда кўп аёллар семиришдан ва танасида ёғ йиғилаётганидан нолишади. Бундай пайтларда жисмоний машқлар энг самарали усул ҳисобланади. Ундан ташқари баъзи дамламалар танангиздаги ёғни тезроқ эритиб юборишга кўмаклашади. Бунинг учун 15 г итшумурт пўстлоғи, 10 г наъматак меваси, 15 г денгиз ўти, 8 г гулхайри барги, 15 г маймунжон барки, 15 г хўжағат барги, 10 г арчагул, 7 г қичитқиўт барги, 3 г қизилпойча барги ва 2 г дасторбош гулини яхшилаб аралаштирамиз ва 1 чой қошиқ аралашмани бир стакан қайнаган сувга солиб, дамлаб қўямиз. Ярим дақиқадан сўнг сиздириб, оз-оздан қултумлаб ичамиз.

Муолажа жараёни бир стакан чойни ичишдан бошланади. Кейин аста-секин чой миқдорини ошириб, кунига уч стаканга етказамиз. Орадан олти ҳафта ўтгач, кунига бир стакандан уч маҳал овқатдан сўнг ича бошлайсиз. Кейин аста-секин бир кунда ичиладиган чой миқдорини камайтириб, бир стаканга келтирамиз. Жараён тугагач, ортиқча ёғ йиғилишининг олдини олиш учун бир стакандан ичиш тавсия этилади. Агар ҳафтада 2-3 марта ўт қўшилган иссиқ ванна қабул қилиб, ҳафтасига бир марта бутун баданни уқалатиш имконияти бўлса, муолажа муваффақиятли бўлади. Тез озиш учун эса бир неча кунга ош тузидан бутунлай воз кечиш керак. Тузсиз пархез нафақат қоматни сақлаш, балки саломатлик учун ҳам фойдали. Парҳез вақтида ҳар куни иссиқ ва совуқ сувни 15 сонияда навбати билан алмаштириб турган ҳолда 15 дақиқалик контраст душ қабул қилиш керак. Шундагина чиройли қоматга эга бўлиш мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top