3:31

Эркаклар хоҳлаган аёл

MP3

Ассалому алайкум гўзал опа-сингиллар. Аввалги суҳбатимизда эркаклар уйланишдан олдин қандай аёлни излашлари ва уларнинг талаблари борлиги ҳақида суҳбатни бошлаган эдик. Бугун улар аёллардан айнан нимани кутишлари ҳақидаги маълумотни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Улар бўлажак турмуш ўртоғи ёки уйланган бўлса рафиқаси доим қувноқ ва гўзал бўлишини истайди. Бошқа омадли ва ўзидан кўра мукаммалроқ инсонга турмушга чиқиши мумкин бўла туриб, фақат унга турмушга чиқишни исташини, ёмғирда ювилиб кетмайдиган жозибаси бўлишини. Қимматбаҳо зеб-зийнатлар ва мўйнали кийимларга бўлган аллергиядан ташқари ҳеч қандай касаллиги бўлмаслигини. Уйдаги мебелларни бир ўзи силжитиши қомати учун фойдали эканини тан олишини. Пазандаликда, уй тозалашда, машина ёки телевизор тузатишда, уйни бўяшда ва сукут сақлашда моҳир уста бўлишини.

Кредит карталарни ёмон кўрадиган бўлишини. “Азизим, сен учун нима қилай?” ибораси энг ёқтирган сўзлари бўлишини. Сизни Энштейндек ақлли деб ҳисоблашини ва ташқи кўриниши “Мис Америка” каби бўлишини. Бемалол тикиш ишларини бажариши учун сизни дўстларингиз билан сайр қилишга боришингизни исташини. Шунчалик ёқимтой бўлганингиз учун сизни севишини. Жуда ҳам юқори талаблар шундай эмасми?! Аммо бундай талаб қўйган эркаклар нимага эришадилар? Уйлангач эса, унинг чекига тушган рафиқа дақиқасига 140 та сўз айтади, тез гапирганда 180 тага етади. У бир пайтлар модель бўлиб ишлаган. Кам ейди, бироздан кейин яна ейишни бошлайди. Қаерда тутун бўлса, ўша жойда у овқат пишираётган бўлади. Бор-йўғи иккита камчилигингиз борлигини айтади: гапираётган барча гапларингиз ва қилаётган барча ишларингиз. Нима қилса ҳам сочлари тўзиб ётади.

Агар йўқолиб қолсангиз, ҳамёнингизни очинг, унинг ўзи сизни топади. Бугун фақат эркакларнинг камчиликларини эмас, аёлларнинг ҳам камчиликларини кўриб чиқишни мақсад қилганмиз. Ҳар бир рафиқа эрининг ажойиб суҳбатдош бўлишини, жуда сезгир, меҳрибон, тушунадиган, чин юракдан севадиган эр бўлишини, жуда кўп ишлайдиган эр бўлишини истайди. Фақат бугина эмас унинг уй ишларида, идишларни ювишда, артиб тозалашда ва ҳовлидаги ишларда ёрдам берадиган эр бўлишини. Фарзандларни катта қилишда рафиқасига ёрдам берадиган инсон бўлишини, ҳам ҳиссий ҳам жисмоний кучли эр бўлишини, Энштейндек ақлли, лекин Роберт Редфорддек қоматга эга эр бўлишини истайди. Шунча кутганларидан сўнг қандай эрга эришади? Эри ҳар доим уни энг яхши ресторанларга олиб боради. Эҳтимол, бир кун келиб, ичкарига ҳам олиб кирар. Унинг ошқазонида яра йўқ, чунки бу эр бошқаларда яра пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Ҳар гал калласига бир фикр келганда, хотини қоқилиб кетади ва эрнинг фикри ҳаёлидан чиқиб кетади. У машҳур мўъжиза яратувчи – унинг нимадир қилишининг ўзи мўъжиза. У хотинини шундай қўллаб-қувватлайдики, хотини бунга кўникиб, ўзи ишлашда давом этади. У шунчалик зерикарли одамки, ҳатто сизга илтифот кўрсатганда ҳам жонингизга қасд қилишга мажбур қилади. У камдан-кам сукут сақлайди, бу эса уни ажойиб суҳбатдошга айлантиради. Албатта, нима демоқчи эканимни тушундингиз. Муваффақиятли никоҳнинг олтин қоидаси тахминан қуйидагича шаклланган: агар сиз жуфтингизда қандайдир сифатни кўришни истасангиз, ўша сифатни ўзингизда ривожлантиришингиз керак. Самарали, севги ва ғамҳўрлик билан тўла эр-хотинлик муносабатини яратиш вақт ва меҳнат талаб қилади. Аслида, бундай муносабатни яратишга бутун умр сарф қилинади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top